Мен камдан-кам ҳолларда таксига буюртма бераман, чунки марказда яшайман ва ишим уйимга нисбатан...
Мен камдан-кам ҳолларда таксига буюртма бераман, чунки марказда яшайман ва ишим уйимга нисбатан яқин бўлганлиги сабабли, пиёда қатнайман. Аммо мен тез-тез бу ерда, Душанбеда машҳур бўлган "5 сомонийли таксилар"дан фойдаланаман, чунки улар нисбатан арзон ва автобусдан кўра қулайроқ. Ва кунлардан бирида бундай таксида мен билан ноҳуш воқеа юз берди, мен уни ҳали ҳам унутолмайман.
Мен таксига утирдим, рулда таҳминан 25 ёшли йигит утирган эди, бироқ у маршрут рақамини кўрсатмаётгани ва юқори тезликда кетаётганига аҳамият бермагунимча, мен ёлғиз йўловчи эканлигим ғалати туюлмади. Шундан кейин, хижолат бўлдим ва наушникларни ечиб, ундан нега у йўловчиларни олмаётганлигини ва нима учун шунчалик тез ҳайдаётганини сўрадим. У машинани тўхтатди, мен томонга угирилди ва мен билан ёлғиз қолмоқчи эканлигини ва унга ҳеч ким ҳалақит бермаслиги учун шундай қилаётганини айтди. Мен индамадим, эшикни очишга ҳаракат қилдим, бироқ у эшикларни кулфлаган эди. Мен кўзига тик қарадим ва телефонимда GPS ёқилганлигини, ҳозир йигитимга қўнғироқ қилишимни ва умуман ҳозир мен уни уриб, башарисини ёриб ташлайман, чунки бокс билан шуғулланаман деб, алдадим. Шу сўзлар мени қутқариб қолди деб, ўйлайман.
У эшикларни очди, узр сўради ва менга ҳазил қилганлигини айтди.
Мен ўша пайтда тушкунлик ҳис қилдим, ўзимни жуда ёмон ҳис қилдим. Шундан бери мен ойнаси қорайтирилган ёки бўш таксиларга ўтирмайман.
Бу ҳодиса 3 йил илгари содир бўлди. Дугонам билан тушлик қилиб, офисга қайтаётган эдим. Йўл ёқасида...
Бу ҳодиса 3 йил илгари содир бўлди. Дугонам билан тушлик қилиб, офисга қайтаётган эдим. Йўл ёқасида таниқли компания таксисини тўхтатдим. Ҳайдовчи озгина кутишни илтимос қилди ва лимонад харид қилишга машинадан чиқди. Бир пакет ширинликлар кўтариб, анча ўйноқи кайфиятда қайтиб келди. Мен айтган йўлни ўзгартириб, бутунлай бошқа жойга олиб борди. Бунга қўшимча, навигаторни ўчириб ташлади. Менга конфетлар таклиф қилиб, кийимимни ечмоқчи бўлди. Мен унга мулойим ҳолда агар тинчлик билан, келишиб тарқалиб кетсак ҳамёнимни, телефонимни ва устимда бўлган олтин тақинчоқларини бераман дедим. Аммо у тинчланмади, бўйнимдан тишлади, лекин бир пайт ўтириш ҳолатини ноқулай ҳис қилди ва менинг ёнимга, орқа ўриндиғга ўтиб ўтирмоқчи бўлиб, машинадан чиқди. Мен ҳамма нарсаларимни қолдириб, фақат телефонимни чангаллаб, машинадан югуриб чиқдим, ундан югуриб қочдим. У кетимдан машинада қувди, лекин мен биринчи очиқ дарвоза ичига югуриб кирдим ва эримга телефон қилдим. У кафе олдида ўрнатилган камералар орқали шу таксистни топди.
Мен жамоатда танилган одамман, ўша пайтда жуда муҳим лавозимни эгаллаган эдим ва шов-шувни хоҳламасдим. Бизнинг жамиятимиз қандайлигини яхши биласизлар. Улар мени айбдор, ўзи провокация қилган деб айтишарди.
Эрим у билан эркакчасига гаплашди. Бу киши кўп болалик (10) ота эканлигини ҳисобга олиб, уни кечирдик, гарчи ҳамма нарса жуда ёмон тугаши мумкин эди. Менинг ўрнимда бу вазиятда ўзини йўқотиб қўйиб, ундан безарар чиқиш йўлини тополмаган ёшроқ қиз бўлиши ҳам мумкин эди.
Бу 2010 йилда содир бўлди, 11 синфда эдим. Мен мактаб олдида транспорт кутиб турган эдим, Қораболадан Диагностикага, мендан ташқари яна таҳминан 20 киши машина...
Бу 2010 йилда содир бўлди, 11 синфда эдим. Мен мактаб олдида транспорт кутиб турган эдим, Қораболадан Диагностикага, мендан ташқари яна таҳминан 20 киши машина кутаётган эди. 5С маршрут такси келиб тўхтади, ҳамма ёпирилди, лекин мен биринчи бўлиб ичига қирдим. Киришим билан ҳайдовчи қўзғалди, эшик ўзидан ўзи ёпилди. Бизлар учинчи қаторда катта тезликда кетдик. Олдинда ўтирган йигитлар жуда кескин ва ўзаро жуда паст овозда гаплашишарди.
Биз нотўғри томонга бурдик, ва мен ойимга транспортга ўтирганлигимни ва уйга тезда етиб боришимни айтдим. Мен буни инглиз тилида айтдим ва шу мени қутқариб қолди. Инглиз тилини эшитишлари билан мени кимлигимни, қаердан келганлигимни, турмушга чиққанманми деган саволлар билан гап бошладилар. Мен ўрта бармоғимдаги узукни фил тасвирини ичкарига буриб, рус тилидаги энг кучли инглиз талаффузи билан, ҳа, эрга текганман, у эса Қўшма Штатлар элчихонасида ишлайди дедим. Йўл бўйи улар эринг нима иш қилади, нега фарзандинг йўқ деган саволлар бериб гаплашдилар. Мен жилмайишга ва ўзимни хотиржам кўрсатишга ҳаракат қилиб, худди ҳаётим шундан боғлиқ бўлганидек ёлғон гапирдим.
Улар мени манзилимгача элтиб қўйдилар, пул олмадилар, телефон рақамимни сўрашди. Мен эримни боҳона қилиб, илтимосларини рад қилдим, аста чиқдим, лекин бурчакдан бурилганимдан сўнг кучим борича уйга югурдим. Юракларим болға каби урарди, кўз ёшим тинмай йиғлардим. Шундан кейин мен ҳеч қаерда ўзимни хавфсизликда ҳис қилмадим. Чунки жамоат транспортида ҳам менга шилқимлик қилиб, тегажоқлик қилишарди. Ва хусусийроқ транспортда эса мени ўғирлаб кетишларига сал қолган эди.
Шаҳримда ўзимни хотиржам ҳис қилишим учун кўп йиллар керак бўлди. Энди мен ҳар қандай таксига, эҳтимол бугун ҳаётим учун ёқалашиш тўғри келади деган фикр билан ўтираман, ва мен шундай жангга тайёрман.
2017 йилда шунга ўхшаш воқеа тоғда содир бўлди. Тоғдан қайтишимда шаҳарга кетаётган машинага ўтирдим. У эса йўлдан буриб, қайтариб тоғга йўл олди ва мени дўстлари билан таништириш учун олиб бормоқчи бўлди. Мен унга, агар тўхтатмаса рулини тоғга ёки дарёга буриб юбораман дедим. У мени шаллақи деб ҳақоратлади, лекин машинадан чиқариб юборди.
Мен Шахринавда туғилиб, улғайганман, бу шаҳар Душанбедан бир неча дақиқа нарида жойлашган ва мен...
Мен Шахринавда туғилиб, улғайганман, бу шаҳар Душанбедан бир неча дақиқа нарида жойлашган ва мен у ерга қариндошлардан хабар олишга тез-тез бориб тураман, чунки мен ота-онам билан бир неча йилдан бери Душанбеда яшайман.
Кунлардан бирида одатдагидек бобомндан хабар олиш учун Шаҳринавга таксида йўл олдим ва бу шилкимлик эканлигини тушунмасдан унга дучор бўлдим. Таксичи менга ғалати хушомадлик қила бошлади, "қандай чиройли қизсен", "лабларинг гўзал" деган гаплар. Мен ўзимни ноқулай сездим ва бу жуда ёқимсиз эди, бироқ мен қўпол бўлмаслик учун мулойим бўлишга ҳаракат қилдим, чунки ҳайдовчи мендан гавдалироқ ва кучлироқ эди, мен хавфсизлигимдан қўрқдим.
Ушбу "эътибор белгиларини" мен суқут билан босишга ҳаракат қилдим, мени кулоқ гарнитураси қутқарди (наушниклар), таксидан чиққанимдан сўнг, ўзимни енгил ҳис қилдим, томоғим сиқилиши ўтди ва мен равон нафас ола бошладим. Шундан буён таксига бир ўзим ўтирмасликка ҳаракат қиламан ва қандай ҳайдовчи билан сафар қилишимга катта эътибор бераман.
Мен Душанбеда ўқийман ва ишлайман, лекин Вахдатда яшайман, шу сабабдан уйга кеч қайтадиган бўлсам такси...
Мен Душанбеда ўқийман ва ишлайман, лекин Вахдатда яшайман, шу сабабдан уйга кеч қайтадиган бўлсам такси ёллайман, бироқ кўнглимда доим хавотир бор. Айниқса, бултур содир бўлган ҳодисадан кейин.
Бир куни таксига утирганимда жуда ёқимсиз вазиятга дучор бўлдим, ҳайдовчи ўзини ниҳоят ноўрин тутди. Олдин оддий шилқимлик қилди, мен эътибор бермасликка ҳаракат қилиб, гапларига жавоб бермай келдим. Уйга озгина қолганда у мендан телефон рақамимни сўрашни бошлади, мен яна индамадим. Бироқ манзилга келганда эшикларни кулфлаб, рақамимни айтмасам, мени машинадан чиқармаслигини айтди. У йигит бу гапларни жуда жиддий гапирди ва эшикни очмаслиги аён бўлди, ва рақамимни айтмасдан машинадан чиқишни иложи йўқ бўлганлиги англадим. У мендан кучлироқлигини тушуниб, мен ҳеч нарса қилолмаслигимни, менга ҳеч ким ёрдам бермаслигини англаб, телефон рақамимни бердим, чунки, ҳатто алдашга ҳам илож йўқ эди, чунки у рақамни териб, менга гудок ташлади ва кўрсатишни сўради.
Бир неча дақиқадан сўнг уйга югуриб етиб борганимда, у менга телефон қилди, мен уни дарҳол блок қилдим, ва Худога шукрки, мен уни қайта кўрмадим. Ҳозир мен ўзимни ҳимоя қилишга қодирман, лекин таксида ўзимни хотиржам ҳис қилмайман.
Рудакида яшайман, Душанбеда ишлайман, таксида мунтазам равишда шилқимликка дуч келаман, деярли ҳамма вақт, ҳар бир сафарда. Мен уйга кеч қайтаман, шунинг учун айрим таксистлар мени раққоса...
Рудакида яшайман, Душанбеда ишлайман, таксида мунтазам равишда шилқимликка дуч келаман, деярли ҳамма вақт, ҳар бир сафарда. Мен уйга кеч қайтаман, шунинг учун айрим таксистлар мени раққоса, бармен ёки умуман енгилтабиат қиз деб ўйлайдилар, шу сабабли менда бундай ҳодисалар кўп... Менимча, менда ҳайдовчилар билан қандай алоқа қилиш кўникмалари аллақачон шаклланган, энди ноз-карашма ва масхара қилишга аҳамият бермайман, кимга қандай жавоб беришнинг турли ҳийлаларини биламан, ва ўзимни ҳимоя қилишга қодирман.
Бироқ, бир гал мен шундай вазиятга тушиб қолдимки, ҳозиргача алам қилади. Уйга қайтаётганимда маршрут таксига ўтирдим, йўловчилар орасида ёлғиз аёл эдим. Кеч бўлган эди, йўлда бир маст йўловчи кирди ва ёнимга ўтирди, ундан ароқнинг кучли ҳиди гуркираб турарди. Ноўрин хушомад қилиб, қўлларимдан ушлашга ҳаракат қилди, яқинроқ ёпишиб ўтирмоқчи бўлди. Мен аччиғим келиб, йўл бўйи баланд овозда ғазабланиб, буларни рад этди. Энг ёмони, бошқа бирон бир киши унга индамади, шу менга жуда алам қилди. Ҳеч ким менинг ёнимга туриб, ҳимоя қилмагани, на мен унга пул тўлаган ва аслида менинг ҳавфсизлигимни таъминлаши керак бўлган ҳайдовчи, на бундай тартибсизликка йўл қўймасликлари керак бўлган йўловчилар бефарқ бўлганликлари учун ўзимни ёмон ҳис қилдим.
У казино олдида тушиб қолди, мен ғазабим ва кўз ёшимни зўрға жиловлай олдим, бу менинг бошимга тушганидан жирканиб, хафа бўлдим.
Бу ҳодиса менга кучли психологик таъсир қўрсатди, ҳадиксирамасдан таксига ўтириш учун анча вақт керак бўлди.
Бир марта такси ҳайдовчиси мени енгил табиат қиз деб ўйлаб, жинсий алоқа қилишни таклиф қилди. Қандайдир уй олдидан ўтиб кетаётганимизда, у шу ерда истиқомат қилишини, ҳозир уйда хотин-болачақалари йўқлигини айтди, ва уникига кириб, исиниб, чой ичиб, тезда "ишни" ҳам қилишни таклиф қилди. Мен кучли ғазабланиб, менга шундай нарсалар таклиф қилиши жиннилик деганимга, у менга агар шунақалардан бўлмасанг, узр, синглим деди холос. Шундай вазиятга дучор келганим менинг аччиғимни чиқарди, ўзимни ёмон ҳис қилдим.
Мен таксидаги харассментга 2019 йилнинг 1 декабрида дуч келдим. Мен 3-чи рақамли оқ таксига ўтирдим, ҳайдовчиси...
Мен таксидаги харассментга 2019 йилнинг 1 декабрида дуч келдим. Мен 3-чи рақамли оқ таксига ўтирдим, ҳайдовчиси ёш, студентга ўхшаган йигит эди. Мен ўтирганимнинг сабаби – жуда кеч қолаётган эдим, кейин мен ёлғиз йўловчи эканлигим ғалати туюлди, биз йўлни давом этавердик, бошқа йўловчилар тўхтатмади. Бир пайтда у менга саволлар бера бошлади, мен қўрқиб кетдим, чунки у билан ёлғиз эдим. Мен унинг гапларига назар-писанд қилмадим, аммо бу уни гапларини тугатмади, у ўзи ҳақида гапираверди, менга саволлар бераверди. Мен ундан тўхтатишни сўрадим. Мендан пул олмади ва рақамимни сўради, кейин ўзининг рақамларини айтди ва кейин кел, мен сени олиб кетай деди. Бу ҳодиса менга кучли таъсир кўрсатди, энди 5 сомонийли таксиларга ўтирмайман, ўша биринчи ва охирги марта эди. Энди мен колл-марказлари орқали таксига буюртма бераман ва шунда ҳам ўзимни ҳар дойим хотиржам сезмайман.
Умуман олганда таксиларда харрасмент кам учрайдиган ҳодиса эмас. Бироқ бир воқеа ёдимда бошқаларидан ёрқинроқ из қолдирди. Одатда мен интситутга 3 рақамли таксида...
Умуман олганда таксиларда харрасмент кам учрайдиган ҳодиса эмас. Бироқ бир воқеа ёдимда бошқаларидан ёрқинроқ из қолдирди. Одатда мен интситутга 3 рақамли таксида бораман. Ва бир гал таксига ўтирдим, мендан бошқа яна тўрт одам бор эди, кейин улар йўлда тушишди ва мен ёлғиз ўзим қолдим. Ҳайдовчи бирданига менинг ёшим, қаерда ўқишим, нима билан қизиқишимни сўрай бошлади. Мен унга гап отишга сабаб берганим йўқ, орқа ўриндиқда ўз ишларим билан банд эдим, тўсатдан у мени қандай гузал эканлигим каби мақтовлар билан кўмиб ташлади.
Кейин у кимдир билан учрашяпсанми, деб сўрашни бошлади, сўнгра ўзи қандай зўр эканлиги тўғрисида сўзлай бошлади.
Мен нотаниш одамлар билан суҳбатлашишни, уларнинг саволларига жавоб беришни ёқтирмайман, шунинг учун уни менсимадим, институтга етиб боргунча зўрға чидадим, таксида ўзимни жуда ёмон ҳис қилдим, ва фақат ундан чиқиб, ўзимни енгил тортдим.
Кўча совуқ. ТВ Сафина олдида транспорт кутиб турибман. Кеч бўляпти, соат саккиз, мен эса ҳали ҳам...
Кўча совуқ. ТВ Сафина олдида транспорт кутиб турибман. Кеч бўляпти, соат саккиз, мен эса ҳали ҳам уйда эмасман. Кеч қолганим учун ойим мени койишидан мени ваҳима босмоқда. 25 рақамли такси келди, менинг манзилимдан ўтади. Майли, 5 сомонийли таксини кутмайман, шунда кетаман деб, қарор қилдим. Ва ўтирдим. Ҳайдовчи мен ҳақимда турли саволлар бера бошлади, дилкаш бўлса керак деб ўйладим, аммо эҳтиёткорликдан ноаниқ жавоб бердим. У менинг исмини сўради, ёшимни, қаерда ўқишимни, нима билан шуғулланишимни. Мен қаерликсан деган саволлардан қочишга ҳаракат қиламан, "шу ерликман" дейман. Бир икки дақиқа ўтгач, "машинани тўхтатаётганингда ёнингда ким турган эди?" деб сўради, дўстим дедим. У эса муносабаларинг қандай деб сўрай бошлади, мен оддий дўстмиз дедим. У эса бу сенинг йигитинг бўлса керак деди. Кейин мен ҳақимда яна кўпроқ сурашни бошлади. У борган сари кўпроқ менга кўзгу ойна орқали қарашни бошлади. Мен чиройли эканлигимни айтди. Менинг рақамимни сўради, мен унга "телефоним йўқ" дедим. Мени ваҳима босиб, машинани тўхтатишни сўраб, ундан чиқдим, у эса шубҳали оҳангда "кўришгунча" деди.
Мен 2020 йилнинг 26 июль куни харрасментга дуч келдим. 5 сомонийли таксига ўтирдим, Маяковскийдан...
Мен 2020 йилнинг 26 июль куни харрасментга дуч келдим. 5 сомонийли таксига ўтирдим, Маяковскийдан Садбарг томонга боришим керак эди. Ҳайдовчи ёш йигит мендан "русмисан" деб, сўради, мен "ҳа" дедим. Шундан кейин менга миллатим, уруғ аймоғим тўғрисида жуда кўп саволлар бера бошлади, мен эса унга, мен манзилга етишим жавобларимга боғлиқ бўлгандай жавоб қайтардим.
Қандайдир пайтда таксида ёлғиз қолганимдан мен хушёр тортдим, қўрқиб кетдим, ва худди севгилим телефон қилганидек, ҳа жоним, ҳозир тезда етиб келаман ва ҳоказоларни гапира бошладим.
Аммо бу ҳам уни тўхтатмади, телефон рақамимни беришни сўрайверди, Садбаргда яшайсанми деб сўради, мен ҳоламникига келяпман деб, алдадим. Бу қандайдир тасаввур қилиб бўлмайдиган, вахший вазият эди. Шундан бери бир ўзим таксида юрмайман.
Кўпинча, мен жабрланувчи эмас, балки харрасментларнинг гувоҳи бўламан, чунки ёшим катта аёлман, ва айниқса...
Кўпинча, мен жабрланувчи эмас, балки харрасментларнинг гувоҳи бўламан, чунки ёшим катта аёлман, ва айниқса ёш қизлар унинг қурбони бўлаётганлигига аҳамият бераман. Мен ўзимдан кўра кўпроқ қизларим учун хавотирдаман.
Шунга қарамасдан менга нисбатан харрасмент бундан икки йил муқаддам Матбаа уйидан ЦУМга қатновчи 5 сомонийли такси олганимда содир бўлган. Мен ишга йўл олган эдим ва бошқа йўловчилар йўқлигига аҳамият бермадим, чунки кун жуда эрта эди. 40 ёшлар атрофидаги эркак мен билан суҳбат бошлади, ёшим нечада эканлигини, эрим, болаларим ҳақида суриштирди, кейин ўзини мақтаб кетди, мен унинг гапларига мутлақо аҳамият бермадим, лекин менга бу жуда ёқимсиз эди. Менинг оёғимни мақтаганидан сўнг чидай олмадим ва уни уялтирдим, прокуратурада ишлайдиган эрим бор дедим, у чўчиди ва манзилга индамай элтиб қўйди.
Шу воқеадан кейин қизларимнинг хавфсизлигидан хавотирдаман ва уларга ҳар доим кеч қолмасликни, бўш таксиларга ўтирмасликни ва албатта шериклар билан юришларини қатъий маслаҳат қиламан.
Мен жамоат транспортида деярли тез-тез харрасмент қурбони ёки гувоҳи бўламан, лекин таксида ҳам харрасмент...
Мен жамоат транспортида деярли тез-тез харрасмент қурбони ёки гувоҳи бўламан, лекин таксида ҳам харрасмент гувоҳи бўлишимга ишонмасдим. Кунлардан бирида, мактабдан уйга қайтиб келмоқчи бўлиб, йўл ёқасида дугонам икковимиз такси тўхтатдик, йўл бўйи гаплашиб келдик, кейин дугонам уйининг олдида тушиб қолди ва қолган йўлни таксист билан ёлғиз бордим. Ҳайдовчи ўзидан ўзи, беиҳтиёр мен билан суҳбат бошлади, 8 мактабда ўқишимни сўради, нечанчи синфда. Олдининга хушмуомила бўлдим, аммо бирданига менга шилқимлик қилаётганини сездим, турли шубҳали шамалар қила бошлади ва менинг қанчалар чиройли эканлигим, сочларимнинг узунлиги ва қандай чиройли келин бўлишим ҳақида ҳар хил мақтовларни айтди. У менинг рақамимни сўради, уйланиш нияти борлигини, ҳозир эса хотин излаётгани ва мен унга жуда ёқишимни айтди. Мен индамасдан наушникларни тақиб олдим, шунда у машинани тўхтатиб, чап қулоғимдаги наушникни суғуриб олди. Мен унга ўқрайиб, таъна билан қарадим, уни уялтирдим ва унга сингил бўлишга мос эканлигимни айтдим. У ўгирилдида, менга ҳазил қилмоқчи бўлганини, ҳаммаси жиддий гап эмаслигини айтди. Уйга яқинлашганда, таксидан югуриб чиқдим, ва ҳаммаси ортда қолди деб, ўзимни тинчлантирдим. Ўгирилиб қарасам, у йигит кетмаганини, кетимдан машинада кузатиб келаётганини кўрдим. Мен қўрқиб кетдим, уйлар орасига тез кириб кетдим. Шу ҳодисадан кейин ҳеч қачон таксида ёлғиз юрмайман, иложи бўлса пиёда юраман.
Мен тез-тез таксига буюртма бераман ва менга қаратилган мақтовлар, хушомад, ҳайратлар кўплигидан...
Мен тез-тез таксига буюртма бераман ва менга қаратилган мақтовлар, хушомад, ҳайратлар кўплигидан уларга эътибор бермай қўйганман. Мен ким билан қандай гаплашишни биламан, менга тегажоқлик қилмаслиги учун нима дейишни биламан. Мендан телефон рақамимни ва менинг йигитим борми деб, кўп сўрашади. Бироқ, бир марта мен қандайдир жиннироқ таксистга учрадим. Мен уни менсимай, номеризни берасизми, чиройли қиз деганига, бу ҳаётда эмас дейишим билан, нималарнидир валдираб, катта тезликда ҳайдай бошлади. Йиғлаб юборишимга сал қолди, мен тўхтатишни сўраб, ялина бошладим. Худога шукр, машина тўхтади ва мен машинани эшигини қаттиқ ёпиб, чиқдим.
Мен ўзимни худди ўлимни учратгандай ҳис қилдим, шундан кейин анча вақтгача умуман таксиларга ўтирмадим, лекин, шукр, ҳозир бу қўрқувни енгдим.
Дугоналарим билан учрашувдан сўнг шаҳарнинг бошқа тарафида истиқомат қилувчи опамникига боришим керак...
Дугоналарим билан учрашувдан сўнг шаҳарнинг бошқа тарафида истиқомат қилувчи опамникига боришим керак эди. Шаҳримизда бир неча киши ўтириши мумкин бўлган норасмий таксилар бор – шундайлардан бирига ўтирдим. Боргунимизча мендан бошқа одам таксига ўтирмади, менга керак бўлмаган хушомадлар қилди, таксидан тушадиган пайт келганда эшикларни кулфлаб, чиқармади. Хуштор бўлдим, уйланмоқчиман сенга деб, қатъий равишда телефоним рақамини айтишга ундай бошлади. Фақат мен акамга қўнғироқ қила бошлаганимдан сўнг эшикларни очди. Эшиклар атиги уч дақиқа ёпиқ турганига қарамасдан, мен норасмий таксиларга бошқа ўтирмайдиган бўлдим.
Бу ёз кунлари, биз дугонам билан Айни паркига бориш учун №3 таксига ўтирганимизда бўлган воқеа. Ҳайдовчи тахминан 24-25 ёшлардаги қалин соқолли йигит эди. Олдинги...
Бу ёз кунлари, биз дугонам билан Айни паркига бориш учун №3 таксига ўтирганимизда бўлган воқеа. Ҳайдовчи тахминан 24-25 ёшлардаги қалин соқолли йигит эди. Олдинги ўриндиқда тахминан шу ёшдаги яна бир йигит ўтирган эди (кейин маълум бўлишича ҳайдовчининг ўртоғи бўлиб чиқди). Шундай қилиб у катта тезликда ҳайдади ва биз дарҳол хавфсирадик, лекин секинроқ ҳайдашни ёки тўхтатишни сўрамадик, мумкин ўша пайтда шокда бўлганлигимиз учун.
Манзилга етиб боргач, биз тўхтатишни сўрадик, пулини бердик, аммо чиқмоқчи бўлганимизда эшиклар кулфланганлиги аён бўлди. Эшикни очиш илтимосимизга жавобан мени телефон рақамимни сўради. Телефон рақамингни берсанг қўйиб юборамиз дейишди. Кўп унатиш ва ёлворишлардан сўнг, биз таслим бўлдик ва мен унга рақамимни айтдим. Шундан кейин бизларни машинадан чиқаришди ва биз югурдик, у эса кетди. Шундан кейин менга турли рақамлардан қўнғироқлар бўлди, аммо ўша таксист эканлигини аниқ айтолмайман, чунки ҳеч қачон жавоб бермасдим. Ўша таксист бўлиб чиқишидан қўрқар эдим. Биз ҳеч қаерга мурожаат қилмадик, машина рақамини ёки турини ҳам эслаб қолмадик, чунки фақат тезроқ қутулишни, қочиб кетишни ўйлагандик.
Икки йил ўтди, лекин ҳозиргача хусусий таксига ўтиришдан қўрқаман, агар ўтирадиган бўлсам, албатта бу тўғрисида қариндошларимга телефон қилиб айтаман ва ҳамма вақт ҳайдовчининг орқасида ўтираман, билмайман нега, лекин шунда ўзимни озгина хотиржам ҳис қиламан.
Ашанга бориш учун таксига буюртма бердим, дугонам билан кинога тушмоқчи эдик, таксист олдинига кам гап эди, лекин...
Ашанга бориш учун таксига буюртма бердим, дугонам билан кинога тушмоқчи эдик, таксист олдинига кам гап эди, лекин кейин ким билан учрашаётганимни ва ҳоказоларни сўрай бошлади. Кейин йигитим борми деб сўради, мен бундай саволга жавоб бермоқчи эмасман дедим, кейин телефон рақамимни сўради, мен яқинда сим картани алмаштираман, шу сабабдан телефон "ишлайдиган эмас" дедим, мен ўзимни ноқулай ҳис қилдим ва машинани тўхтатишни сўрадим.
Мумкин бировларда бундан ҳам ёмонроқ вазият бўлган бўлиши мумкин, лекин менга жуда ёқимсиз эди, мен 40 ёшли, менга нотаниш бўлган эркакнинг шахсиятим ҳақидаги саволларига жавоб бермай, тинчгина Ашангача етиб бормоқчи эдим.
Бу менинг қалбимда жуда ёқимсиз ҳиссиёт эди, келажакда ва ҳозир ҳам шундай бўлиши мумкинлигини билиб таксига буюртма беришга қўрқаман, ва қўшимча қилиб менга менинг ўқитувчим айтиб берган ҳикояни қўшмоқчиман. Унинг қиз бола ўқувчиси дарсга кечикиб келган, чунки такси ҳайдовчиси эшикни ёпиб, телефонини сўраган ва фақат у кўз ёши қилиб, қўйиб юборишни сўраб йиғлаганидан сўнг эшикни очган. Менинг домлам менга доим эҳтиёт бўлишни гапиради.
Такси. Эшикларни қулфлаб, телефоним рақамини биришни талаб қилди, чиқармайман деди...
Такси. Эшикларни қулфлаб, телефоним рақамини биришни талаб қилди, чиқармайман деди, унинг тажовузкорлигини қўзғатмаслик учун, анча чўзилган музокаралардан сўнг унга ишлатмайдиган рақамимни бердим ва фақат шу йўл билан вазиятдан тинчлик йўли билан чиқиб кетиш мумкин бўлди.
Душанбеда 5 сомонийлик таксилар бор. Кечқурун шулардан бирида ишдан қайтаётган эдим. Ёнимда 50-60 ёшли эркак ўтирган эди. Сафар давомида олдинига билмагандек, кейин эса очиқчасига ва қунт билан оёғимга тегиб, сиқиб, силай бошлади. Мен жаҳл қилганимда ўзини билмасликка солди, ҳайдовчи эса мени ёши катта одамга туҳмат килганлигимда айблади.
Яқин кунларда "Садбарг" телемарказидан чиқиб, йўл ёқасида такси тўхтатаётган эдим. Келаётган машина 3 рақамини кўрсатди ва мен уни тўхтатдим. Машинага ўтирганимда мендан ташқари олди ўриндиқда бир йигит ўтирган эди. Бир неча тўхташ жойдан сўнг у йигит тушиб қолди ва мен таксичи билан ёлғиз қолдим. Олдинига ҳеч нарса ёмонликдан дарак бермаган эди, лекин бир икки дақиқадан сўнг ҳайдовчи жилмайиб, менга ўгирилди. У менинг шахсимга тегишли, ёшинг нечада, нечанчи синфда ўқийсан, қаерда яшайсан каби саволлар бера бошлади.
Мен уни дилкаш бўлса керак деб, айрим саволларига жавоб ҳам қайтаргандек бўлдим. Кейин у телефон рақамимни сўради ва у билан учрашиб туришни таклиф қилди. Мен жуда чўчидим ва рақамни айтишдан бош тортдим, лекин у нега у билан учрашгим йўқ, йигитим борми деган саволларни давом этди. Кейин яна 5 дақиқа менинг "рицарим" бўлишга ва барча муаммоларни ҳал қилишга + мени ҳимоя қилишга ваъдалар берди. Мен машинани тўхтатишни сўрадим, аммо у катта тезликда ҳайдашни давом этди. Худога шукр, бир чорраҳада светофорнинг қизил чироғи ёниб, катта тирбандлик ҳосил бўлди. Мен дарҳол эшикни очдим ва машинани тарк этдим.
Шу йилнинг ёз кунларида мен таксидаги харрасментга дуч келдим. Иш кунларининг бирида қўшимча...
Шу йилнинг ёз кунларида мен таксидаги харрасментга дуч келдим. Иш кунларининг бирида қўшимча дарслардан сўнг уйга қайтиш учун такси ушладим.Манзилни унга айтганимдан сўнг, наушникларни қийдим ва бутун диққатим билан телефонга тикилиб, ёзишмалар бошладим.Олдинига ҳайдовчи тез кетаётган эди, кейин эса тезликни пасайтирди ва мен билмаган томонга бурди.
Менинг сўзларимга писанд қилмай, одам кам жойга тўхтатди ва эшикларни кулфлаб, тўхтади. Тўхтатгандан сўнг у менинг олдимга, орқа ўриндиққа ўтмоқчи бўлди. Мен уни уришга, нарига итаришга ҳаракат қилдим, у эса мени ўзига тортиб, қўлларимни ушлаб, оғзимни ёпмоқчи бўлди. Бир неча сониядан сўнг уни орқадан келиб тўхтаган машинанинг сигнали чалғитди, мен эшикни очиш тугмасини топдим ва ташқарига югурдим. Менга орқамиздан келиб тўхтаган машина катта ёрдам берди, чунки йўлни тусиб қўйган ва унинг ҳайдовчиси мени кетимдан чиққан такси ҳайдовчиси томонига юрди. Энг яқин бўлган дўконгача югуриб борганимдан сўнг, қаерда эканлигимни сўрадим ва менга керак кўчадан 10 дақиқалик жойда эканлигимни англадим.
Мен бир ҳафта давомида уйдан умуман кўчага чиқмадим. Яна бир ҳафта давомида мен билан болаликдан бирга ўсган дўстим олиб юрди, чунки йўли менга керак манзил ёнидан ўтарди. Кейин эса мен ҳайдовчи билан юрадиган бўлдим ва ҳозирги кунгача у билан юраман.
Яқинда мен ўқишга кириб, Душанбега кўчдим ва айнан шу ерда шилқимликка дучор келдим. Панжикентда шилқимлик...
Яқинда мен ўқишга кириб, Душанбега кўчдим ва айнан шу ерда шилқимликка дучор келдим. Панжикентда шилқимлик деярли йўқ, чунки шаҳар кичкина, ҳамма бир бирини танийди. Душанбеда эса маршрут таксиларига ўтирганимда деярли ҳар гал шилқимликка рўпара келаман. Мисол учун менга бир гал "чи мехри ки ика хушруи дхтарак?" (сени нимлар ейсан, шунчалик гузал қиз бўлгансан) дейишди. Мен ўзимни жуда ноқулай ва ёмон ҳис қилдим, лекин ҳеч қачон жавоб бермайман, чунки менга нисбатан тажовузкорлик кўрсатишларини истамайман. Чунки мен шундай ҳолатларни ҳам кўрдимки, улар аччиғи келган қизни ҳақоратлаб, унга бақириб, қичқирган.
Мен Памирда уқийман ва яшайман, Хорогда ҳамма бир бирини танийди, сени ота-онанг кимлигини билишади...
Мен Памирда уқийман ва яшайман, Хорогда ҳамма бир бирини танийди, сени ота-онанг кимлигини билишади, шунинг учун у ерда шилқимликка учрамаган бўлсам керак. Бироқ, Душанбеда такси ушлаётганимда унга дуч келаман, ва бу нарса бир-икки марта бўлган эмас. Асосан қандайдир «оо, кўзларингиз қандай чиройли, лабларингиз жуда ширин, келишган қиз» каби «хайрихоҳ мақтовлар» эшитаман. Шундай пайтларда ўзимни жуда ноқулай ҳис қиламан, илгари индамас эдим, кейин эса мен бир манзилдан бошқасига боришим учун пул тўлаётганимни ва йўлда ўзимни қулай сезишим эканлигини англадим, энди қаршилик кўрсатишга, гапиришга қарор қилдим. Одатда одам мени тинч қўйиб, керакли манзилга элтиб қўйиши учун энди баланд овозда, қўполроқ жавоб қайтараман. Умуман олганда кечасилари умуман таксига ўтирмасликка ҳаракат қиламан, чунки хавфсизлигим учун хавотирдаман.
Бу ҳодиса Карвонеда рўй берган, тушликка яқин вақтда, у уйга бормоқчи бўлиб 33-33 рақамига таксига буюртма...
Бу ҳодиса Карвонеда рўй берган, тушликка яқин вақтда, у уйга бормоқчи бўлиб 33-33 рақамига таксига буюртма берган. Такси келганида ҳайдовчи олдинга ўтиришни илтимос қилган, у жуда шошилганлиги учун, аҳамият бермай, рози бўлган. Ҳайдовчи ёш йигит бўлган. Йўлнинг бошида жим утирган, кейинчалик эса унга тикилиб қарай бошлаган, сўнгра хушомадлик қилган, у индамаган, жилмайган, кейин ҳайдовчи юзларига текган, қўлларига, нима билан шуғулланишини, қаерда ўқишини суриштирган. Шундан сўнг қиз таксини тўхташни сўраган, шунда у бошқа ундай қилмайман деб ваъда берган, бироқ озгина вақт ўтиб яна шилкимлик қилиб, унга тегажоғлик қилган.
У ғазабидан қутурган ҳолда баланд оҳангда таксини тўхтатишни талаб қила бошлади. Худога шукр, тўхтатди ва у тез қочиб қутулишга муваффақ бўлди.
Душанбеда ўқийман ва истиқомат қиламан ва шилқимлик билан кўп марта Душанбеда учрашганман...
Душанбеда ўқийман ва истиқомат қиламан ва шилқимлик билан кўп марта Душанбеда учрашганман. Ҳар доим такси тўхтатиб, ўтирганимдан кейин ҳатто "омода аст, ки барои шумо азиз мурд" (готов умереть за тебя дорогуша) деган хушомадгўйликларга дучор бўлганман, телефон рақамимни сўрашади, одатда манзилимгача суқут сақлаб бораман. Менинг фикримча, бундай вазиятларда писанд қилмаслик энг қулай йўл.
Бултур содир бўлган бир воқеа менга жуда кучли таъсир кўрсатди, албатта, бу сўзнинг салбий маъносида. Кунлардан бирида таксида бир йигит, таҳминан 25 ёшли, менга шилқимлик қила бошлади. Таксида мен ягона қиз эдим, колганлари йигитлар, аммо ҳеч ким менинг тарафимни олмади, аксинча "бу қичик қиляпти" каби ҳар ҳил бўлмагур гаплар билан, уни давом этишга ундашди. Мен ўзимни жуда ёмон ҳис қилдим, фақат наушниклар орқали баланд овозда қўйган мусиқам менга озгина бўлса ҳам юпатди. Шундан бери таксида йигитлар ўтирган бўлса, мен унга ўтирмайман.
Менга нисбатан таксидаги харрасмент биринчи марта икки йил муқаддам №3-5 сомонийли таксига ўтирганимда...
Менга нисбатан таксидаги харрасмент биринчи марта икки йил муқаддам №3-5 сомонийли таксига ўтирганимда, такси ҳайдовчиси менга шилқимлик қилганида ва унинг дўсти унинг шу қилиғини қўллаб-қувватлаганида содир бўлди. Мен ундан бир неча марта тўхташни сўрадим, лекин у жуда катта тезликда ҳайдашни давом этди ва у ва унинг дўсти мени бир "зўр" жойга олиб боришларини ва у ерда улар билан бўлиш менга жуда ёқади дейишарди, менинг тиззаларим эса қўрқувдан титрарди, улар мени бирон жойга олиб кетишлари мумкин ва менга ҳеч ким ёрдам беролмайди деган фикрдан йиғлагим келарди. Мен бақирардим ва машинани тўхтатишни сўрардим, улар эса фақат кулишар эди.
Ҳайдовчининг юқори тезликда ҳайдаётгани туфайли бошқа машинага тегиши, орқа томонини деярли пачоқ қилиши ва ўша ҳайдовчи билан муомала қилиш учун машинадан чиқишга мажбур бўлгани мени қутқарди. Шу пайтда мен машинадан сакраб чиқдим ва қутулдим.
Шунча вақт ўтган бўлсада, ҳанузгача 5 сомонийли таксиларга ўтиролмайман, мен улардан бошқа фойдаланмайман. Мен доим таксига буюртма бераман, мен кўпроқ пул тўлайман, лекин мени ўғирлаб кетмаслигига озгина бўлсада, ишонч ҳосил қиламан, менга ўша ҳодисадан сўнг жуда ёмон бўлди, мен ўшандай стрессни қайта бошдан кечиришни хоҳламайман. Мен узоқ вақт давомида бу ҳодиса содир бўлганида ўзимни айблардим, чунки ўша куни калта юбкада эдим, мен айбни ўзимдан аҳтардим, чунки уларни ўзим бунга ундаган бўлсам керак деб, ўйларлдим. Аммо энди мен бу менинг айбим эмаслигини ва кийим одам билан бирон бир нарса қилишга ҳеч ундаши мумкин эмаслигини тушуниб етдим.
Мен сигарет чекаман ва таксига буюртма берганимда, чекиш мумкин бўлган салонли машина юборишларини...
Мен сигарет чекаман ва таксига буюртма берганимда, чекиш мумкин бўлган салонли машина юборишларини сўрайман. Ва деярли ҳар доим таксистлар менга "сен қизсан, ҳали болалар туғишинг керак, сигарет чекишни ташла" деб, ақл ўргатишади, бир хилда гап бошлашга ҳаракат қилишади, мениг қиёфам ҳақида хушомад эшитаман. Оҳ, бир марта эса, чекаётганимда таксист мен билан ноз-карашма қилди, мен у билан гаплашамасамда, менга наша чекишни таклиф қилди, у машинасидаги гашни (нашанинг чанги) олиб, у билан чекишни таклиф қилди, Рахш такси ҳайдовчиси. Мен шокда эдим ва уни йўлни давом этишга илтимос қилдим, умуман у билан гаплашмадим, у кейин ҳайдашни давом этди ва мени гапга тортишга бошқа ҳаракат қилмади.