Тожикистон:
Ёрдам бермайдилар, қоралаб яксон қилишади
«Мен унинг қорнига қаттиқ урдим»
«У йўлда турган эди. «Таксими?», - деб сўради. Мен: «Такси» дедим. «Қаерга борасан?», - деб сўрадим. «Алхитой» деб, жавоб берди. Мен уни ўтқаздим ва олиб кетдим.

Мен унинг қорнига қаттиқ урдим – бир марта, иккинчи марта. Бўйнидан чангаллаганимда у «қорним» деб, орқа ўриндиққа йиқилди. Мен бу ерда унинг инграши эшитилади деб ўйладим, машинага ўтирдим ва ҳайдадим».

Тожикистоннинг Варзоб туманимда иккита қизни ўлдирганликда гумон қилинаётган Садулло Раупов кўрсатмаларидан.
Бу тўғрисидаги репортаж 2020 йилнинг 23 сентярида «ИИВ янгиликлари» дастурида кўрсатилган ва тожик жамиятида шиддатли акс садо берди.
«2018 йилнинг январида Сафаров Дониёр ва Раупов Садулло Замирамоҳ Ҳайдаровани шавқатсиз дўппослагандан сўнг ўз машиналарини багажхонасига жойлаб, содир этилган жиноятни бекитиш учун Варзоб туманинг тепаликларига кетишган, қоронғуликдан ва атрофда одамлар йўқлигидан, ҳамда Ҳайдорова хушидан кетганлигидан фойдаланиб, уни қийнокларга солишган ва зўрлашган , кейин уни алоҳида шавқатсизлик билан, бўғиб ўлдиришган. Ундан кейин, ўзларининг жиноятлариниг изларини бекитиш ниятида қурбоннинг баданини 50 метрлик чуқурликга яширганлар», - дейилади полиция баёнатида.
Душанбе шаҳрининг Сино тумани прокуратураси Раупов ва Сафаровга нисбатан Тожикистон Республикаси Жиноят кдексининг 104 моддасининг 2 қисми билан «Одам ўлдириш» жиноий иш қўзғатган.
Тожикистонда жамоат жойларидаги шилқимлик учун қандай жазолашади?
Тожикистонда аёллар ва қизларга нисбатан эркаклар томонидан жинсий ва жисмоний шилқимликлар 2018 йилдан очиқ муҳакама килинишга бошланди.

Масалан, 2018 йил июль ойида Тожикистон тиббиёт университетининг 23 ёшли битирувчиси Сабина Сафоева Facebook-да норозилик эълон қилди, у энди эркаклар томонидан жинсий ва жисмоний шилқимликка тоқат қилмаслигини айтди. Бу пост Facebookнинг тожикистонлик сегменти фойдаланувчилари орасида қизғин мунозара чиқарди ва қисқа вақт мобайнида 800 лайк, 200 репост ва юзлаб шарҳларга сабаб бўлди. Сабинанинг постига берилган шарҳларда кўп аёл ва қизлар жинсий ва жисмоний зўравонликка дуч келган воқеаларни айтдилар.

Вақт ўтгач, фаоллар Душанбе шаҳри раҳбариятига уларни шилқимликлардан ҳимоя қилиш илтимоси билан мурожаат қилишди. 2018 йил сентябрь ойида пойтахт маъмурияти раҳбари Рустам Имомали шаҳар ички ишлар бошқармаси ҳузурида ишчи гуруҳ тузишни буюрди, унинг ваколати аёлларнинг ҳар қандай шикоят ёки мурожаатларини уларга нисбатан эркакларнинг одобсиз хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ ҳолда кўриб чиқиш.

2019 йилда аёлларга нисбатан зўравонлик масалаларига бағишланган конференция давомида пойтахт кўчаларида эркакларнинг хатти-ҳаракатларини 2700 ёзиш мосламалари кузатаётгани эълон қилинди. Худди шу йили Тожикистон Жиноят кодексига бундай хатти-ҳаракатлар учун жазо кўринишидаги ўзгартишлар киритиш таклиф қилинди, ва улар ҳозир кўриб чиқилаётгани тўғрисида айтилмоқда.

Деярли ҳар куни Душанбе ички ишлар бошқармасининг расмий вебсайтида пойтахт кўчаларида қизлар ва аёлларга жинсий ва жисмоний шилқимлик қилган шахслар томонидан ахлоқни тузатиш ишлари бажарилиши жараёнини ёритувчи фотосуратлар ва видеолар жойлаштирилади.
Маълум қилинишича, жинсий шилқимлик ҳолатлари нисбатан ишлар Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг «Зўрлаш», «Жинсий алоқага мажбурлаш» ва «Майда безорилик» моддалари билан қўзғатилади.

2018 йилда Жиноят кодексига жинсий ва жисмоний шилқимликлар тўғрисида алоҳида модда киритиш таклиф қилинган эди. Таклифни Бош прокуратура ва Олий суд вакиллари қўллаб-қувватлашган, лекин ҳали режа ишлаб чиқилмаган ва бу учун қандай жазо белгиланиши ҳали аниқ эмас.

Бош прокуратура вакили Фаррух Раупов охирги йилларда мамлакатда зўрлаш ҳодисалари камайган, лекин «жинсий характердаги ҳаракатлар» сони хавотирга солмоқда деб, хабар берди.

Жамиятдан қўрқани ва уялгани сабабли жинсий шилқимлик қурбонлари кўпинча суқут сақлашни афзал кўришади. Бундай ҳолатлар устидан шикоят қилганлар бундай шикоятларга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан бефарқликни таъкидлайдилар.
Машина тезлиги соатига 120 км:
ундан ўзимни ташламоқчи эдим
Душанбелик 25 ёшли Мадина (исми ўзгартирилган) таксичилар томонидан кўп марта жинсий ва жисмоний зўравонликка дуч келган.

«2017 йилнинг кузида 19:00 атрофида ЦУМнинг яқинида истиқомат қилувчи холамнинг қизи қўнғироқ қилиб, мумкин қадар тезроқ етиб келигимни илтимос қилди. Мен «Ватан» кинотеатри ёнида истиқомат қиламан. Мен унинг олдига шошдим. Йўналишда айни «Ватан» кинотеатри олдидан йўловчиларни олувчи 3 ва 8 рақамли таксилар кўп.

Ҳайдовчи менга бармоқлари билан 3-ни кўрсатди, мен қўлимни кўтариб уни тўхтатдим. Мен шоҳ кўчада кўп рейдлар бўлиши сабабли ҳайдовчиларнинг кўпчилиги рақамли ёрлиқларни кўймайдилар ва йўналиш рақамини бармоқлари билан кўрсатадилар.

Машинада учта ёшлар ўтирган эдилар, ва улар бир бирлари билан танишлиги кўринар эди. Машинага ўтириб, ҳайдовчига пулни узатдим, у эса, пулни олмади ва «Бизга сенинг пулинг керак эмас, қизча. Ҳозир сени бир жойга олиб борамиз, ва ўша ерда дам оламиз», деди.

Шу пайтда менинг бутун вужудимни қўрқув қоплади. Машина эшиклари автоматик равишда кулфланди. Қўрқувдан қалтираб, мен титроқ овоз билан: «Ака, таксичи бўлмасангиз нега 3 рақамини кўрсатдингиз?», - деб, сўрадим.

Бунга ҳайдовчи: «Аҳмоқ эмассанку, кимнинг машинасига ўтираётганингни билгансан, биз такси эмаслигини билгансан. Қичиғингни кўй …», - деб, жавоб берди.

Шу сўзлардан сўнг у машинани соатига 100-120 км тезликда ҳайдади. Менинг тўхташни сўраб қилган илтимосларимни, худди ГАИ ходимини писанд қилмагандай, писанд қилмади. Лекин шаҳарнинг марказида бошқа ГАИ ходими йўлнинг ўртасига чиқиб бизларни тўхтатди. Мен машинадан сапчиб чиқдим ва ГАИ ходими томонига югурдим, унга мени пулимдан воз кечиб, қайгадир олиб кетмоқчи эканларини айтдим. Машина ҳайдовчиси ГАИ ходими олдига тез келиб, унга: «Э, оғайни, бу фохиша. Ўзи машинага ўтириб, сизлар қаерга борсангиз, мен ҳам сизлар билан», - деди.

Шундай қилиб, у ГАИ ходими олдида менинг шаъним ва қадр-қимматимни камситди ва мени фохишаликда айблади. Лекин бу сўзларнинг мен учун аҳамияти йўқ эди, чунки машинадан чиқиб олганим муҳим эди ва шунинг учун мен хурсанд ва бахтли эдим. Улар ўзаро баҳслари билан банд эканликларини кўриб, мен тез қочиб кетдим, ҳатто машинанинг рақамини эслаб қолишни ёдимдан чиқарибман, чунки мумкин қадар тезроқ қочиб кетиш ва бўлган ҳодисани унутишни хоҳлардим. Мен бир неча дугоналаимдан бошқа бу воқеани гапирмадим, чунки менга ҳеч ким ишонмасди, ҳатто айблашарди.

2018 йилнинг кузида мен билан иккинчи марта ўхшаш ҳодиса рўй берди. Бу кечқурун дугонам билан тадбирдан чиқиб, уйга кетаётганимизда рўй берди. Ходиса марказий кўчада содир бўлди. Машиналар кам эди, мен эса уйга шошилаётган эдим, чунки онам ёлғиз қолган эди. Такси келиб тўхтади, ҳайдовчи менга № 8 «трафарет»ни кўрсатди ва мен ўтирдим. Ойналари қорайтирилганлигини қоронғида кўрмадим. Машинага ўтириб, яна хато қилганимни тушундим. Машинада яна уч киши бор эди ва яна ҳайдовчи йўл пулини олмади. Ҳудди биринчи галдагидек. Лекин бу гал орқа ўриндиқда ўтирган эркак қўлини чўзди ва мени ушлашга ҳаракат қилди. Мен қаттиқ қўрқиб кетдим ва баланд овозда: «Нима қиляпсиз? Нега мени тегяпсиз?», - деб, сўрадим. У, гўёки, ўриндиғда қандайдир нарсасини қолдирганлигини ва мен ўша нарса устига ўтирганимни айтди. Унда мен: «Машинани тўхтатинг, мен чиқаман», - дедим. Бунга ҳайдовчи жилмайиб: «Тўхтатамиз, лекин кечроқ …»- деб, жавоб берди.

Машина соатига 100-120 км тезликда кетаётган эди. Мен қайта худди ўша хатони қилганим учун ўзимдан нафратланаётган эдим. Уйга қайтмасам ўзимни, онамни, ҳамма яқинларимга иснод келтиришимдан қўрқардим. Бошимда шунга ўхшаш кўплаб ёмон фикрлар айланар эди. Кейин ўзимни қўлга олдим ва машина шаҳар марказини соатига 120 км тезликда босиб ўтаётганида, эшикни очиб, машинадан ўзимни ташламоқчи бўлдим, лекин шу онда у машинани тўхтатди. Мен ундан чиқдим ва орқага ўгирилмасдан югурдим. Хавфсиз жойга етиб борганданкейин расмий таксига буюртма бердим ва уйга етиб бордим. Бу га ҳам ҳеч кимга бу воқеа тўғрисида айтмадим... Ўзим учун «учсомонийли» деган таксилар ҳизматидан воз кечишни қарор қилдим.

Биринчи ҳодисадан сўнг менда ўзимга нисбатан нафрат йўқ эди, чунки мен айбдор эмаслигимни, машинага билмаганлигим учун ўтирганимни тушунардим. Кейинчалик қайси машинага ўтираётганимга эътибор беришим керак. Лекин иккинчи ҳодсадан кейин ўзимга нисбатан нафрат уйғонди, чунки ҳамма нарсани била туриб, ўша хатони қайтардим.

Мен бошимдан кечирган ҳодисалардан кейин икки йил ўтгач мен ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилмадим. Ўзимнинг фойдамга далилларим йўқ, ҳатто машиналар рақамларини билмайман. Бунга қўшимча, маъмурият, агар уларнинг қўлларида менинг ҳақлигимни исбот қилувчи фактлар бўлса ҳам, «учсомонийли» жиноятчиларни ушлаб, жазолашига ишонмайман».
Мадинанинг фикрича, бундай ҳаракатларни олдини олиш учун нафақат тегишли кодексга алоҳида моддалар киритиш керак, балки таксичилар улар содир қилаётган қонунга ҳилоф ҳаркатлар тожик қизларининг шаъни ва қадр-қимматини камситаётганини англашлари учун улар билан маърифий машғулотлар ўтказиш керак.

Ўз навбатимда, қизларга куннинг қоронғу пайтида таксига ёлғиз ўтирмасликни, унга ўтиришдан олдин машина рақамини эслаб қолиш ёки ёзиб олиб, яқин одамига юборишни тавсия қилардим.

«Агар таксига ўтирсангиз, яқинларингиздан бирига қўнғироқ қилиб такси тўғрисида маълумотни хабар қилинг. Ҳайдовчилар бундан қўрқади. Агар ҳайдовчи сизни бошқа томонга олиб кетаётганини пайасангиз, машинадан чиқишга ҳаркат қилинг (ҳатто машина ҳаракатланаётган бўлса ҳам). Бундай ҳолатда ҳайдовчи йўлда кузатув камералар орқали ёзув қилинаётганини тушуниб, қўрқанидан машинани тўхтатади», - деб, қўшимча қилди суҳбатдошимиз.

Бугун ўнлаб жабрланганлар ижтимоий тармоқларда жинсий ва жисмоний шилқимликлар тўғрисида хабарлар чоп этмоқда. Бу йилдан бошлаб Instagramда жинсий ва жисмоний шилқимлик қурбонларини бирлаштирган ва шундай аёллар ва қизлар тўҳрисида ўнлаб ҳикоялар нашр қилган «tellme_sister» номли гуруҳ фаолият олиб бормоқда.
Таксидаги шилқимлик муаммосини қандай ҳал қилиш керак?
Социолог Зулайҳо Усмонова тушутиришича, эркаклар томнидан аёлларга нисбатан жинсий ва жисмоний шилқимликларнинг асосий сабаблари жамият томонидан мавжуд муаммоларни етарли даражада тушунмаслик, етарлича тарбия, айниқса жинсий, гендер нуқтаи назаридан ҳамда маданиятни етишмаслиги.

Унинг сўзларига қараганда, бугун жинсий зўравонлик тўғрисида расмий статистика йўқ, шунинг учун умумий вазиятни тасаввур қилиш мураккаб. Унинг таъкидлашича, муаммони ҳал қилиш учун қонунчиликка жинсий ва жисмоний шилкимликка оил тегишли моддалар киритиш керак, ўрта мактаб ва ОЎМ дастурларига «Жинсий тарбия» фанини киритиш керак.

Зулайхо Усмонова
Фото: шахсий архив
Одамларга зўравонлик ёвузлик эканлигини ўргатиш керак, одамлар жинсий ва жисмоний зўравонлик учун жавобгарликка тортилиши ва шунга яраша жазоланиши мумкинлигини тушунишлари керак», - дея, кўимча қилди социолог.
Бу муаммони бир неча йиллар давомида кузатган ва бу муаммоларга оид ўрганиш ўтказган журналист Ниссо Расулова таъкидлашича:

Ниссо Расулова
Фото: шахсий архив
«Такси – лифт, автотураргоҳлар, кир ювиш хоналари, истироҳат боғлари ва подъездлар билан бирга яна бир аёллар қўрқадиган жойдир. Ҳозир ҳамма нарса замон билан ҳамнафас бўлганидан хурсандман, ҳозирча майли – катта шахарларда ҳайдовчининг маршрутини аниқлаш учун иловалар ва GPS мавжуд. Бироқ, баъзида ҳатто булар ҳам ҳаддан ташқари эркин эркакларни тўхтатмайди. Бундай нарсаларни фақат у ёки бу иш учун ҳақиқий жазо ва жавобгарлик билан олдини олиш мумкин. Агар қиз таксида шилқимликдан жабрланганлигини айтиб берса уни қоралаб яксон қилмасдан, унга ёрдам беришларини билиши керак. Афсус, бунгача ҳали йўлимиз узоқ. Бизнинг мамлакатимизда жавобгарликни бараварига қурбонга ҳам юклайдиган ҳол - виктимблейминг авж олган. Нотўғри юрган, нотўғри кийинган, баланд овозда кулган. Булар ҳаммаси ўзини ўзи оқлашдир. Ҳеч бир эркак аёлнинг шахсий чегераларини бузишга ҳаққи йўқ, ҳатто ундан алкоголь иси келаётган ҳамда пайпоқлари кўриниб турган бўлса ҳам. Бу унинг иши эмас», - дейди журналист.
Ҳарбий журналист Хуршед Назаров айтишича, жинсий ва жисмоний шилқимликни олдини олиш учун аёллар ва қизлар албатта буюртма таксидан фойдаланишлари керак, чунки улар такси чақиртирганларида хизмат компанияси ходимлари қайси таксини қаерга юбораётганини биладилар, ва муаммо пайдо бўлганда уларнинг буюртмаси далил сифатида тақдим этилиши мумкин.

Шунингдек, у таксида ўрнатилган «видеорегистратор», таксига ўтираётганда унга эътиборли бўлиш, рақамини эслаб қолиш ва зарурият бўлганда уяли телефонларни ишлатиш ҳам таксидаги сафар давомида ўз хавфсизлигингизни таъминлаш чоралар эканлигини таъкидлади.

Хуршед
Назаров
Фото: шахсий архив
«Мисол учун Россия Федерацияси таксилари ҳайдовчилар хавфсизлигини таъминлаш учун ҳайдовчи билан содир бўлаётган ҳамма нарсани тўлиқ тасвирловчи видеокузатув камералари билан жиҳозланган. Зарурат пайдо бўлганда ҳайдовчи видеони далил сифатида тақдим этади», - дейди Назаров.

Буюртма такси хизматидан фойдаланган йўловчилар, ҳайдовчи билан тушунмовчилик келиб чиққанида оператор билан боғланиб, баёнот қилишлари мумкинлигини таъкидлайди. Шунинг учун ҳодисани ёзиб олиш учун уяли телефондан фойдаланиш муҳим ёки овозингиз билан атрофдагилар эътиборини жалб қилишга интилиш керак.

«Такси хизматларини тақдим этаётган компанияларни ҳайдовчиларни тўғри танлаш безовта қилиши керак, бошқа сўз билан айтганда, улар эътиборларини нафақат ҳайдовчининг иш стажига, балки унинг таржимаи ҳолини билишлари керак. Агар ҳайдовчи ҳукм этилган бўлса (зўрлаш ва ҳк) уни ишга олиш керак эмас», - деди Назаров..
Такси хизматлари ўз йўловчиларининг хавфсизлигини қандай таъминлайди?
Тожикистондаги Olucha Taxi таъсисчиси бўлган ООО «Олуча Авто» CABAR.asia сўровига жавоб берганида ўз мижозларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир транспорт воситасига GPS мосламасини ўрнатганини маълум қилди. Бу операторга онлайн равишда ҳар бир ҳайдовчининг жойлашувини кузатиб боришга имкон беради ва ушбу компаниянинг ҳар бир ҳайдовчисига улар доимо алоқада бўлишлари учун хизмат SIM-карта тақдим этилган.

Бундан ташқари, компания мижозлар ўз хоҳишларига кўра «Аёл таксичи», «Таксичи - «индамас ҳайдовчи» ва «Болалар ўриндиғи мавжуд такси» хусусиятли таксиларга буюртма беришлари мумкинлигини маълум қилди.

Сўровга берилган жавобда ҳар бир ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги ва йўловчиларга нисбатан нотўғри муносабатда бўлганлиги учун жарималардан тортиб шартномани бекор қилишгача бўлган жазо кўрилиши таъкидланган.

Бундан ташқари, хатда таъкидланганидек, компания Facebook ижтимоий тармоғида ўз саҳифасига эга ва унда мижозлар, агар ҳайдовчилар томонидан кўрсатилган хизмат қониқтирмаса, шикоят ёзишлари мумкин ва бундай шикоят расмий мурожаат сифатида қабул қилинади ва кўриб чиқилади. Ушбу мурожаат биринчи навбатда компания ичида текширув ўтказишга асос бўлади. Қоидабузарлик факти тасдиқланган тақдирда, ҳайдовчига нисбатан юқорида тилга олинган жазо чоралари қўлланилади.

«Олуча Авто» берган маълумотларига кўра, охирги 2-3 йил мобайнида «, ҳайдовчилар томонидан битта-иккита номуносиб хатти-ҳаракатни ҳисобга олмаса, компания мижозлари жинсий ва жисмоний шилқимликлар тўғрисида шикоятлар билан, деярли, мурожаат қилишмаган. Шундай қоидабузарликка йўл қўйган ҳайдовчиларга нисбатан ички тартиб ва қоидалар доирасида чоралар кўрилган».

Шу билан бирга, деярли ҳар куни, мижозлар ва ҳайдовчилар ортасида автотранспорт воситасининг ўз вақтида келмаслигига оид маълум миқдордаги тушунмовчиликлар, транспорт воситаларидаги унутилган буюмларни қайтариб бериш бўйича кўплаб талаблар мавжудлиги таъкидланади.

Аҳолидан таксига энг кўп буюртмалар эрталаб ва кечки соатларга тўғри келади ва ҳайдовчиларнинг нотўғри хатти-ҳаракатларига шикоятлар кўпинча аёллардан тушади.
«Сайёхон» МЧЖ бош директори Тахмина Саминова, «Рахш Такси» мамлакат йўловчи ташиш компаниялардан бирининг таъсисчиси, CABAR.asiaнинг йўловчиларнинг хавфсизлигига оид сўровига жавоб берганда, улар ўз мижозларининг хавфсизлигини видеокузатув камераси билан жиҳозланган махсус транспорт воситаси билан амалга оширишларини айтди. У ҳар куни компанияга тегишли таксиларнинг йўналишларида фаолиятини назорат қилади ва ахборот маркази орқали йўловчиларнинг хизмат сифатига оид шикоятлари ва таклифларини қабул қилади.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, компанияниг статистик маълумотларига кўра, сўнгги 2-3 йилда «Рахш такси»си ҳайдовчилари томонидан аёллар ва қизларга нисбатан жинсий ва жисмоний зўравонлик билан боғлиқ шикоятлар тушмаган.

Компаниянинг расмийлари бизга «тижорат сири» деб тушунтириб, баъзи бошқа саволларимизга жавоб бермадилар. Хусусан, йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун келажакда жорий этилиши кутилаётган вариантлар ҳақидаги саволимизга «энг яхши вариант аллақачон мавжуд, яъни шикоятларни ахборот маркази орқали қабул қилиш» деган жавобни олдик.
Милиция ишлаши керак, холос
Тожикистон ИИВ маълумотларига кўра, 2019 йилда ва 2020 йилнинг тўққиз ойида жамоат жойларида аёллар ва қизларга нисбатан жисмоний зўравонлик учун эркакларга қарши 234-чи «Безорилик» моддаси бўйича 174 жиноий иш қўзғатилган.

«2019 йилда 138чи «Зўрлаш» моддаси бўйича 46, 139чи «Жинсий характердаги ҳаракатлар» моддаси бўйича 43, 140чи «Жинсий алоқага мажбурлаш» моддаси бўйича 9, 141чи «Зўрлаш» моддаси, п.2, модда ости «а»,бўйича 9 жиноий ишлар қўзғатилган. 2020 йилнинг 9 ойида ушбу моддалар бўйича ҳаммаси бўлиб 74 иш қўзғатилган», - дейилган ИИВдан бизнинг хатга берилган жавобида.

Юрист ва «Ҳимоя» юридик компанияси раҳбари Навруз Одинаевнинг фикрича, қонунда шилқимлик ҳолатларини ўз ичига олган бандлар мавжуд.

Навруз Одинаев
Фото: шахсий архив
«Шунинг учун дастлаб ҳар бир алоҳида учраган ҳолатни оғирлик даражасини аниқлаш керак. Уларни алоҳида кўриб чиқамиз», - деб, таъкидлайди юрист.

Биринчи ҳолат – тажовузкорлик ва таҳдидларсиз жамоат жойларида одобсиз сўзлар билан айтилган шилқимлик. Масалан, кўчада йигит нотаниш қизга: «Қиз, мен истайман...», «Мен сизни хоҳлар эдим...», «Оҳ, қандай қиз, юр мен билан...» ва шунга ўхшаш мурожаатлар.
Бундай шилқимлик ТР МҲ кодексининг 460 моддаси билан назарда тутилган «Майда безорилик» қоидабузарликга тўғри келади.

Навруза Одинаевнинг сўзларига кўра, бу модда билан қоидабузарликда айбланганлар ойлик ҳисоб кўрсатгичини еттидан ўнгача миқдорида жаримага тортилади – 30дан 45 АҚШ доллари (1 кўрсатгич – 55 сомони, - таҳр.) ёки беш суткадан ўн беш суткагача маъмурий ҳибсга олинади.

«Келинг, яна бир вариантни кўриб чиқайлик – дея давом этади юрист, - куч қўллаш таҳдиди билан жамоат тартибини кўпол равишда бузишда ифодаланган шилқимлик. Масалан, йигит безбетлик билан омма олдида қизни баланд овозда ҳакорат қилади ва уни ўғирлаш ва/ёки зўрлаш билан таҳдид қилади ёки бузуқ характердаги шилқимлик қилади. Ушбу хатти-ҳаракатларнинг Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 237 моддасининг 1 қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд. «Безорилик, яъни жамиятга ҳурматсизликда ифода этилган кўринишда ва фуқароларга нисбатан зўравонлик ёки ундан фойдаланиш таҳдиди билан бирга жамоат тартибини қўпол равишда бузиш. Бу қонунбузарчилик беш юздан бир минг ҳисоб кўрсатгичи миқдорида жаримага тортилади ёки икки йилга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади», - деб, таъкидлайди Навруз Одинаев.
Унинг сўзларига кўра,худди шундай, 16 ёшдан кичкина бўлган шахсларга нисбатан қилинган беҳаё шилқимлик ТР ЖК 142 моддасининг 1 қисми «Ўн олти ёшга тўлмаган кишига нисбатан беҳаё ҳаракатлар, зўравонлик қилиш» билан назарда тутилган жиноят аломатлари билан баҳоланади.

Ушбу қонунбузарликлар озодикни икки йилгача чеклаш еки шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 14 ёшга тўлмаган кишига нисбатан қилинган худди шу ҳаракатлар икки йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

«Кўриб турганимиздек, юридик нуқтаи назардан, Тожикистон Республикаси қонунчилигида қизлар ва аёлларга нисбатан «безорилик» қилаётган шахсга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган нормалар мавжуд. Ушбу меъёрларни қўллаш механизмлари тўлиқ ишлаб чиқилмаганлиги - бу бошқа масала. – Қонунбузарларни жавобгарликка тортиш учун биринчидан, жабрланганлар ёки уларнинг қонуний вакилларидан ариза олиш керак, кейин - «шилқимлик» фактини исботлаш керак, бу агар қизбола ёлғиз бўлса ва гувоҳлар бўлмаса ёки ҳаракатлар кузатув камераларига тушмаган бўлса муракаб масала».

Юристнинг гапларига кўра, бу нормаларни қўллаш ва қизларни ва аёлларни ҳимоя қилиш, биринчи навбатта, милиция органларига боғлиқ.

Агар милиция қизлар ва аёлларнинг биринчи, ҳатто оғзаки мурожаатларига жавобан қоидабузарларни милиция бўлимига олиб бориб, вазиятни тўлиқ аниқлашга киришса, бундай ҳаракатлар, агар улар санкциялар қўллашга олиб келмаса ҳам, ёрдам беради, чунки ўзларини ноўрин тутган ёшлар худди шундай ҳаракатларни такрорлашдан қўрқади.
Лонгрид устида ишлаганлар:
Муаллифлар:
Зульфия Раисова,
Назигуль Жусупова,
Мазхаб Джумъа,
Ирина Матвиенко
Лонгрид муҳаррири:
Наталья Ли

Ғоя муаллифи:
Зульфия Раисова
Дастан Аккожа
Ҳикояларни тўплаганлар:
Исмаил Карыпов,
Фарангис Давронова,
Вера Сухина,
Анастасия Черепанова,
Дастан Аккожа,
Кирилл Флаймен,
Молдир Албан
Иллюстрациялар:
Насиба Каримова

Макет тайёрлаш:
Карина Толмачева
Лонгрид Сabar.asia томонидан «Марказий Осиёда таксидаги хавфсизлик» ахборот кампанияси доирасида чиқарилган.