Бу таксидаги хавфсизлик кампанияси доирасида минтақада ўтказилган онлайн сўров натижалари.
Кўпинча, А пунктидан Б пунктига етиб боришда қизлар беҳаё ҳазиллар, ишоралар, танишиш таклифлари, шунингдек ҳайдовчилар билан исталмаган жисмоний алоқаларга дуч келишади.
Марказий Осиёда таксидаги шилқиликлар қай аҳволдалигини ва таксида шилқимликка дуч келсангиз нима қилиш кераклигини CABAR.asia материалида ўқинг.
Харассмент – бу шахсий чегаралар ва бўйсунишни бузиш, тегажоғлик қилиш, камситиш ва шахсий ҳаёт даҳлсизлигини бузиш. У жисмоний (исталмаган тегинишлар, ўпишлар, қучоқлашлар, чимчилашлар) ва оғзаки (бемаъни ёки ҳақоратловчи мақтовлар, жинсий алоқа қаратилган ноаниқ ишоралар ва ҳк) тус олиши мумкин.
Вазифалар: 1. Марказий Осиёда неча фоиз аёллар шилқимликларга дуч келганини аниқлаш; 2. Марказий Осиёда неча фоиз аёллар таксиларда шилқимликларга дуч келганини аниқлаш; 3. Таксилардаги аёлларга нисбатан харрасмент кўпроқ қандай шаклда намоён бўлишини аниқлаш; 4. Таксиларда аёллар қанчалик тез-тез шилқимликларга дуч келишини аниқлаш; 5. Таксидаги шилқимликларга аёллар кўинча қандай жавоб қайтаришларини аниқлаш; 6. Таксидаги шилқимликдан кейин аёллар қандай чоралар қўллашини аниқлаш.
Сўров жуғрофияси
Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон
Дала босқичи ёки давомийлиги
Сўров 2020 йил 7 октябридан 7 ноябригача ўтказилди. Анкета 17 бирлаштирилган саволлардан иборат эди.
Анкеталар
Беш тилда мавжуд эди (рус, қозоқ, тожик, қирғиз ва ўзбек).
Тарқатиш каналлари
Анкеталар ижтимоий тармоқларда (Facebook, Instagram, Telegram) CABAR.asia расмий каналлари орқали тарқатилди, Шунингдек МО блогерлари орқали.
Онлайн-сўров танламаси
Бизнинг сўровномамизнинг мақсадли аудиторияси Марказий Осиёда таксидан фойдаланувчи барча ёшдаги аёллари бўлди.
Чекловлар Сўровномада таксидан фойдаланадиган, лекин интернетга уланмаганларнинг фикрларини акс эттирмайди. Сўровномада Марказий Осиёнинг асосан шаҳарлик аҳолиси иштирок этди.
Сўровномада иштирок этганлар сони - Марказий Осиёнинг 400 фуқаролари.
Сўровномада асосан 18-28 ёшдаги фуқаролари қатнашди.
Жинсий сифати бўйича танлов
Сўровда 22 эркак иштирок этди.
Шуни таъкидлаш керакки, сўровда қатнашган эркакларнинг 5 фоизидан атиги 1 фоизи ҳайдовчининг йўловчининг шахсий ҳаётига ҳаддан ташқари қизиқишида намоён бўлган оғзаки таъкибга учраган. Сўровномалар таҳлили шуни кўрсатдики, эркаклар яқинларини таксида ёлғиз юборишга қўрққанларидан уларни кузатиб қўйишади.
Сўровда иштирок этганларнинг 62% 18-28 ёшда
Марказий Осиёда аёлларга нисбатан шилқимликлар
Респондентларнинг 71% ҳаёти давомида шилқимликларга учрагалигини билдирди. Сўралган аёлларнинг 81% шилқимликка таксида дуч келганларини таъкидлашди. Асосан харрасмент оғзаки равишда (шахсий саволлар, танишишга хиралик билан интилиш ва, шу қаторда, ёқимсиз изоҳлар ва таклифлар орқали) намоён бўлмоқда.
Умуман, сўровномада иштирок этганлар учун ҳар 20 сафардан бири шилқимлик билан боғлиқ бўлмоқда. Кўпинча аёллар шилқимликка қандай муносабатда бўлишни билмайдилар, шу сабабдан сафарни охиригача индамасликни афзал кўришади. Сафар тугагандан сўнг эса содир бўлган воқеани унутишга ҳаракат қилишади. Бундан ташқари, қизларнинг таъкидлашича, кўпинча такси ҳайдовчилари уларнинг ўахсий ҳаётлари билан қизиқишади, танишишга ҳаракат қилишади ва рад жавобини эшитганда эшикларни қулфлашади.
Таксида шилқимликка дуч келганда нима қилиш даркор?
Марказий Осиёда таксидаги шилқимлик факти бўйича аёллар аёллар полицияга мурожаат қилмасликни афзал кўрадилар. Содир этилгандан сўнг атиги 4,3% аёллар полицияга мурожжат қилган, қолганлари эса шунчалик унутишни афзал кўрдилар.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, агар қиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ўзлари бундай ҳолатларни текширишдан манфаатдор эмаслар. Гарчи жинсий зўравонликка учраган ҳар бир шахсга ҳуқуқни муҳофаза қилиш оргналарига, яъни полиция ёки ички ишлар бўлимига тегишли мурожаат қилиш ҳуқуқи берилган бўлса-да.
“
«Шахс жинсий тусдаги муайан ҳаракатларга дуч келганликни исботлаш учун ўша пайтда таксида содир бўлаётганларнинг далилларини максимал равишда мустаҳкамлаш (фиксация қилиш) керак – нималар содир бўлганлигини, ҳайдовчи томонидан қандай ҳаракатлар содир этилганини. Агар сиз расмий илова орқали такси чақиртирган бўлсангиз ва ҳайдовчи томонидан содир этилган жинсий остли қўпол ва аҳлоқсиз хатти-ҳаракатлар, шилқимлик ҳақида ўша ташкилотнинг раҳбариятига мурожаат қилишингиз зарур. Такси ҳаракатланаётган пайтда қандайдир тегинишлар, ҳайдовчи одобсиз фото, видеоларни кўрганлиги орқали ҳурматсизлик қилганлиги намоён бўлганлиги ҳақида. Шундай мурожаат билан албатта полицияга мурожаат қилиш керак» — деб, таъкидлайди юрист Динара Жубатова.
Агар йўловчида ҳамма мавжуд бўлган далилларни мустаҳкамлаб олиш имконияти бўлса: видеога тасвирлаш, овозни ёзиб олиш ва ёнингизда гувоҳлар бўлса, унда далилларни мустаҳкамлашга ҳаракат қилиш ва улардан гувоҳлик кўрсатмалар беришни илтимос қилиш муҳим. Шу қаторда шуни таъкидлша керакки Жиноят кодексининг нормалари фақат шахс очиқчасига жинсий алоқага киришни очиқ таклиф қилган бўлса, у жавобгарликка тортилиши мумкин.
«Агар у шундай ҳаракатлар содир этмаса, агар у очиқчасига жинсий алоқа қилишни таклиф қилмаса, бундай ҳаракатлар майда безорилик деб таърифланади», — дейди эксперт.
Тавсиялар: Таксида ўз хавфсизлигингизни қандай таъминлаш даркор
1
Кўчада машина ушламанг. Расмий такси чақирганингиз маъқул, лекин такси хизмати орқали ишончингизда шубҳа туғдираётган ҳайдовчи келган бўлса, сафарни рад қилиш афзалроқ.
2
Салонга ўтиришдан олдин машина рақамини тасвирга туширинг ва танишларингиздан бирига телефон қилиб ўша рақамни, ҳайдовчига эшиттириб танишингизга айтинг.
3
Агар ҳайдовчи сиз билан гап бошламоқчи ёки ҳазиллашмоқчи бўлса у билан суҳбатлашмаслик афзал — алоқа қилиш истагингиз йўқлигини кўрсатинг.
4
Фақат орқа ўриндиғга ўтиринг.
5
Агар ҳайдовчи қўшимча йўловчи олмоқчи бўлса ёки бир сонияга дўстиника ёки гаражга кириб ўтишни сўраса, ҳеч қандай ҳолатда бунга рози бўлманг.
6
Телефонингизга GPS-навигатор юклаб олинг, йўлни назорат қилинг ва ўзингизнинг шу пайтдаги геолокациянгизни яқин одаамингизга юборинг. Агар ҳайдовчи йўналишга риоя қилмаётганлигини пайқаган бўлсангиз ундан тушунтириш сўранг ёки машинани дарҳол тўхтатишни талаб қилинг.
7
Ўзингизни ҳимоя қилиш учун к ичкина газли баллон ёки элетрошокер харид қилинг. Лекин, қонунга биноан ўзини ҳимоя қилган инсон зарур ҳимояланиш даражаси чегарасидан ўтишга ҳуқуқи йўқ.