Такси кутишга вақт йўқлигидан йўловчи машинани ушлашга мажбур бўлдим. Зўр жип тўхтади. Орқаси пакетларга тўла эди, олдига унинг оёнига ўтиришга мажбур бўлдим. У 27 ёшли эди. Мен тиззамдан юқори кўйлакда эдим. Ғалати саволлар бера бошлади: қаерга кетяпсан? кел ишдан кейин сени олиб кетай, тоғга учрашувга чиқамиз. Ким бўлиб ишлайсван? ва ҳк. Мен ҳақимда кўпроқ билмоқчи бўлди. Буларнинг ҳаммаси қўрс, сурбет оҳангда гапирилган эди. У ҳазабланмасин деб, жавоб бермасликдан қўрқдим. Эҳтимол. Қўрқинчли эди. Ва нима учун қизлар ўзларини ҳимоясиз сезиб, уялишлари керак.
Мен она шаҳримга иш сафаридан учиб келдим. Таҳминан тонг соат 4да. Деярли икки кундан бери ухламаган...
Мен она шаҳримга иш сафаридан учиб келдим. Таҳминан тонг соат 4да. Деярли икки кундан бери ухламаган эдим. Аэропортдан шаҳарнинг марказида жойлашган уйимгача Яндекс чақирдим. "Табиат ва об ҳаво тўғрисидаги енгил сўзлашув тўсатдан Яндекс аэропортга бориб келиш учун жуда арзон нарҳларни белгилаганлиги ҳақидаги шикоятларга алмашди. Илгари бўлгани каби енгил ва хушмуомалалик билан тариф аслида оширилган деб, жавоб бердим. Одатда, бундай саёҳат 40% арзон – охирги пайтларда мен ҳафтасига икки марта шундай юраман. Ҳайдовчи овозини кўтариб, акиллай бошлади ва тўсатдан қўлини тиззамга қўйди (олди ўриндиқда ўтиришим керак, орқада узоқ сафарга чиқсам жуда кўнглим озади). Кел, менга фарқини баданинг билан тўлагин, деди.
Мен бир дақиқага қотиб қолдим, кейин уйимга яқин жойдалигимизни пайқадим, халтамни олдимда (яхшиям сафар икки кунлик эди, нарсаларим кам эди), машинадан у тўхтамасдан сапчиб чиқдим ва ҳовлилар орасига қочдим (у ерда шундай жин кўчаларки, маҳаллий бўлмаганлар боришни тушунмайди). Табиийки, кейин Яндексга шикоят қилдим. "Сизга хизмат ёқмаганидан афсусдамиз, ҳайдовчи энди сизнинг олдингизга келмайди" маъносидаги жавоб олдим, холос.
Мен қаттиқ қалтирар эдим. Мен ҳеч қачон шундай тез югурмаган эдим. Полицияга қўнғироқ қилмоқчи эдим, лекин бу қанча вақт олишини ва ўзимни қандай жирканч ғис қилишимни тасаввур қилиб бу фикрдан қайтдим. Бундан ташқари, ушбу воқеадан олдин, унинг орқасидан ушлаганлиги сабабли, дугонам полицияга мурожаат қилган эди. Уни бўлган вазиятдан кўра кўпроқ, полицияда содир бўлган ноўрин ҳазиллар, хўрланилгани, ва "ўзинг айбдор" кабилидаги фикрларнинг турли ҳиллари аччиғини келтирди.
Мен буларни ҳаммасини кўзим олдига келтирдим, ва шундай бўлса эртасига бўлиб ўтадиган муҳим конференцияда қатнашишга аниқ қодир бўлмаслигимни англадим. Мен душда теримни ишқалаб, ювиндим. Ушбу вазият менга қандайдир кучли таъсир қилди дея олмайман. Деярли содир бўлишига сал қолган зўрланиш билан таққослаганда, бу майда нарсага ўхшайди. Аммо мен янада эҳтиёткор ва қўрсроқ, ўғил бола каби бўлдим. Шундай қилганда кераксиз эътибордан қочиш осонроқ. Ҳеч бўлмаганда мен учун.
Бу 2003 йилниг ёзида содир бўлди. Мен мактабни тугатиб, университетга кирган эдим. Кун жазирама эди ва мен калта шорта...
Бу 2003 йилниг ёзида содир бўлди. Мен мактабни тугатиб, университетга кирган эдим. Кун жазирама эди ва мен калта шорта ва топикда эдим. Мен шаҳарни марказидаги Арбат бўйлаб саёҳат қилдим, кейин эса ўзимнинг районимга Абылайхана - Жибек жолы томонига (у пайтлар шаҳарнинг чекаси эди) такси ушладим. Мовий волга тўхтаганини эслайман, ичида отам тенги гавдали эркак ўтирган эди. Мен олдинга ўтирдим. Йўлга чиқдик, у ҳазиллашиб, мени кўздан кечиришни бошлади. Кейин мен томонга эмас, қандайдир шахсий сектор томонига кетаётганини пайқадим. Мен унга шу ҳақида айтсам у кулгу қила бошлади. Кейин менинг оёқларимни ушлай бошлади. Мен унга қўпол равишда тўхтатишни, бўлмаса кейин ачинишини қўпол тарзда айтдим.
Мен жуда ғазабланганлигимни ва тажовуз билан унга бақирганимни эслайман. Мен жуда қўрқиб кетган эдим. Охир оқибат ҳайдовчи уйимга олиб борди. Бироқ машинадан чиқаётганимда менга таҳдид билан: "Яна бир бор сени кўчада шортикда кўрсам, мендан қочиб қутулолмайсан" деди. Мен даҳшатли қўрқувда эдим, ҳайратга тушган эдим. Мен таксилар шундай хавфсиз бўлмаслигини тасаввур ҳам қилмасдим.
Шундан кейин мен ҳеч қачон таксининг олдинги ўриндиғига ўтирмайдиган бўлдим, хавф тўғилганда тезда қочиб қутулиш учун ҳар доим ҳайдовчи орқасидаги диагонал жойга ўтираман. Бу тажриба мени бошқача кийинишга мажбур қилди. Бошқа сўз билан айтганда, агар мен биров билан компанияда бўлсам мини кияман, аммо мен бир ўзим таксида кетадиган бўлсам, мен таксичиларни провокация қилмаслик учун ёпиқроқ кийинаман.
Бу сентябрда содир бўлган. Мен йигитим билан дугонамнинг тўйида эдим. Тўй ярим кечада тугади...
Бу сентябрда содир бўлган. Мен йигитим билан дугонамнинг тўйида эдим. Тўй ярим кечада тугади. Биз кўчага такси ушлашга чиқдик. Ўзимизнинг машинамиз йўқ эди, биз шаҳарнинг қарама қарши томонларида яшардик.Шу сабабли мен такси олишни ва уйга бир ўзим кетишни таклиф қилдим. Йигитим рози бўлди ва мени кузатиб қўйди. Мен шаҳарнинг чекасидаги микрорайонда истиқомат қилар эдим. Таксиҳайдовчиси мендан: "Ярим кечада ўз микрорайонингизга қайтиб келишдан қўрқмайсизми?" деб, сўраб бошлади. Ростини айтганда, мен қўрқмасдим ва ҳатто саволни тушунмадим, чнуки менинг уйим йўлдан 50 метрда жойлашган бўлиб, ва унга бориш унчалик узоқ эмас эди. Таксист мени йўлда қолдирди. Мен пулини бердим ва уйим томонга юрдим. Менинг подъездимга 10 метр қолганида ўша таксист орқамдан етиб келди. У машинани қўйиб, орқамдан югурган экан. У қўпол равишда қўлимдан ушлади, кўзлари ёвузликдан чақнарди ва менга тажовузкорона тарзда "Тўхта", деди.
Юқорига квартирамиз деразаларига қараганим эсимда, онам мени кутиб, телевизор кўриб ўтирганини билардим. Отам уйда йўқлигини ҳам билардим. Мен квартирам деразаларига қарардим ва ростдан ҳам бутун қисқа ҳаётим кўзим олдидан ўтди. Мен бу ифлос мени зўрлаши, ҳатто ўлдириши мумкинлигини англадим. Бахтга қарши кўчада ҳеч ким йўқ эди. Бахтимга менинг онам, худди менинг фикрларимни ўқигандек, менга қўнғироқ қилди. Хаёлимга чақмоқ тезлигида қутқарувчи ғоя келди. Мен деразамга тажовузкорона қараб, телефонга бақира бошладим: "Ойи, дадамга айтинг, тез чиқсинлар! Менга бир ифлос ёпишяпти!". Бу менинг муваффақиятсиз зўрловчимни ғафлатда қолдирди. Мен юлиниб қутилдим ва подъездимга югуриб кириб, эшикни кодли кулфга ёпдим. Ўқдай учинчи қаватга учиб чиқдим ва онам очиб турган эшикка кириб, уни ёпдим!
Менда даҳшатли қўрқув эди! Жуда муҳим пайтда менга қўнғироқ қилгани учун онамга, Худога, тақдиримга миннатдор эдим. Бу ҳақиқий мўъжиза эди. Чунки шу вақтда уйга қайтаётганимда у менга қўнғироқ қилмасди. Ҳозир эса, қачон қайтишимни билмоқчи бўлиб, қўнғироқ қилган экан. Шу қўнғироқ мени таксичи томонидан зўрланишимдан қутқариб қолди. Шу ҳодисадан сўнг мен ҳеч қачон йўловчи такси тўхтатмайман. Мен таксига фақат буюртма бераман. У пайтларда расмий такси хизматлари йўловчиларига нисбатан анча қиммат эди. Лекин мен ўзимнинг хавфсизлигимни хавф остига қўйишни хоҳламасдим.
Билмайман, буни гапириш мумкинмикан, лекин...
Билмайман, буни гапириш мумкинмикан, лекин... Биз дўстларимиз билан учрашмоқчи бўлиб такси ушлашга қарор қилдик. Индрайвер/Яндекс эмас, йўловчи машина. Биз икки қиз ўтирибмиз. Кийимимизда ҳеч қандай жалб этувчи нарса йўқ. Март ойи байрами бўлганлиги учун ҳайдовчи бизларни дарҳол табриклади. Биз учрашувга шошилганимиз сабабли сўзларига эътибор бермадик. Кейин сафар пулини бошидан тўлашни қарор қилдик, ва нақд пулимиз бўлмаганлиги учун КазПи орқали пул ўтқазмоқчи бўлдик. Мен пул ўтказиш учун унинг телефон рақамини сўрадим. Ўтказдим. Шу пайт у менинг исмимни сўради ва жавоб бермаслик учун телефонимни қавлашни бошладим. Пул келиб тушгандан кейин у менинг исмимни билди. Таҳминан, 25-28 ёшда эди. Юзи истеҳзоли эди. Кейин менинг йигитим борми, қаердан келганлигим билан қизиқишни бошлади. Мен саволларига жавоб бермадим. Телефон орқали дўстларим билан гаплашдим ва унга бизларни кутаётганлигини билдирдим. Сўнгра, "агар қарши бўлмасанг, сенга меҳрибон бўлақолай? Сени совғалар ва гуллар билан хурсанд қиламан" деган гап қилди. Мен рад қилиб қўрқувда утирар эдим. Қандай қилиб атиги икки қизнинг улардан 5-6 ёш катта эркакга кучи етсин? Қўрқувда ўтириб, атрофга қарардим. Тинч қўмагани учун, мен дугонамни қўлидан ушлаб, мен лесбимен дедим. Таксист ишонмади ва "алдама, бизларда бундай нарса йўқ" деди. Худди шу пайт манзилга етиб бордик. Чиқаётганимизда, эсларингни йиғиштириб ол, бахтли бўласан деб, гапира бошлади. Биз тезда чиқдик.
Шундан сўнг қисқа вақт давомида ўзимни яхши ҳис қилмадим. "Наҳотки ўшандай қизларга ўхшасам?". Мен илгари ҳам калта киймасдим, ёркин буяниш қилмасдим. Ўзим учун жуда уялдим. Дўстларим билан учрашганимдан сўнг ҳаммаси унутилди. Лекин шундан бери дўстларим кузатиб қўйишни таклиф қилганларида, рад этмайдиган бўлдим. Мен аноним тарзда бўлади деганларингиз сабабли, ҳаммасини ҳаққоний айтиб бердим.
Бу ҳикояни менга дугонам айтиб берди. Унга ҳеч ким ёрдам беролмайдиган даҳшатли ҳолатга дуч...
Бу ҳикояни менга дугонам айтиб берди. Унга ҳеч ким ёрдам беролмайдиган даҳшатли ҳолатга дуч келган. У такси чақирган, ҳайдовчи унинг ҳаёти билан қизиққан, унинг томонидан тажовузкорлик сезилган, бироқ ишдан жуда чарчаб чиққанлиги учун эътибор бермаган. Ҳайдовчи уни қоронғи, ҳеч ким йўқ жойга олиб борган ва машинани кулфлаб, ечинишга мажбур қилган. Унинг бақиргани, қаршилиги беписанд қолган, шунда у ўзига бир нарса қилишлиги билан таҳдид қилган ва шу уни чўчитган ва уни қўйиб юборган. Унинг гапларига кўра бу тез бўлган, лекин унинг машинасида чексиз муддат ўтирганидек туюлган. У даҳшатли қўрқув остида бўлган. Маълум бўлишича, уни узоқ вақтдан бери таниган ва иш жойи яқинида кўп марта пойлаган экан (у ресторанда маъмур бўлиб ишларди). Энди у ва, албатта, мен ҳам такси танлашда жуда эҳтиётмиз, ҳар доим у ёки бу ҳайдовчи ҳақидаги изоҳларни ўқиймиз. Энди бу мен учун мажбурий нарса. тельно.
Таксига ўтирдим, эркак 26-27 ёшли эди...
Таксига ўтирдим, эркак 26-27 ёшли эди. Олдин бошқа томонга кетди, бошқа йўловчиларни обориб қўйди. Ва ҳеч ким қолмагандан сўнг менинг исмимни ва телефоним рақамини сўрашни бошлади. Аввалига тусатдан такси керак бўлиб қолса, телефон қилишим мумкинлигини айтди. Қўрқанимдан унинг саволарига жавоб бермадим. Кейин бегона рақамлардан бўлган қўнғироқларни олмаслигини айтди ва унга телефон қилишимни сўради. Шундай қилиб менинг рақамимни сақлаб қолди, ва мени манзилга обориб қўйди. Кейинчалик менга хабар юборди, лекин мен уни блоклаб қўйдим, аммо шу қўрқув ғиссидан бир неча йил қутулолмадим...
Таксичиларга бўлган ишончсизлик, бу ёшдаги эркаклардан қўрқиш, таксига ўтиришдан қўрқиш.
Таксичи менга шилқимлик қилди...
Таксичи менга шилқимлик қилди, сафарнинг охирида турган олатини иштонидан чиқарди ва менга тўлов ўрнига у билан бўлишни таклиф қила бошлади.
Биз дугонам билан Арбатда сайр қилдик, сўнгра кафега кириб кечки овқат тановвул қилдик. Дугонам йигити билан учрашиб, у билан қолди, мен эса уйга қайтишни қарор қилдим. Соат кечки...
Биз дугонам билан Арбатда сайр қилдик, сўнгра кафега кириб кечки овқат тановвул қилдик. Дугонам йигити билан учрашиб, у билан қолди, мен эса уйга қайтишни қарор қилдим. Соат кечки 11 ёки 12 эди. Арбат рўпарасида, Абылайхана бўйлаб доим таксилар туради, биз доим шу тарзда уйга қайтардик, булар шахсий таксичилар, одатда доим таксичилик қилишади ва мен ҳеч нарса бошқача кетади деб, ҳатто ўйламаган эдим. Дугонамга қайси машина эканлигини ва уйга кетаётганлигимни айтдим. Биз ҳамма вақт шундай қилардик. Ўзимни манзилимни айтдим, у даврда Абай/Мате Залка атрофида истиқомат қилардим, ва орқа ўриндиғга ўтирдим. Абайгача кўтарилдик ва шу ерда, светоқорда олдинги ўриндиғга яна бир йигит ўтирди. Ҳайдовчи, аҳамият берманг, шунчаки йўлакай олиб бориб қўямиз деди. Абайдан кетавердик. Йўловчи мен билан танишишга уринарди, қаерга кетаётганим билан қизиқарди, нега шундай чиройли ёлғиз ва шунга ўхшаш бўлмагур гаплар. Мен унга эрим бор ва у мени уйда кутиб олади дедим.
Ишқилиб, ҳайдовчи паастга бурди ва бу, худдики, яқинроқ деди. Мен шаҳарни яхши биламан, ва мен томонга бошқа йўл билан бориб бўлмайди, фақат Толе бигача тушилса. Мен машинани тўхтатишни сўрадим, келишилгандек 600 тенге чиқардим. У тўхтатди, пулни олди, лекин йўловчи йигит ҳам чиқди ва мен эшикни очиб, чиқмоқчи бўлганимда, у мени кайта ичкарига итариб кирғизди, устимга ётиб олди ва мени эзғилаб, жиниларимни ечмоқчи бўлди. Ҳайдовчи шу пайтда тезлик билан ҳайдаб кетди, мен қичқира бошладим, озод бўлишга ҳаракат қилдим, у мени ўпмоқчи бўлди, оғзимни кафти билан ёпди ва жинсининг тугмачаларини оча бошлади. Менда пошнали замша этик кийилган эди – ойнани синдирмоқчи бўлдим. Бу ноябр ойи, ноябрнинг ўрталари эди. Ишқилиб, бу йигит устимда ётган эди, ҳамма жоймга тегарди ва мен қаттиқ айниқса қичқирганимда юзимга мушти билан урди ва мен хушимни йўқотдим.
Хушимга келганимда ерда ётган эдим, дараҳтлар орасида, йлдан узоқ бўлмаган жойда.Тонг отаётган эди. Қанча вақт хушсиз ётганимни билмайман. Ҳамма жойим кўкарган, қотиб қолган қонда, йиртилган кофтада, 2 телефоним, тақинчоқларим, нақд пул ва картадаги 40 минг тенге йўқолган. Кейин узоқ бўлмаган жойдан сумкамни топдим – ҳеч бўлмаганда уйнинг калитлари жойида эди. Мен ўзимни эпақага келтиришга ва, умуман, қаердалигимни тушунишга уриндим. Шаҳардан чекада эдим, тушунарли. Бир амаллаб машина тўхтатдим, ёши катта эркак мени полицияга обориб қўйди. Ҳақиқатн ҳам шаҳарни ташқарисида, ГРЭС томонида экан. Ариза ёздим, аммо ҳатто полициячилар менга шилқимлик қилишди ва аризамни қабул қилмоқчи эмас эдилар. Мен эса ҳамма нарсаларни тезда ўзимдан ювиб ташламоқчи эдим, ҳамма нарсани ташлаб юбормоқчи эдим, кийимларим ва шу кеча хотираларини ёқиб йўқ қилмоқчи эдим. Аммо орадан 8 йил ўтди, менинг синган буруним, эркакларга бўлган қўрқувим ва нафратим ҳанузгача мен билан ва доимо ўша даҳшатли такси сафари ҳақида эслатиб туради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
Эрта тонг, мактабга такси ушладим (қўл кўтариб, унда Яндекс танилмаган эди эди), таксичи ориқ, нимжон, 40 ёшдаги эркак эди. Сафар давомида секс билан боғлиқ ҳикоялар айтишни бошлади (ёдимдагилардан бири, қаердадир секс билан шуғуланаётган жуфтликни кўрган ва қиз бола инграган экан ва таксичи ўзини қизга ўхшатиб инграй бошлади). Вазият ниҳоятда ғалати эди, лекин у пайтда ўзини ҳимоя қилишни билмаганлигим сабабли, маъқуллаб, қиска ибораларда давом этдим.
Сафар якунида, мактаб дарвозасига бир квартал етмасдан (ҳозир бўлганда нимадир ноўрин деб тушунардим, лекин ўшанда ҳечкиси йўқ, етиб оламан дедим). Таксичи мен томонга, орқа ўриндиғга бурилиб, менга гапира бошлади, эсимда ҳам йўқ, менимча жинсий алоқадан завқланиш ҳақида қандайдир насиҳатлар бўлса керак ва бир пайтда кафти билан кўкрагимни ўшлаб олди. Менимча қўлига урдим ва ўзимни ғазабимни ифода қилдим (менимча ёмон сўзлар билан сўкиндим). Машинадан учиб чиқдим ва ўша мактабгача бўлган квартални кўз ёшим билан югурдим. Ўша пайтларда мен ушбу ҳодисани синфдошларим билан баҳам кўрмадим, нима учун эканлигини билмайман. Ўша тонгда қўрқанимдан кўп йиғладим. Мен сафар бошида таксичи ёқмаганини англаганимда машинани тарк этмоқчи эканлигимни айтмаганим учун ўзимни латта деб, ҳис қилардим. Бундай вазиятга тушиб қолишимга йўл қўйганлигим учун ўзимни койийман. Албатта, кимдир менинг розилигимсиз менга тегишга журъат қилганли учун ўзимни жирканчли ҳис қилдим. Мен бу зўрланиш эмаслигини тушунаман, лекин бу вазиятни осонлаштирмайди.
Энди шундай вазиятга дуч келгандан сўнг мен шундай одамларга нисбатан ҳушёрман. Энди таксичига нисбатан қандайдир шубҳам бўлса унинг орқасида ўтираман ва бир нарса содир бўлиши мумкин бўлса уни камар билан бўғишга кучим етадими деб, ўйлайман. :D
Такси ҳайдовчиси қари одам, орқа эшик ишламайди деб, мени олдинга ўтиришга мажбур қилди.Одамларни...
Такси ҳайдовчиси қари одам, орқа эшик ишламайди деб, мени олдинга ўтиришга мажбур қилди.Одамларни қўллари билан даволашини айтди. Шунга ўхшаш. Қозоқ тилида. Кетаётганимизнинг ўзида кинигингни кўрастагин деди. Бир қўли билан жинсамни очиб, қўлини тўппа тўғри ичига тиқишни бошлади. Шу билан бирга у даволаниш ва ҳкла суҳбат билан мени чалғитди. Валақлатмоқчи бўлди, деса ҳам бўлади. Бу шилқимлик эканлигини дарров англамадим. Зўрға тўхташга мажбур қилдим ва машинадан югуриб чиқдим. Кафега дугоналарим олдига кетаётган эдим.
Мен уларга айтиб бердим, аммо ҳеч ким кучли ажабланмаганлиги ва менга раҳми келмаганидан ҳайрон бўлдим. Худди ҳеч нарса бўлмагандай. Лекин мен ҳайратга тушган эдим.
Йўловчиларни оламан деб, олдинга ўтиришни илтимос қилди. Йўлда кетаётганимизда уникига бориб "севги" билан шуғулланишни таклиф қилди. У яхши, меҳрибон, оилали, катта болалари борлигини гапирди. Албатта мен қатъий йўқ дедим. Кейин менинг оёқларимни тега бошлади, қандай ширин сонлар деди. Мен тўхташни талаб қилдим. У эса қўйсангчи, нима бўпти, деди. Ишхонангача олиб бориб қўяман, ва ҳайдаб кетаётганда вақти вақти билан сонларимга тегди.
Бу менинг ҳикоям эмас, дугонамники. Ростини айтсам, бу тўғрисида гапиришга ҳаққим борми, йўқми...
Бу менинг ҳикоям эмас, дугонамники. Ростини айтсам, бу тўғрисида гапиришга ҳаққим борми, йўқми, биламадим. Иш шундай бўлган: дугонам таксига ўтирган, тусатдан йўлнинг ўртасида ҳайдовчи қўлини сонига қўйган ва шилқимлик қилиб, уятли жойларини тегишни бошлаган. Дугонам ҳаййратга тушган, ҳеч нарса дейшга тили айланмаган, "шол" бўлиб қолган деса бўлади. Бир оғиз сўз айтишга журъат этмаган, чунки бир ерга олиб бориб, зўрлашидан даҳшатли қўрқувда бўлган. Ҳайдовчи йўлга қараб кетаётганидан фойдаланиб, у дўстига ёзиб, геолокация ва такси буюртмаси иловасидаги машина ҳақидаги маълумотларни юборган. Бир неча вақтан сўнг такси ҳайдовчиси машинани тўхтатиб, дугонамни чиқариб юборган. Дугонам полицияга мурожаат қилмаган, ҳанузгача таксига ўтиришга қўрқади.
Бу эрта соат 8ларда эди, мен офис кийимида ишга кетаётган эдим. Йўлни ўртасида таксичи катта йўлдан бурилди ва мен у тирбандликни четлаб ўтмоқч...
Бу эрта соат 8ларда эди, мен офис кийимида ишга кетаётган эдим. Йўлни ўртасида таксичи катта йўлдан бурилди ва мен у тирбандликни четлаб ўтмоқчи бўлди деб ўйладим. Тусатдан шахсий уйлар орасида тўхтатиб, бу ерда дугонаси туришини ва у уни олиб кетиш учун келганини айтди. Яна икки дақиқадан сўнг у "Мен билан бўласанми?" деб сўради.Мен йўқ дедим ва эшикни очмоқчи бўлдим, лекин у кулфланган эди. У мен ўриндиғим томонга ўгирилдида (орқада ўтирган эдим) ва таҳдид қила бошлади. Менга қулоқ сол, чунки пичоғим бор деди. У менга тегинди (оёғларим орасини). Мен кўчада ит билан юрган эркакни кўрдим ва қичқира бошладим. Лекин орқа ойналар тонировка қилинган эди ва эркак мени кўрмас эди. Таксичи машинани ишлатди ва сал нарига ҳайдади. Мен қиқиригни давом этдим, ҳовлидан машина чиқаётган эди. У чўчиб, эшикларни очворди ва мен буюмларим билан машинадан думалаб чиқдим.
Б нуқтасига етиб боргач, ҳайдовчи тўлов сифатида лабларидан ўпишни талаб қилди ва эшиклар кулфланган эди. Мен пулни башарасига улоқтирдим...
Б нуқтасига етиб боргач, ҳайдовчи тўлов сифатида лабларидан ўпишни талаб қилди ва эшиклар кулфланган эди. Мен пулни башарасига улоқтирдим ва ҳодисани телефонга туширишни бошладим, камерани кўргандан сўнг, индамасдан қўйиб юборди. Шу ҳодисадан сўнг мен таксидан фойдаланмайман. Эркак жинсига нисбатан нафрат. Ва аёлларни эркаклар сингари ҳаёт ва танлов ҳуқуқларига эга бўлган шахс сифатида қабул қилинмаслигини англашдан қўрқув.
2015 мен 3 курс талабаси эдим ва юридик фирмаларидан бирида стажировка ўтаётган эдим. Деярли ҳар кун ишга...
2015 мен 3 курс талабаси эдим ва юридик фирмаларидан бирида стажировка ўтаётган эдим. Деярли ҳар кун ишга таксида қатнардим. Кунлардан бирида йўловчи такси ушладим ва йўлда, тирбандликда турганда таҳминан 30 ёшли таксичи билан гаплашиб қолдик. Кейинчалик уша таксичи бир неча марта менга рўпара бўлиб, ишга обориб қўйди, мен эса соддалигимдан, бу тасодиф деб ўйлаган эдим. Натижада, учинчи марта таксичи тўлов ўрнига машинасининг орқа ўридиғида "дам олишни" таклиф қилди. Мен машинадан индамасдан чиқиб, қочиб кетдим. Кейинчалик такси ҳайдовчилари томонидан тўлов ўрнига шундай "дам олиш" таклифлари бир неча бор қайтарилдиганини таъкидламоқчиман. Яна бир ҳодиса бўлган. 2016 йил Янги йил корпоративидан сўнг Uber чақирдим, озгина ичган эдим ва орқа ўриндиқда кўзларимни юмиб ўтирган эдим. Бир пайт ҳайдовчи мени шаҳардан ташқарига олиб кетаётганини сезиб қолдим. Дарҳол, ҳамма дўстларимга қўнғироқ қилиб, овозни баланд қилиб ҳайдовчи, машинанинг маълумотларини айтдим ва мен кетаётган жойимни юбордим. Ҳайдовчи индамасдан машинани ортга бурди ва мени тайинланган жойга элтиб қўйди. Кейинчалик мен Uberга шикоят йўлладим, лекин улар томонидан ҳеч қандай чоралар қўлланилмади.
Эҳтимол, менинг хатти-ҳаракатим ёки ташқи қиёфам нотўғри бўлиши мумкин, деб ўйлардим. Албатта, бундай эмас. Лекин шундай ҳодислар менда қўрқув пайдо қилди. Энди мен йўловчи машиналарда юрмайман, такси ҳайдовчилари билан гаплашмайман, кураш билан шуғулланаман, ва алкоголь ичганимда таксига бир ўзим ўтирмайман.
Такси ушладим. Колготка ва шортида, кофтада эдим. Ҳайдовчи гап бошлади. Аввалига, менга шилқимлик қилаётганини...
Такси ушладим. Колготка ва шортида, кофтада эдим. Ҳайдовчи гап бошлади. Аввалига, менга шилқимлик қилаётганини тушунмадим. Тарбиялик нуқтаи назаридан саволларига жавоб бердим. Қаерда ишлашимни сўради. Мен официантка бўлиб ишлардим. Қисқа этганда, мени проститутка деб ҳисоблади ва очиқчасига ҳақорат қилди. Гапларини аниқ эслолмайман, лекин таҳминан, "Бор яхшилаб ишлагин, сифатли хизмат кўрсатгин" кабилида. Табиийки, тиржайишлар ва шаҳвоний нигоҳлар билан. Нимага шундай таҳмин қилди деб, узоқ вақт тушунмадим, лекин бир икки йилдан сўнг менинг дўстим, у мени олиб борган чорраҳада пинҳона фохишахона бўлганлигини айтиб берди. У мен айнан шу фохишахонага ишга кетаяпти деб ўйлаган. Мен ўзимни узоқ вақт давомида шорти кийганим учун койидим. Шу сабабдан мени проституткага ўхшатган деб ўйлардим. Ҳали ёш бола эдим ва муаммо ҳайдовчининг миясида эканлигини тушунмасдим. Ва, айтганча, энди мен ҳеч қачон машинанинг олдинги ўриндиғига ўтирмайман.
Мен доим Яндекс таксига буюртма бераман, чунки йўловчи машинани тўхтатишни ўзимга эп кўрмайман (гап хавфсизликда), лекин бу гал бошқача бўлди. Одатий сафар...
Мен доим Яндекс таксига буюртма бераман, чунки йўловчи машинани тўхтатишни ўзимга эп кўрмайман (гап хавфсизликда), лекин бу гал бошқача бўлди. Одатий сафар, ҳайдовчи хушомадгўйлик қилиб, шахсий ҳаётим тўғрисида саволлар берди, лекин бу нотўғгри бўлсада, бизнинг менталитетда одат тусини олган, гарчи ҳайдовчи индамаслиги ва саволлар бермаслиги ва ўзини номзодини таклиф қилмаслиги керак (шахсий маконни бузилиши). Бироз вақт отгач, номаълум рақам менинг WhatApp-га ёзишни бошлади, ўша ҳайдовчи бўлиб чиқди. Ёзди, қўнғироқ қилди, сўнгра мен уни блок қилдим. Аммо бир мунча вақт ўтгач, инстаграмда тушунарсиз аккаунтдан сўров келди. Мени тинч қўйишни сўрадим, у бошқа аккаунтдан ёзаверди ва бошқа рақамлардан қўнғироқ қилаверди. Охири мен "чақириқларни эшитилмайдиган қилиш"га қўйдим, шундан бери бир йил ўтди, лекин ҳанузгача шу функцияни ўчирмадим. У менинг WhatsApp-имга бошқа рақамлардан ёзаверди ва мен унга: "Мендан нима хоҳлайсиз? Мен билан мулоқот қилишга сабаб бермаганман" деган, савол бердим. Қисқаси, у мендан жинсий алоқа хоҳлар экан, мен унга таксида жуда ёқиб қолган эканман (у менинг қандай кийинганимни ҳам эслаб қолган экан) ва шундан бери мени унутолмас экан. Унинг гапига кўра хотини билан жинсий алоқа пайтида мени тасаввур қилар экан (у оилали, 4 бола отаси бўлиб чиқди). Мен бундай бурилишдан ҳайратдаман ва руҳий соғлом одам эмаслигини тушунаман. Мен хотинига айтиб беришимни ва ариза ёзишимни айтдим. У йўқолиб кетди, бир мунча вақтдан сўнг яна пайдо бўлди ва хотини билан уччовимиз жинсий алоқа қиламиз деди, худдики у хотинига менинг суратимни кўрсатган эмиш ва мен унга хуш келибман. Мен қотиб қолдим. Ҳар доимгидек қора рўйхатга тиқиб қўйдим, лекин: "нима учун менинг индрайвердаги буюртмамни қабул қилмадинг?", деб яна ёзди. Мен "қандай маънода?" деб сўрадим. Кечаси соат иккида бардан уйгача индрайверга буюртма қолдирган эдингку, деб жавоб берди. У бизнинг буюртмамизни қабул қилган экан, лекин биз рози бўлмаган эканмиз. Менинг дугонам ҳақиқатан ҳам мен орқали бизлар учун таксига буюртма берганини дарҳол эсладим. Лекин энди менинг ғам ғазабим қўзиб кетди ва турли ёмон нарсаларни ёздим ва полицияда ишлайдиган дўстимни жалб қилдим.
Дўстим у билан шуғулланд, дўқ қилди ва шундан бери мени безовта қилмади. Бу воқеа 3-ойлар атрофида давом этди. Энди мен ҳайдовчилар билан ундан ҳам кам мулоқот қиламан. Мен таксига ўтирганимда ўзимни хотиржам ҳис қилишни ва зўрланишим мумкинлиги тўғрисида ўйламасликни истайман. Ахир, бу яхши эмас.
Менинг ҳодисам энг "зарарсиз" бўлса керак, аммо шунга қарамай. Кўринишим 26-28, шу сабабли ёшлар менга кўп хушомадгўйлик...
Менинг ҳодисам энг "зарарсиз" бўлса керак, аммо шунга қарамай. Кўринишим 26-28, шу сабабли ёшлар менга кўп хушомадгўйлик қиладилар. Таксичи, (20 ёшли йигитча) менга шилқимлик қила бошлади. Суҳбат қилдик, мен атайдан "илмоқли" сўзларни четлаб ўтдим, шундай бўлсада у "ечинганингизда кўринишингиз қандай?" деган гапни қистиришга муваффақ бўлди. Мен ҳаммасини фитнесга бурдимда, мен собиқ спортчиман ва қоматимга нисбатан шикоятим йўқ дедим.
Мен совуққонликни сақладим ва провокацияга берилмасликка қарор қилдим, аммо болакайнинг уятсизлиги, такаббурлиги ва асосий қадриятлари йўқлиги мени ҳайратга солди.
Мен орқа ўриндиқда ўтирган эдим, калта юбкада эдим. Йўл бўйи ҳайдовчи теелфонимни билмоқчи бўлди, бир неча бор қўлини тиззамга қўйди, ва у олдинги ўриндиқда ўтирганлиги бунга...
Мен орқа ўриндиқда ўтирган эдим, калта юбкада эдим. Йўл бўйи ҳайдовчи теелфонимни билмоқчи бўлди, бир неча бор қўлини тиззамга қўйди, ва у олдинги ўриндиқда ўтирганлиги бунга ҳалақит бермади. Мен рақамимни бермадим, у эса мен унга нима учун рақамимни беришим кераклигига оид далиллар келтирарди, шу жумладан "майли энди, 16 яшар эмассизку" (мен қизбола эмаслигимга ишора қилиб). Мен қандай муносабат билдиришни билмай, мулойимлик билан гапни тўхтатишга уриндим. Фақат иккинчи марта тиззамни ушлаганида жинни бўлдингми дедим.У узр сўради, лекин мен ўзимни барибир ёмон ҳис қилдим. Шу йўсинда етиб бордик. Йўлни ўртасида машинадае чиқиб, бошқасини ушлаш ҳам қўрқинчли эди, чунки бундан ёмонига дуч келиш мумкин эди. Бунгача ҳам таксида танишишга қунт ва безбетлик билан уринишлар бўлган, аммо ҳеч бўлмаганда қўл ишлатилмаган.
Ўша гал бу жуда ёқимсиз эди, мен кескин жавоб бермаганлигим учун ўзимга танбеҳ бердим. Шундан бери ёлғиз бўлсам ҳеч қачон йўловчи такси хизматларидан фойдаланмайман. Ҳатто йўлим қисқа бўлса ҳам. Қанақадир Яндекс таксида жуда бўлмаганда шикоят қолдиришингиз мумкин.
Куз эди, 7 ёки 9 ноябрь, йили ёдимда эмас. Ишдан кейин соат 20:00даги автобусга улгурмаганим сабабли автобус тўхташ жойда такси...
Куз эди, 7 ёки 9 ноябрь, йили ёдимда эмас. Ишдан кейин соат 20:00даги автобусга улгурмаганим сабабли автобус тўхташ жойда такси тўхтатдим. Йўлда бундай совуқ кунда нима қилаётганимни сўрашни бошлади. Мен қаерда ишлашимни гапирмаслик учун, меҳмонга келган эдим дедим. Манзилга етмасдан, Аксай-1даги уйлар орасига кириб, дараҳтлар тагида тўхтади. Мени машинадан чиқармасдан, эшикларни кулфлаб, титроқ овоз билан нималарнидир гапирди... Қаергадир чақирдимией, кел дам олиб, ўйин кулгу кабилида... Ҳайратга тушганимдан нималар гапирганини аниқ эслолмайман... Мен асаблашиб, эшикни очишни сўрар эдим... у эса ўнг кўлини ё ўраган, ё унда бир нарсани беркитар эди, тушунмадим...Яқинимиздан уч қиз ўтиб кетаётганда мен ойнани очиб, уларга эшикни ташқарисидан очишга ёрдам беришга бақириб чақирдим, улар дарҳол эшикни очмоқчи бўлиб, тортишни бошлашди, таксичи дарҳол кулфни очди, эҳтимол, чўчиган эди. Мен қўрқувда эдим, қизларга раҳмат дедим ва уйим томонига югуриб кетдим. Йўлим узоқ эди... Уйга боргунча ҳаммасини бошимда пишириб олдим ва бошқа ҳеч қачон таксидан фойдаланмасликни аҳд қилдим.
Ҳайдовчи шилкимлик қила бошлади, қўлини оёғимга қўйди, чотимни орасига тиқмоқчи бўлди, менинг раддияларимга, қўлларини улоқтиришимга, шилқимлик қилмаслик ҳақидаги катъий илтимосларимга ва ҳк қарамасдан давом эттирди, унинг қўлига калитларим билан уришга тўғри келди.
Қиш. Ресторанда янги йил корпоративи эди. Кийиниш хонасига чиқганимда холлда ғалати эркакга кўзим...
Қиш. Ресторанда янги йил корпоративи эди. Кийиниш хонасига чиқганимда холлда ғалати эркакга кўзим тушди. Негадир менга у дарҳол ёқмади. Ажабланарлиси шундаки, ўша куни мен ичмагандим ва мутлақо ҳушёр эдим. Банкет тугагандан сўнг мен ҳаммани машиналарга ўтказдим. Ва қандай қилиб ёлғиз қолганимни сезмай қолдим. Вақт тонг соат 4:00, совуқ. Мен йўловчи машинани ушладим. Ажабланарлиси, у мен холлда кўрган эркак эди.
Биз у билан нарҳга келишдик, аммо бурилишдан сўнг у ёқилғи қуйиш шаҳобчасига кириб ўтишни таклиф қилди. Машинадан чиқиб, у кимгадир қўнғироқ қилаетганини, бироқ машинага ёқилғи қуймаётганини пайқадим. Мен секингина ойнани очдим ва у бировга биттасини топдим, ҳозир олиб келаман деган гапларини эшитдим. Мен шундай қўрқиб кетдимки, нима қилишимни билмай қолдим. Мен ҳақимда гапираётганини тушундим. Мен таксидан зудлик билан тушдим, лекин у ҳозир юрамиз деб, тўхтата бошлади. Лекин мен уни ҳатто
эшитмадим ва трасса томонига югурдим ва бошқа такси ушладим. Ўгирилиб у машинасига ёқилғи қумаганини кўрдим ва мен кетдим. Мени қаерга олиб боришини ва менга нима қилишлари мумкинлиги тўғрисида ўйлаш ҳам қўрқинчли. Ўзингизни эҳтиёт қилинг, қизлар.
Телефон орқали чақиртирилган расмий таксига ўтирдим. Кечаси эмас, лекин қоронғи эди (қиш, соат 19:00дан ўтганда)...
Телефон орқали чақиртирилган расмий таксига ўтирдим. Кечаси эмас, лекин қоронғи эди (қиш, соат 19:00дан ўтганда). Йўлнинг бир қисми одамлар истиқомат қилмайдиган ҳудуддан ўтган эди. Таксичи менга шахсиятимга оид саволлар бера бошлади, эрга текканмисан, йўқми, сексда нималарни ёқтирасан, кейин қўққисига «очкога урдирасанми»? Батафсилликлар учун узр. Мен ҳайратда эдим, нималар жавоб берганимни ҳам эслолмайман, «эээмммм» бўлса керак. Бўш ётган ердан ўтиб кетаётганимизда, «сени қирга обчиқиб кетаман, сикаман, ва ҳеч ким ҳеч нарса қилмайди, ўзи хоҳлади дейман» деб, таҳдид қилди.
Эҳтимол мени телефоним қўнғироғи қутқарган бўлса керак. Уйга кетаяпман, таксист соғлом эмас, бир нарса бўлса мана бу фирмани таксиси, шундай манзилдан дедим телефон гўшагига. Таксичи қўрққан бўлса керак, бу ҳазилку, оддий хушомадгўйлик дея бошлади.Биринчи дуч келган тўхташ жойида тўхтатишни сўрадим. Шундай қилиб, қаттиқ қўрқувни бошдан кечирдим.
Қиёфам ҳақида кўпгина ноўрин ва ёқимсиз изоҳлар, шахсий ҳаётим, ўзим ҳақимда хира ва шилқим суриштирувлар кўпгина...
Қиёфам ҳақида кўпгина ноўрин ва ёқимсиз изоҳлар, шахсий ҳаётим, ўзим ҳақимда хира ва шилқим суриштирувлар кўпгина бўлди. Натижада сафар олиб қочиш (козоқларнинг удуми) ва тўй тўғрисидаги ҳазил билан тугади, ва безовта қилувчи «Қаерда туришингни энди биламанку....» деган шарҳ билан тугади.
эҳтимол кимгадир бу таъқиб эмасдек туюулиши мумкин, аммо бизлар кўринишлари ва шакллари борлигини англашимиз керак ва мен ўзимни катта хавф остида сездим.
Шаҳар акиматининг бош мутахассиси бўлиб ишлардим. Йиллик солиқ декларациямни тўлдирганимда...
Шаҳар акиматининг бош мутахассиси бўлиб ишлардим. Йиллик солиқ декларациямни тўлдирганимда хатога йўл қўйдим ва прокуратура ходими у билан кечки овқатланишни бирга қилишни хоҳлади. Мен рад қилдим ва уларга ширинликлар олиб бердим, холос.
Мени улкан жип олди, мен орқага ўтирмоқчи эдим, ҳайдовчи – 70 ёшли эркак олдинга ўтиришни илтимос...
Мени улкан жип олди, мен орқага ўтирмоқчи эдим, ҳайдовчи – 70 ёшли эркак олдинга ўтиришни илтимос қилди. У тинмасдан валдирар эди, кейин мен унинг кафтини оёғимни тиззадан юқорисига енгил уриб қўйганини сездим (ёз эди, мен мини шорта кийган эдим). Шундан сўнг мен қимирламай ўтирдим, чунки мия «ур, қоч, қот» ҳаракатларидан қотишни танлади. Шундан сўнг, мен машинадан тушиб, ўзим томон тўлиқ суқутда кетдим. Мен унга меҳрибон бобо деб қарагандим, ёши отамдан катта одам эса мендан фойдаланди.
Мен йўловчи таксини Талгар трассасида...
Мен йўловчи таксини Талгар трассасида ушладим. Ҳайдовчи ўрта ёшли одам тўхтатиб, олдинга ўтиришни илтимос қилди, чунки орқа ўриндиқда кўп буюмлар бор эди. Тинимсиз гапирар эди. Белгиланган манзилга – Саёхатга деярли етиб борганимизда, мен таксидан тушишимни билиб, у аёлларни касалликларини аниқловчи сеҳрли қобилиятга эга эканлигини айтди. Ва, гўёки мен «аёллар касаллигига» чалинган эмишман. Шу гапни айтгач менинг чотимни чангаллаб олди. Уни чангаллаганича Саёҳатга етиб бордик ва мен таксидан жимжитликда, нафасимни ичимга олиб чиқдим.
У ғалати саволларни бера бошлади: ёшингиз нечада, пул топасизми, 4 курсда ўқийсизми, эрга текканмисиз, ёлғиз яшайсизми (ва бу оддий сўзлашув ниятида эмас эди, қандайдир бузуқлик сезиларди). Мен универдан Хоншатирга нақ такси чақирган эдим. Бу кечқурун, таҳминан 19:30 эди. Ханшатирга иккита йўл бор, биттаси олдидан, ва Ханшатирнинг орқасида ҳам йўл бор. Орқасидаги йўлда уйлар қуриляпти ва чироқлар йўқ. Менга айнан шу қоронғисидан кетишни таклиф қилди, эмишки у ерда тирбандлик йўқ. Нима қилса ҳам мен тинмасдан аҳмақона саволлар беришни бошладим, жавобларни эса қисқа қилдим. Худога шукур ёруғ ёлдан юришга кўндирдим. Ханшатирда тушириш учун яна бўш ётган, қорнғи машиналар турар жойга кириш керак. Уша ерга кирмаслик учун, транспорт тўхташ жойида, руҳсат бўлмаган жойда машинадан сапчиб тушдим, Худога шукур, айнан шу пайтда қизил ёнган эди, ва менга омад кулиб боққан шу тўхташ жойда таксига ўтирмоқчи бўлиб, қўл кутарган бор эди.
Индрайвер иловаси орқали такси чақирдим. Ҳайдовчи ёлғиз...
Индрайвер иловаси орқали такси чақирдим. Ҳайдовчи ёлғиз келмади. Менга бу дарҳол ёқмади. Лекин бошқа такси чақиришга вақтим йўқ эди. Орқа ўриниғга ўтирдим ва телефонимга тикилиб олдим. Йўл йўлакай ҳайдовчи ўртоғи билан ҳеч нарсани тушунмайди деб, мени суриштириб кетишди. Мен русман, лекин козоқчасига қониқарли яхши гапираман. Улар кийимим, макияжим ҳақида гаплашди... Лекин биттаси бошқасига мени ҳамма жойимдаги сочларим пуштирангми ёки фақат бошимдагисими, текшириб кўрмаймизми деганида, мен чидаб туролмадим ва улар тўғрисида ўйлан фикрларимни дангал башараларига айтдим. Энг ажабланарлиси, улар ёши катта эркаклар эди... Биттасининг телефонининг бетида кичкина қизчанинг сурати бор эди. Эҳтимол қизи бўлса керак. Бироқ, мен ҳам кимнингдир қизиман, кимнингдир хотини... онаси.
55-60 яшар эркак, қозоқ, шахсий таксичилик билан шуғулланади. Ёмғир куйяётган эди. Ҳайдовчи об ҳаводан...
55-60 яшар эркак, қозоқ, шахсий таксичилик билан шуғулланади. Ёмғир куйяётган эди. Ҳайдовчи об ҳаводан гапни бошлади, мен у билан суҳбатни бошламадим, менга ўзининг биринчи севгиси, ёшлиги, у билан бўлган жинсий алоқа қилганларини, мен томондан ғ суқут сақладим. Кейин 19 яшар талаба қиз билан учрашаётганини айтди ва шошилмаётган бўлсам, у билан шаҳарни айланишни таклиф этди, мен ўзимга керакли бўлган жойда тушиб қолдим ва шу интиҳоси бўлди. Ростини айтсам, бу шилқимлик эканлигига ишончим йўқ, чунки жисмонан менга тегинмади.
Мен Емцов-Рискуловдан Водник мкргача такси ушладим. Йигит жуда шахсимга оид саволларни кўп берди, «Турмуш қурганмисан?»...
Мен Емцов-Рискуловдан Водник мкргача такси ушладим. Йигит жуда шахсимга оид саволларни кўп берди, «Турмуш қурганмисан?», «Болаларинг борми?», «Нега туғмайсан?» ва ҳк. Бир пайт мен бу нарсалар сенинг ишинг эмас, бегоналар билан суриштириш учун бу жуда шахсий дедим. У қутириб, ҳаддан ташқари тез ҳайдаб кетди. Менга ифлос гапириб. Он сказал: «Если бқ тқ бқла пацаном, засунул бқ твою голову в землю (басыңды жерге тығар едім)». Мен қўрқиб кетдим ва ўзимнинг сўзларимни далиллар билан оқлаб: «Ҳатто туғишган акам ҳам нимага туғмаслигим ҳақида сўрамайди», деб ва ҳк. Ва тўхташи билан таксидан тушдим.
Таксичи уялмасдан ширинкасини очди ва ичида қулини ҳаракатлантирди. У менга қарар тик эди, вақти вақти билан йўлга нигоҳ ташларди. Мен унинг ёнида...
Таксичи уялмасдан ширинкасини очди ва ичида қулини ҳаракатлантирди. У менга қарар тик эди, вақти вақти билан йўлга нигоҳ ташларди. Мен унинг ёнида, олдинги ўриндиқда ўтирар эдим. Аввалига, мен у эпилепсияга чалинганбўлса керак деб ўйладим, аммо кейин англадим. Бошимда бир фикр айланар эди «машинани зудлик билан тарк этиш даркор!». Мен тўхтатишни сўрадим, лекин у индамасдан кетаверди. Унинг ҳаракатлари тугагач, у мени машинадан туширди. Менинг инжиқ телефоним айни шу вақтда, қариндошларим ва яқинларимга қўнғироқ қилиб, қаердалинимни айтиш керак бўлганда ўчиб қолди. Энди бундан кўра ёмонроқ нарса бўлмаганидан хурсандман, лекин унинг ҳаракатлари бошқаларга нисбатан давом эиши мумкинлиги даҳшатли... Мен ўзимни йўқотид қўйдим ва нима қилиш дарҳол бошимга келмади.
Ҳозир, булган воқеа ҳақида қайта қайта ўйлаб, ўзимни бошқача тутган бўлар эдим. Машиналар кам қатнайдиган йўл билан кетганимиз вазиятни мураккаблаштирди. Бу менинг одатий йўлим эди, мен шаҳар ташқарисида яшаб, ишга шаҳарга қатнардим. Кўпинча ишга йўлда машиналар унчалик кўп бўлмаган ва, умуман, одамлар ҳам кам бўлган соат 5-6 га етиб бориш керак эди.
У вазиятда ҳозирги мен бўлганимда: а) мен ҳеч қачон машинага ёлғиз ўтирмасдим, ишончли йўлдошларни топардим, шаҳарга эрталабдан ишга борадиган одамлар билан ҳамкор бўлардим;
б). ёнимда ишончли алоқа воситаси ва пауэрбанк бўлар эди.
в). эртароқ туриб жамоат транспортидан фойдаланардим;
г). агар таксисиз илож бўлмаса фақат расмий таксиларни танлардим.
Вақт ўтгач, таксичи ўзининг жинсий шаҳватини шу усулда қондиргани менинг катта омадим эди.
Бу ҳодисанинг менга бўлган таъсири шундаки, мен учта қоидага риоя қииладиган бўлдим: 1. Расмий такси чақираман; 2. Менинг яқинларим киришга имкон бўлган ўзимнинг e-mailлимга сафар тўғрисидаги ҳисоботни уладим; 3. Шубҳали нарса бўлган машинага ўтирмайман (ҳайдовчидан ташқари кимдир бўлса, орқа ўриндиқга ўиришга руҳсат бермаса, тамаки бўлмаган тутун ҳиди келса, чақирувчга иловада эълон қилинмаган машина келса ва ҳоказо).
Биринчи марта ёмон вазият 2018 йилда содир бўлди, аммо унда ҳайдовчи ҳеч нарса қилишга улгурмади. Мен ишдан кеч чиқдим ва Яндекс такси...
Биринчи марта ёмон вазият 2018 йилда содир бўлди, аммо унда ҳайдовчи ҳеч нарса қилишга улгурмади. Мен ишдан кеч чиқдим ва Яндекс такси чақирдим. Ҳайдовчи менинг уйимнинг олдидан атайин тўхтатмай ўтиб, ҳайдашни давом этди. Нега тўхтатмадинг деб сўрасам, индамай, ҳайдаб кетаверди. Шунда мен шефимга қўнғироқ қилиб вазиятни тушунтиришни бошладим. Фақат шундан кейин ҳайдовчи индамасдан машинани бурди ва уйимга олиб келди.
20 йилдаги вазият бир ой олдин содир бўлди. Дугоналар билан учрашмоқчи эдик ва мен яна Яндекс таксини чақирдим. Манзилгача етиб борганимизда ҳайдовчи мен ифлос тегизиб олибсиз деди. Мен айни қаеримга тегибди, деб сўрадим. У менинг орқамга кўрсатди. Ўзим кўрмаганим учун "ок", ҳозир дугоналарим ёрдам беради дедим ва машинадан чиқдим. У дарҳол югуриб чиқди, мени қўлимдан тутди ва ҳудди чанг қоқгандай бўлиб кўтларимга тега бошлади, мени юлиниб чиқишга ҳаракат қилдим ва менга ёрдам қатъий равишда керакмас дедим. Натижада мен жанжал қилмагунимгача мени тегажаклик қилди. Бу деярли 1-2 дақиқа давом этди, менга эса абадий давом этгандек туюлди.
Билмадим, бу харрасмент ҳисобланадими, йўқми, лекин ўша пайтда машина қулфланган эди...
Билмадим, бу харрасмент ҳисобланадими, йўқми, лекин ўша пайтда машина қулфланган эди, нима бўлиши мумкинлигини ҳатто билмайман. Ўзимча ўзимни ноҳақ ҳисоблайман. Бу карантин даври эди, ҳеч нарса ишламасди, ҳар бир пиёда тўхтатиларди, кечаси эса ҳамма мавжудот тўхтарди. Кечаси 12да холам билан роддомга бордик, шаҳарда фақат икковимиздан бошқа ҳеч кимимиз йўқ, олиб боришга ва қайта олиб келишга ҳеч ким йўқ эди. ЭКСПОдаги больницагача етиб бордик, ортга қайтиш учун таксини ярим соат кутдим, такси йўқ, Саурангача пиёда боришга қарор қилдим. 30 ёшли эркак тўхтади, олиб боришни таклиф қилди, 15 дақиқали йўл. Етказиб боргандан сўнг, сизни ўпсам майлими деб сўради, мен қўқдим ва йўқ дедим, у эса угирилиб сўрашни давом этди. Шу пайт мен ҳамма худоларга эшик кулфланган бўлмасин деб, илтижо қилдим. Мен югуриб чиқдим ва уйлар орасида беркиндим.
Паркда дугоналаримни кутдим, аммо улар келмади. Узоқ кутдим, автобуслар қатнови тўхтади. У пайтларда менда...
Паркда дугоналаримни кутдим, аммо улар келмади. Узоқ кутдим, автобуслар қатнови тўхтади. У пайтларда менда телефон йўқ эди. Таксига ўтирдим. Мерседес 190. Мен энди 190 эканлигини биламан. Эркак гавдали, қозоқ. Шошмасдан суқут сақлаб кетдик ва у тўсатдан қўлини ўмровимга қўйди ва қизлигинга 100 доллар бераман деди. Шу пайт Рисқулов ва Адирбеков кесилишида қизил светофор (уйимдан икки бекат берида), лекин йўл таксини манзилга олиб борадиган эмас эди. Мен таксидан сакраб чиқдим ва ортимдан эргашмасин деб, рўпара йўлдан югурдим. Ва кейин туман. Ва мен уйдаман...
Унда мен мактабнинг юқори синфларида таҳсил олардим. Мен Остонага меҳмонга келдим ва мен синглим билан...
У даврда мактабнинг юқори синфларида ўқимоқда эдим. Мен Остонага меҳмон бўлиб келдим ва амакиваччам билан Ишим томонига йўловчи машина ушладик. Агар адашмасам, ҳайдовчи 40-45 ёшлар оралиғида эди. Ўтирганимиздан сўнг, у бизни саволларга кўмиб ташлади. Мен иложи борича қисқа, гапни чўзмай жавоб берардим. Бир пайт, манзилга келганда менинг исмимни сўради. Ўшанда у менга жилмайиб, тик қаради ва телефоним рақамини сўради, бирга сайр қилишни таклиф қилди. Қўрққанимдан юрагим ҳиқилдоғимга келди. Мен синглимни ушладим ва: «Йўқ, тўхтатинг, биз шу ерда чиқамиз», дедим. Биз машинадан югуриб чиқдик: юрагимиз дукуллаб урарди, атрофга нигҳ ташладик ва тезда юриб кетдик. Шундан сўнг мен ўзимни масъулиятим ҳақида ўйлай бошладим, жуда ёш синглим ёнимда эди, чунки мен уни ўзим билан олиб кетган эдим ва агар унга бирор нарса юз берса, мен жавобгар бўлар эдим.
Ҳозир йўловчи машинани тўхтатмайман демайман, шошиб турганда илож йўқ. Лекин ўша воқеадан кейин ҳайдовчи билан гаплашмайман, унинг орқасида ўтиришга ҳаракат қиламан. Бу мен бошимдан кечирган ҳақиқий ҳодиса. Худога шукр, охири баҳайр тугади.
Худога шукр бу менинг эмас, ҳамқишлоғим кечирмалари. У менинг ўитувчимнинг хотинининг синглиси эди ва кафеда официантка...
Худога шукр бу менинг эмас, ҳамқишлоғим кечирмалари. У менинг ўитувчимнинг хотинининг синглиси эди ва кафеда официантка бўлиб ишларди. Ҳамма вақт ишдан кечаси соат 2-3ларда ишдан қайтарди. Шундай кунлардан бирида уни бир таксист зўрлаган. Эртаси куни эрталаб шу гап бутун қишлоққа тарқаб кетди. Қизнинг ота онаси у шаҳарга ўқишга кетиб қолди дейишар эди. Биз эса у қишлоқда қолишга уят қилганидан кетди деб, ўйладик.
Бу эски воқеа. Худога шукур, бизнинг қишлоқда содир бўлган ушбу воқеадан кейин биз бундай нарсаларни эшитмаганмиз, лекин ота оналар доимо бу қизни пеш қилиб, ақл ўргатверишади. Кечқурун кўчага чиқишга рухсат йўқ, тарбиямиз шундай. Айбсиз қизнинг бу қайғули ҳикояси қишлоғимизнинг барча аҳолисига сабоқ бўлди.
36 ёшли эркак, миллати бошқа. У танишишга уринишини тўхтатмади ва машинадан чиқармади. Кейин шаҳарни машинада...
36 ёшли эркак, миллати бошқа. У танишишга уринишини тўхтатмади ва машинадан чиқармади. Кейин шаҳарни машинада сайр этишни таклиф қилди, шахсий ҳаётим билан қизиқди. Унинг сўзларига кўра, севги ёш чегараларини билмайди ва у бўйдоқ, машинаси ва уйи бор, ҳеч нарса халақит қилмайди.
Бу 18:00-20:00 атрофида содир бўлди. Қиш. Кўча қоронғи, совуқ. Дугонам билан автобусни кутишга толиқиб, йўловчи машина тутишни қарор қилдик. Биз дугонам билан сўзлашиб боргунча...
Бу 18:00-20:00 атрофида содир бўлди. Қиш. Кўча қоронғи, совуқ. Дугонам билан автобусни кутишга толиқиб, йўловчи машина тутишни қарор қилдик. Биз дугонам билан сўзлашиб боргунча, ғаммаси яхши эди. Сал кечроқ дугонам ўз манзилида машинадан тушди ва мен ҳайдовчи билан ёлғиз қолдим. Бир дақиқадан сўнг мен акамга қўнғироқ қилдим, қаерда кетаётганимизни айтдим ва кутиб олишни илтимос қилдим. Олма отада ирбандликлар жуда кўп. Биз улардан бирида жуда узоқ туриб қолдик. Ўшанда менга саволлар бера бошлади: исмим, ёшим, қаерда ўқийман. Ростини айтсам, қандайдир қўрқувдан ёлғон гапира бошладим. Ҳеч қандай саволига тўғри ва аниқ жавоб бермадим. Кейин у менга орқани кўрсатадиган ойнача орқали узоқ тикили бошлади. Ҳар бир тирбандликда мен томонга ўгирилиб, кўзим тик қара бошлади. Худди, қўлини чўзгандай ҳам туюлди, лекин шу пайт акам телефон қилди ва унга гапира бошлади. Шундай қилиб сафарни охиригача акам билан бўлган суҳбати мени қутқариб қолди. Ва овозига, қўлларидаги ажинлари ва ташқи кўринишига қараб, мен ҳайдовчи 30дан 40 ёшгача эканлигини тушундим.
Мен 1 курсга кирганимда менга бир чол шилқимлик қилган. Бунга биринчи марта...
Мен 1 курсга кирганимда менга бир чол шилқимлик қилган. Бунга биринчи марта дуч келганим учун мен ҳайратга тушдим ва нима эканлигини тўлиқ англамадим.
Олмаотада қарияларнинг фикрлари ифлос ва бузуқ. Биринчи курс талаба қизлари эҳтиёт бўлишларини хоҳлардим.
Бу ҳодиса мен билан 3 ҳафта илгари содир бўлди. Мактабга жуда кеч қолаётган эдим ва индрайверда тксига буюртма бермоқчи...
Бу ҳодиса мен билан 3 ҳафта илгари содир бўлди. Мактабга жуда кеч қолаётган эдим ва индрайверда тксига буюртма бермоқчи бўлдим. Буюртмани ўрта ёшли эркак қабул қилди. Кейин шахсимга оид саволлар бошланди: «Қаерга борамиз?», «Нимага?», «Ёшинг нечада?», «Катта кўринасан, мактабда нима бор?», «Йигитинг борми?». Мени аччиғим келди ва ёлғон жавоб бера бошладим. Битта қўнғироқ қилишга телефонимни сўради, бермадим. Кейин жилмайиб: «Рақамингни ёзиб олмоқчи эдим», деди. Мен жуда ғазабландим ва: «Эсингиз жойидами? Ундан кўра тезроқ обориб қўйсангиз бўлмайдими», дедим. Унинг жаҳли чиқди ва: «Ҳозирги ёшлар тарбия кўрмаган …» ва ақл бовар қилмайдиган бошқа гапларни гапириб кетди. Жаҳл қилиб ўтирди. Унинг машинасига ўтирганимга жуда пушаймон қилдим. Ўшанди биринчи гал бўлган эди. Энди таксига ҳамма вақт қўрқув билан ўтираман. Шундай одамлар нима учун шундай қилишга хадди сиғади?! Биз қўрқувда яшашимиз керак эмас. Фақат улар танишмоқчи бўлганидан. Унда мен жасур эдим. Чиққанимдан сўнг йиғлагим келди. Мен ўзимни ёмон ҳис қилдим. Гўё шундай бўлиши шартдек.
Машғулотларга кечикаётган эдим, такси тутишга тўғри келди. Қора рангли машина тўхтади. Манзилни айтдим, розилик...
Машғулотларга кечикаётган эдим, такси тутишга тўғри келди. Қора рангли машина тўхтади. Манзилни айтдим, розилик берганидан сўнг машинага ўтирдим. Аввалига орқани кўрсатувчи ойнага тез тез қараб келди ва сўнгра «Машғулотларга кеч қоляпсизми?», деб сўради. Мен «Ҳа» деган жавоб бердим, у эса дарҳол шаҳарни сайр қилишни таклиф қилди. Мен уни рад қилдим. Бир неча минутдан сўнг менинг исмим, ёшим, ўқиётган курсим тўғрисида саволлар бошланди. Мен фақат ёлғон жавобларим сабабли омон қолдим. Фақат етиб боргандан сўнг унга пулини бериб, қутулдим. Таҳминан, 25-28 ёшли, гавдали эркак. Йўл бўйи жанубда қизларни келин сифатида ўғирлашларини ёдимда ушлаб, ҳадиксираб ўтирдим. Муҳими, ҳаммаси тугади.