Таксидаги шилқимлик ҳолатларини ҳисобини олиб бораётган АҚШда 2017-2018 йилларда ушбу турдаги ҳуқуқбузарликлар
бўйича 6000 дан ортиқ шикоятлар қайд этилган. Ўзбекистонда жамоат жойларидаги шилқимлик тўғрисида расмий маълумотлар йўқ. Ўзбекистон Ички Ишлар вазирлиги ҳузуридаги Хотин-қизлар билан ишлаш департаментини бошқарадиган Умида Абдуллаева таъкидлашича, ҳозирги пайтда шилқимлик алоҳида категория ҳисобланмайди, чунки бу МЖ кодекси ва Жиноят кодексида алоҳида жиноят сифатида қайд этилмаган.
Шилқимликка оид шикоятларнинг аксарияти МЖ тўғрисидаги кодекснинг 183 моддаси "Кичик безорилик" бўйича кўриб чиқилмоқда. Аммо, содир этилган қилмиш даражасига қараб, улар бошқа моддалар бўйича кўриб чиқилиши мумкин. Ўзбекистон ИИВ маълумотларина кўра, 2019 йилда аёлларга нисбатан ҳуқуқбузарликлар учун Маъмурий жавобгарлик кодексининг 183 моддасига асосан 13 895, 2020 йилнинг 9 ойида 7693та баённомалар тузилган.
2020 йил 25 июн куни Ўзбекистон жамоавий мурожаатлар порталида аёлларни жамоат жойларида, иш жойида, интернетда шилқимликдан (безориликдан) ҳимоя қилиш тўғрисида петиция жойлаштирилди. Петиция эълон қилиниши учун у экспертизадан ўтиши керак. 2020 йил 6 август куни
8-та эркакдан ташкил топган комиссия аёлларнинг ҳуқуқлари амалдаги қонунлар билан ҳимояланган деган ҳулоса билан уни рад қилди.