Оқшом соат 10да таксига буюртма бердим. Мен ҳайдаб яқинига келиш мураккаб бўлган муассасадан чиқиб...
Оқшом соат 10да таксига буюртма бердим. Мен ҳайдаб яқинига келиш мураккаб бўлган муассасадан чиқиб келаётган эдим. Такси ҳайдовчиси бурилишдан адашиб, пиёда келишимни сўради. Мен рад этганимга аччиқ қилди, лекин ўзи келди. Кейин шундай сўзлашув бўлди: ғ қирғизмисиз? ғ ҳа ғ одатларни биласизми? ғ қисман, ғ багажникда оқ рўмол бор, эҳтиёти шарт, кийиб олинг, мен сизни ўғирламоқдаман ғ НИМА? Суқутлик. Мени ваҳима босган. Машинадан сакрашни ўйладим, қандайдир жин кўчада кетяпмиз, атроф бўм бўш. ҳ Мен ҳазиллашаетган эдим. Қолган йўлни кескин жимжитликда ўтказдим. Кўрсатилган нарҳни тўладим, «намунча кам?», «шунча йўл юрдим». Чиқаётганимда унинг ҳазили ҳакида гапирдим ва эшикни қаттик ёпдим. Таксичи кетимдан таҳдидларни қичқириб қолди. Менга ёқимсиз ва қўрқинчли эди. Мен такси хизматига ўикоят қилдим ва улар кечирим сўрашди, бироқ ҳадиксираш қолди. Шу ҳодсадан бир йил ўтди, мен энди таксидан фойдаланадиган бўлдим, шунда ҳам энг оғир вазиятларда.
Мен унда жуда ёш эдим. Вилоятдан, ўша пайтда биринчи ёки иккинчи курсда эдим. Она шаҳримдан Бишекга...
Мен унда жуда ёш эдим. Вилоятдан, ўша пайтда биринчи ёки иккинчи курсда эдим. Она шаҳримдан Бишекга келаётган эдим. Орқа ўриндиқда эр ва хотин ўртасида ўтирган эдим. Кечаси кетаётганимизда у менинг оёқ ва сонларимга тегиб келди. Менга жуда жирканчли эди, лекин ўшанда айтишга қўрқдим. Унинг хотинига жойни алмаштиришни таклиф қилдим. У ҳам бир нарсани сезди ва жой билан алмашди.
Ўша пайтда аҳамият бермадим, бироқ ҳозир ўша ҳодисани эсга олсам титраб кетаман. Шу сабабдан нотаниш эркаклар билан таксида юришдан нафратланаман.
У пайтда менда бу нотўғри деган қўрқув ва тушунмовчилик бор эди. Энди ўша ҳодисани тез тез эслаб тураман ва у менинг ҳиссий ҳолатимга таъсир қилади.
Мен ҳар доим эркаклар билан, ҳатто танишларим билан қандай бўлишидан қатъий назар алоқадан қочаман.
Аммо энди мен бундай ҳолатларга йўл қўймаслик кераклигини биламан ва энди шундай овсарларга қарўилик кўрсатишдан қўрқмайман.
Менга саволлар бера бошлашди. Мен саволларга жавоб беришни истамайман дейишимга...
Менга саволлар бера бошлашди. Мен саволларга жавоб беришни истамайман дейишимга қарамасдан саволларга кўмиб ташлашди. Қаерда ўқиман, қаерда яшайман, йигитим борми, эрга тегиш хоҳишим борми... Ҳайдовчи менга қараш учун тез тез ўгирилиб туриши мени жуда уялтирди.
Худди мени эшитмагандек. Ахир мен очиқ ойдин жавоб бергим йўқлигини тушунтирдим, бироқ мени менсишмади. Мен ўзимни чарчаган ва ғазабланган ҳис қилардим. Мен интровертман ва бу ҳолат мени чалкаштириб юборди, таксида хотиржам юролмасам керак деб, ўйлайман. Такси чақирмаслик учун кеч қолмасликка ва кеч сайр қилмасликка ҳаракат қиламан.
15 июл куни опам билан учрашувдан сўнг такси чақиртирдим. Мен ичган эдим. Ҳайдовчи ҳам...
15 июл куни опам билан учрашувдан сўнг такси чақиртирдим. Мен ичган эдим. Ҳайдовчи ҳам ёки маст, ёки қандайдир гиёҳванд модда таъсирида эди. Нега ундай қилганимни билмайман, лекин қўлга тушмаслигимиз учун мени уйимга яқинроқ жойга бориб ичишни таклиф қилдим. Мен уйимни олдидамиз деб ўйласам, мени бошқа жойга оборган экан. Йўлда мен бизларга ичимлик олдим, биз гаплашиб ўтирган эдик, шилқимлик қила бошлади.
Мен қаршилик кўрсатдим, тўхташни илтимос қилдим, у фикридан қайтади деган умидда у билан мулоҳаза юритишга ҳаракат қилдим, аммо ҳеч нарса ёрдам бермади. Мен жинсий зўравонликка дуч келдим. Клиник депрессиямни кучайтирган травмадан кейинги оғир стресс бузилиши ҳали ҳам бор. Икки марта ўз жонимга суиқасд қилдим. Сўнги марта сентябрь ойида, уйимга милиционерлар келиб, мени деярли зўрлик билан қарама қаршиликка олиб бормоқчи бўлганида. Чунки унда мен у ерда унинг қаршисида ўтириб, менинг терговчим айтганидек, унинг айбини «исботлашим» керак бўлар эди.
Бишкекда таксига ўтирдим, менга ҳайдовчининг орқасида ўтиришга ткаклиф қилишди, хотиржам кетяпмиз. Танишдик, ҳайдовчи оилалик экан, хотини, 3 боласи бор, ҳа яхши, оилалик деб ўйладим. Машинада мендан бошқа яна учта катта ёшдаги, болали аёллар бор эди. Йўл узоқ, ёз кунлари, кроссовкаларимни ечиб, калта носкида қолдим. Танишганимизда менинг икки нафар фарзандим борлигини, ҳомиладор эканлигимни айтиб берган эдим. Кино кўриб кетяпман, қоронғи, тўсатдан оёғимда кимнидир қўлини сездим. Албатта, чўчиб кетдим, ҳайдовчига қарадим, у эса «Кечке эле кино коро бересинби» (давайте сегодня вечером посмотрим кино) деди. Мен индамасдан оёқларимни олдим ва майли, тасодифан тегиб кетган бўлса керак деб ўйладим. Лекин бу мен учун жуда ёқимсиз эди, чунки ойоқлар жуда интим ва эрдан бошқа ҳеч ким тегмайдиган қисм. Майли, кетаяпмиз, деярли етиб қолдик, у ҳаммани уйларига тарқатмоқда, қачон менинг навбатим келишини кутдим. Менга меҳмонхонадан жой олинган эди, ва мен меҳмонхонага бораман деган сўзларимдан у ноўрин фикрга келиши мумкин деб, қўрқиб кетдим. Охирги аёлни уйида қолдирдик, у яна менинг оёғимни ушлади, мен улоқтириб, нима қиляпсиз десам «ой жон эле тийишип жатамда сулуу кыз» (ой, да я просто флиртую, красавица) деди. Мен манзилимгача бороламанмикан деб қўрқиб кетдим, бир ўзим қолдим, у ҳеч манзилни тополмайди, 10 дақиқа ўтган бўлса керак, лекин шу 10 дақиқа менга чексиз туюлди. Нима қилишимни билмайман, кўчалар бўш, турли фикрлар мени чўчитар, қўрқувни босолмайман. Манзилни ва мен боришим керак бўлган меҳмонхонани излаймиз, маъмурга телефон қиламиз, ҳайдовчи нотўғри томонга юрганини англаб, аччиғи келиб, машинани жуда тез ҳайдай бошлади. Мен секинроқ юринг, пулини тўлайман десам, баттарроқ қилади. Ниҳоят манзилга етиб келдик.
Мумкин четдан қараганда вазият унча кескин бўлмаган деб, кўриниши мумкин, лекин мен ҳақиқатан манзилга омон бормаслигимдан қўрқдим. Аноним қоламан деган умиддаман.
Яндекс хизматидга таксига буюртма бердим. Ҳайдочи соқолли ва дўппи кийган эди. Бахтимга ҳайдовчи...
Яндекс хизматидга таксига буюртма бердим. Ҳайдочи соқолли ва дўппи кийган эди. Бахтимга ҳайдовчи шилқимлик қилмади ва жисмоний харрасмент содир бўлмади. Олдин мендан тиббий соҳада ишлайсизми жуда чиройли ва ёқимли экансиз деб, сўради. Мен мулойимлик билан йўқ дедим. Кейин турмуш қурганмисиз, қаердансиз деган шахсий ҳаётимга оид турли саволлар бера бошлади. Хавфсизроқ бўлиши учун, эрга тегмаган бўлсам ҳам, анчадан бери оилаликман деб, жавоб бердим.
Кейин у «Аттанг, чиройли экансиз, менга иккинчи хотин бўлишни таклиф қилмоқчи эдим», деди. Кейин қаерда ишлайсиз, нега ўша ерда ишлайсиз деган саволлар бера бошлади, аммо мен жавоб бермадим. Кейин менга ўзининг диний қарашларини сингдирмоқчи бўлиб, кўпхотинлик оддий амалиёт, қизлар ундай бўлиши керак, бундай бўлиши керак ва ҳкларни гапириб кетди. Мен манзилимга тинчгина етиб бориш учун, мунозарадан қочиб, жавоб бермоқчи эмаслигини тушунтириб, индамасдан кетавердим. Мен ундан тўхташни сўраган жой манзилдан 200 метр берида эди.
Шу ҳодисадан сўнг мен хавфсизлигимдан шубҳа қила бошладим, чунки у мени уйимдан ишхонага олиб борган эди.
Такси хизматига мурожаат қилдим, у билан суҳбат зтказамиз дейишди, холос. Ўзингизни беодоб саволларга руҳий жиҳатдан тайёрлаб ва ҳатто баъзида бирон бир нарсани айтишдан қўрқиб, жимгина ўтириб, фақат керакли жойга бориш учун такси хизматларидан фойдаланиш жуда дахшатли.
Бу менинг дугонам билан бўлган воқеа. У учрашувгв кечиккани учун таксига буюртма берган. Такси ҳайдовчиси осёлик...
Бу менинг дугонам билан бўлган воқеа. У учрашувгв кечиккани учун таксига буюртма берган. Такси ҳайдовчиси осёлик, 50-55 ёшлардаги эркак бўлган. Сафарнинг таҳминан ўрталарида дугонамдан у бўшми ва нимага шундай деган саволлар бериб унинг шахсий ҳаёти билан қизиқишни бошлаган. Дугонам ҳеч қандай ҳийла найранг кутмаган ва у ҳеч ким билан учрашмайман деб, ҳаққоний жавоб берган, чунки дугонам бунга "оталик" қизиқиши бор деб, ўйлаган.
Таҳминан шу саволдан сўнг у дугонамни эътиборини жалб этишга уринган, "панорамагача айланиб борамиз" деган таклифларгача борган. Учрашув жойига етиб келгунича у шундай жирканчли ноз крашмаларни чидашга мажбур бўлган. Ҳатто таксидан тушиб кетгандан кейин ҳам у ўз интилишларини тугатмаган ва куни билан унга қўнғироқ қилган.
Машинада бешта эркак ва мен кетаётган эдик. Мен қандайдир бир йигитнинг ёнида...
Машинада бешта эркак ва мен кетаётган эдик. Мен қандайдир бир йигитнинг ёнида ўтирган эдим, кечаси уйқу аралаш биров менинг тиззамни силаётгандай туюлди. Олдинига росттан ҳам туюлди деб ўйладим. Кейин эса бу ўша йигитнинг қилиғи эканлигига англаб етдим. Тиқилинч ва коронғи эди. Ўшанда мен тўхтатинг дедим, лекин овозим паст чиқди. Лекин бу бирин кетин қайтарилаверди. Шунда мен баландроқ овозда ва қўпол оҳангда тўхтатишни талаб қилдим.
Қолган эркаклар ҳам эшитган бўлиши керак, бироқ биттаси ҳам индамади. У тўхтатди. Ва кейинроқ, тоза ҳаво олишга таксидан чиққанмизда, менга у: "Узр, мен шунчаки нотинч ухлайман", деди.
Мен ўзимни заиф, ҳатто қандайдир фойдаланилгандек, ифлос ҳис қилдим. Ва мен унга бошидаёқ бақирмаганимдан ва такси ҳайдовчисига шикоят қилмаганимдан афсусландим, чунки ўшанда ички ҳолатимни инобатга олган ҳолда, ҳатто "бас қилинг" сўзларини мулойим айтардим.
Ростини айтсам, бундай вазиятларда нима қилиш кераклигини ҳали ҳам аниқ тасоввур қилолмайман. Бироқ, албатта, суқут сақламаслик керак.
Бу ҳодиса ёзда юз берган, официантка эдим ва ишдан кеч бўшардим, ярим кечада телефон орқали такси...
Бу ҳодиса ёзда юз берган, официантка эдим ва ишдан кеч бўшардим, ярим кечада телефон орқали такси чақирдим, лекин менинг телефонимда пул бўлмаганлиги учун ҳамкасбмникидан фойдаландим. СМСкали такси эди. Машинага бир ўзим чиқдим, ҳеч ким кузатмади. Ёмон вазиятга дуч келмаганим учун кўнглимда унчалик қўрқув ҳам йўқ эди. Олдинги ўриндиқга, ҳайдовчининг ёнига ўтирдим. Табиийки, шундай вазиятлар тўғрисида билар эдим, бироқ, одаттагидек, мен билан бундай ҳодиса бўлиши мумкин эмас деб, ўйлардим. Мен машинага ўтирдим ва биз йўл олдик. Эркак ўрта ёшли эди. йўлга чиқишимиз билан у менинг исмим, ёшим, ким билан яшайман ва ҳоказоларни сўрай бошлади.
Мен чарчаган эдим ва гапга қўшилмадим. Исмини айтди, хотини бор эканлигини, ва у гўёки яхши одамлигини, аммо унинг гаплари интим тарафга кира бошлади. У мен романтикманми, муносбатларга кирганманми, деб сўрашни бошлади. Ва мен янги нарсаларни синаб кўрмоқчимасманми. Шу билан бирга у яхши одам эканлигини доимо такрорлар эди, лекин у чарчаган ва ўзини бир кун, ҳамма нарсани унутиб, мен каби қиз билан ўтказмоқчи эканлигини гапирарди. Шу вақт давомида биз йўлда кетаётган эдик. Шубҳасиз, бу фикр унга жуда ёқди, чунки у катта йўлдан чиқиб, тўсатдан маршрутни ўзгартирди.
Мен сергак тортдим ва қўрқдим, лекин тинчгина овоз билан мени уйда кутишаётганини ва ҳаммани аллақачон келишим тўғрисида барчани огоҳлантирганимни айтишга ҳаракат қилдим. Бунга у биз тез бушаймиз деди. Телефонимда пул ёқ эди. Ҳеч кимга қўнғироқ қилолмасдим. Бир неча дақиқадан сўнг фақат дараҳтлар бор бир жойга етиб бордик. Ҳеч нарса йўқ, на машиналар, на уйлар. У машинани тўхтатди. Ва мен томонга бурилиб, ҳозир биз шунчаки фақат романтика қиламиз. Кейин машинадан чиқиб, капотга ўтирди ва атрофни кўздан кечирди. Кейин мени олдига чақирди. Мен истерия арафасида эдим. Ташқарида икки дақиқа кутгандан сўнг, ташқарига чиқмаганим учун унинг жаҳли чиқди, чунки чақириб менга юлдузларни кўрсатишни хоҳларди. Шунда у машинанинг олдига келиб, мен томондаги эшикни очди ва менга қўлини узатди. Мен қимир этмадим. Овозим титрарди, мен йиғламасликка ҳаракат қилсамда, кўзимга ёш келди.
У менинг устимдан эгилиб, хавфсизлик камарини ечди. Ва мени зўрлаб машинадан тортиб чиқармоқчи бўлди. Ўша лаҳзани яхши эслай олмайман, аммо қисқа вақт курашдик. Мен уни итариб юборишга муваффақ бўлдим. Лекин кўзларида ғазабни кўрдим. Шу пайт у негадир қаттиқ ғазабланди ва бир оз ўйлаб машинага ўтирди. Бу қисм худди туманда бўлгандай туюлади. Биз яна трассага чиқдик. Мен машинани тўхтатишни сўрадим. Ва машинадан чиқдим. У эса дарҳол ҳайдаб кетди.
Ва мен уйга пиёда кетдим. Уйга қандай етиб борганимни эслай олмайман. Кийимим бир неча жойда йиртилган эди. Сочларим тўзиган. Уйга етиб бориб, у пайтда мен дугонам билан яшар эдим, менда истерика бошланди. Эртаси куни мен ишдан бўшадим ва бошқа ҳеч қачон официантка бўлиб ишламадим. Таксига бир ўзим бошқа ҳеч қачон ўтирмайман. Менда бир неча ой депрессив касаллик давом этди. Ота онамга ҳеч нарсани айтиб бермадим. Фақат бирга яшяётган дугонамга. Мен милицияга бормоқчи эдим, лекин шундай вазиятга тушган дугонамга эътибор қаратишмаган экан, чунки, улар айтишларича, зўрлаш акти содир бўлмаган. Энди, икки йил ўтгач, мен бу ҳакда озми-кўпми батафсил гапира оламан. Ва ҳақиқатан ҳам зўрланган қизларнинг ҳоли нима кечиши ҳақида тасаввур қилишга ҳам қўрқаман.
Кечаси таксичи мени базмдан олиб келаётган эди, мен хафа эдим. Ҳайдовчи алкогольнинг...
Кечаси таксичи мени базмдан олиб келаётган эди, мен хафа эдим. Ҳайдовчи алкогольнинг ҳидини сезди ва ўзини беандишароқ тутшга қарор қилди, мени уйга олиб келгач, ҳисоблагични ўчириб қўйди ва тўсатдан машинани бошқа томонга ҳайдаб кетди, уйимдан икки квартал нарида тўхтаб, эшикларни қулфлаб, ҳайдовчи ўриндиқни ётқизди ва "танишишни" бошлади. Мени машинада бир неча соат ушлаб ўтирди, қандай қизлар унга ёқишини, қандайлари ёқмаслиги ҳақида сўзлади, кейин узоқ ёлворишимдан сўнг уйимга обориб қўйди. Унда менинг рақамларим сақланиб қолган эди, чунки такси хизмати дастурида менинг рақамларим акс этади, у менга соғинаяётганини, яна кўрмоқчи эканлигини мессенжерларимга ёза бошлади. Мен скриншотлар қилиб такси хизматига юбордим, вазиятни тушунтирдим, улар менга милицияга мурожаат қилишни маслаҳат қилишди, чунки нима қилишни билмаймиз дейишди.
Мен уларга мурожаат қилсам, нима дейман деб, ўйладим. Бизнинг қонунларимизда харрасмент (шилқимлик, зўраки тегажаклик) тушунчаси йўқ, улар, эҳтимол, йигитни романтик дейишади. Агар уни чақиртиришса ҳам у билан ҳулқ атвори ҳақида гаплашишади, холос. Кейин ҳодисани рўйхатга қўшиб қўйишади, унда эса телефон рақамим, уйимнинг манзили ва мени таъқиб қилишга баҳонаси бор.
Клубдан кейин уйга кетиш учун такси чақирдим. Ичган эдим. Таксист мулойим эди, уйгача олиб борди...
Клубдан кейин уйга кетиш учун такси чақирдим. Ичган эдим. Таксист мулойим эди, уйгача олиб борди. Бироқ яқинлашганимизда у мени чиройли эканлигимни таъкидлаб, учрашувни давом эттиришни таклиф қилди. Мен отам кутиб олади деб, худди унга телефон қилгандай ҳам бўлдим. У уйгача келди, лекин эшикларни кулфлаб, мени фаол кўндирмоқчи бўлди, худдиғки мен "тешилганман" (иқтибос келтиряпман), у ҳам яхши бола эканлигини айтиб, орқада ўтирганимга ва менга қўли етиши қийин бўлишига қарамай, ўзини билмаганликка солиб, ҳудди тасодифан, оёқрамни тегишга ҳаракат қилди.
Авалига мен буни жиддий деб ўйламадим ва ва тинчгина, мулойимлик билан менинг кетишимга вақт бўлди деййишга уриндим. У менга қулоқ солмади. Шундай қилиб қулфланган эшиклар билан машинада бир неча дақиқа ўтказдик, у машинани буриб, сафарни давом этамиз дегандек ҳаракат қилди. Шу пайт мен ваҳимага тушдим ва чиқишга фаол ҳаракат қилдим, ҳозир отам чиқади, мени машинада кўриб уришади дедим. У бурилиб, тўхтади. Мен отамга қўнғироқ қилиб муаммо туғдирмоқчи эмасман, мен ўзим уйга кириб, пул олиб чиқсам унга тузукроқ бўлади дедим. У ҳўп деди ва эшикни очди, мен чиқдим ва уйга кирдим. У пайтда мен шахсий уйда истиқомат қилардим, бошқа гап билан айтганда у мен айнан қайси дарвозага кирганимни билар эди, агар мен таксига пул тўламасам, у менинг уйимга кириб, менинг ёлғиз яшаётганимни кўришидан жуда қўрқар эдим. Шу сабаб, мен жасоратимни тўплаб, пулни олиб чиқдим, у дарвоза бироз очилганлигини кўриб, олдига ҳайдаб келди. Мен бироз очиқ дарвозадан унинг ойнасидан пулни узатдим, дарвозани ёпдим ва у кетишига умид қилиб уйга югуриб кетдим. Ва у кетди. Икки кундан сўнг мени ижтимоий тармоқларда топди, обуна бўлди ва "салом, ишлар қандай? қачон учрашамиз" деб, ёзишни бошлади. Мен бунга писанд қилмадим, бу бир икки ҳафта давом этди, кейин мени тинч қўйди.
Ақлдан оздирувчи, ёввойи қўрқув, оғриқ, дармонсизлик, ёлғизлик. Таксига ёлғиз юриш у ёқда турсин, уйдан чиқишни хоҳламасдим. Нима қилишни билмасдим, ҳеч кимга айтолмасдим, чунки мени ўзимни айбдор қилишларидан қўрқардим. Мен ҳали ҳам ўзимни айбдор қилишади деб ўйлайман, лекин ҳозир уларни гапи бир тийинга қиммат, деб ҳисоблайман.
Таъсир қилди... Мен энди таксига ўтирганимда ҳайдовчининг орқасига ўтираман, эшикни қулфловчи кнопкани бармоғим билан ушлаб туришга харакат қиламан (бу унчалик самара бермаслигини биламан, аммо барибир шундай қиламан), худди шу билан бирга такси хизматини танлашга катта ахамият бераман ғ унда ҳайдовчи ва машинанинг маълумотлари рўйхатдан ўтган такси хизмати бўлиши керак.
Ўша ҳодиса ягона бўлмаганлиги сабабли ҳанузгача қорнғи тушгандан кейин уйга ёлғиз бормасликка ҳаракат қиламан, маст ҳолда таксига ўтиришни эса гапирмаса ҳам бўлади. Унинг оти ҳалигача ёдимда ва ижтимои й саҳифаларда унинг саҳифаларини учратиб тураман.
Бизлар вақтинча Бишкек парк савдо мажмуаси орқасида жойлашган квартирада истиқомат қилардик...
Бизлар вақтинча Бишкек парк савдо мажмуаси орқасида жойлашган квартирада истиқомат қилардик, пик соатларда таксилар келмасди, мен бориб, Бишкек парк яқинида, таксичилар мижозларни таклиф қиладиган жойга бормоқчи бўлдим. Соат кеч соат 8 эди, дугонам кутиб турган жой ҳ ЦУМгача боришим керак эди. Аввалига тинчгина бораётган эдик, лекин етиб бориб, пулни берганимдан сўнг, ҳайдовчи эшикларни қулфлади, мен қўрқиб кетдим, бахтимга орка ўриндиқда утирган эдим, дугонамга қўнғироқ қилиб, келдим, қилим машинадаман дедим. Ҳайдовчи телефон рақамингни бер, учрашайлик демоқда эди, мен унга узр, аммо менинг эрим бор дедим. Тусатдан оҳанги ўзгариб, эринг бор, лекин ўйнаб юрибсанми, ишонмайман деб бошлади. Мен даҳшатга тушдим, яхшиям дугонам машинани топиб эшикларни очишга ҳаракат қилиб, уларни ура бошлади, мен сапчиб чиқдим, кейин кўчадан такси ушаганимга жуда пушаймон бўлдим.
Дугонамникидан чиқиб, таксига ўтирдим. Кетаётганимизда у ёқдан, бу ёкдан гаплашиб бордик, нақд...
Дугонамникидан чиқиб, таксига ўтирдим. Кетаётганимизда у ёқдан, бу ёкдан гаплашиб бордик, нақд бўлмаганлиги сабабли, уйга кириб, пулни олиб чиқаман дедим. Бунга у мен омонга бурилиб, қўлини тиззамга қўйди ва: "Қуйянчам, гаплашсак бўлади, озгина вақтга бир ергаборсак бўлди", деди. Мен жуда қўрқиб кетдим, лекин кўрсатмадим, ҳозир пулни олиб чиқаман дедим ва машинадан чиқиб, югурдим, у кетимдан қувди. Мен подъздга югуриб киришга улгурдим. Қайтиб чиқишга журъат қилмадим.
27 эди, ҳозир 28 ёшдаман. 3. ҚР, Бишкек. 4. Ишга кечикаётган эдим, "ишончли" Яндекс таксига қўнғироқ қилишга тўғри келди. Рулда озода ва ўқимишли, Алатоо университетини тугатган ҳайдовчи эди. Таълим, тилларни билиш муҳимлиги тўғрисида гаплашдик. Суҳбатимиз нейтрал мавзуларда бўлганидек туюлди. Йўлимиз қисқа эди, шунинг учун суҳбатимиз ҳам қисқа бўлди.
Кечқурун таксичидан хабарлар кела бошлади. Мен унга йигитим бор десам ҳам, тинчимади ва қунт билан порнографик фотоларни юборишни давом этди.
Мени истиқомат қилган жойни таҳминан билганлиги учун, мени излаб топади деган қўрқув бор эди. Менга таъсир қилди таксичилар билан умуман гаплашмайман, наушникларни тақаман ва ўзимни мусиқа эшитаётганга соламан.
Мен дугонамнинг туғилган кунида барда қаттиқ ичдим. Бу камдан кам ҳолларда бўлади, лекин мен ўшанда...
Мен дугонамнинг туғилган кунида барда қаттиқ ичдим. Бу камдан кам ҳолларда бўлади, лекин мен ўшанда кетма кет жуда кўп ичимлик ичган эдим. Афтидан, ўзимдан кетишни бошлаган бўлсам керак. Танимшлардан бири УБЕР чақириб, машинага бир ўзимни ўтқазиб юборган. Ҳайдовчи мен ёмон ҳолатда эканлигимни кўрган бўлса керак, уйимгача 10 дақиқали йўл бўлсада, мен қаерга кетаётганимизни кўрмасдим. Бир пайт машинанинг деразасига қарасам, қандайдир чет жойга, ҳеч ким йўқ хусусий секторга келганимизни кўрдим.
У тўхтади ва гўёки мен қусиб, салонини ифлос қилмаслигим учун қусиш учун машинадан чиқишимни сўради. Кейин орқамдан қучоклаб, сонларимни тегишни ва ҳоказо. Сўнгра орқа ўриндиқга ўтиртирди ва ёнимга ўтириб, оёқларимни силай бошлади. Мен жуда қўрққан эдим, мен энг ёмони бўлишини кутган эдим, лекин ўзимни қўлга олдим ва қаттиқ оҳангда "уйимга элтиб қўй" дедим. Мен шунчаки омадли эканимни тушунаман, лекин у нимадандир чўчиди, қайтиб рулга ўтирди ва мени уйимга олиб кетди.
Йўлда сен ўзинг менга ҳамла қилдинку, ўзинг хоҳладинг ва ҳкларни гапирди. Кейин эса пул сўради, қанча эканлиги эсимда эмас, лекин одатий таксид нарҳидан анча кўп эди ва менимча таксида юриш, умуман карточка орқали тўланади. Менда нақд пул бўлмаганлиги сабабли, чиқиб, қочиб кетишим мумкин эди, лекин мен қўрқдим, банкоматга бордим ва унга кешни бердим.
Уйга қайтиб келиб, тез ухлаб қолдим. Эрталаб эса мен зўрланишдан қочганим учун жуда бахтли англаб, уйғондим. Бироқ, шу пайтнинг ўзида, албатта, жирканчли эди. Шу билан бирга, ичканимдан ўзим уялдим ва аслида бу шундай хавфга сабаб бўлганини англадим, бошқа томондан дўстларим мени ҳолатимни кўра туриб, ёлғиз ўзимни таксига ўтказганларидан аччиғим келарди. Бахтимга, ҳеч қандай ҳолатинг ёки кийимингиз тажовузкорни оқламаслиги менга уялишни енгишга ёрдам берди, бу тажовузкор учун юмшатувчи омил бўлиши мумкин эмас.
Эрта тонгда (соат 7да) собиқ йигитимника бориб, нарсаларимни йиғиштириб келмоқчи эдим. Телефонда заряд йўқ эди, таксида Яндекс таксиси стикери бор эди. Биз шаҳарни...
Эрта тонгда (соат 7да) собиқ йигитимника бориб, нарсаларимни йиғиштириб келмоқчи эдим. Телефонда заряд йўқ эди, таксида Яндекс таксиси стикери бор эди. Биз шаҳарни деярли ҳаммасини кесиб ўтдик, мен кўтарилдим, эшикни тақиллатдим, аммо уйда ҳеч ким йўқ бўлса керак, мен ортга қайтиб кетдим. Қайтишда мен ухлаб қолдим. Мен такси тўхтаганидан уйғондим, таксичи (катта ва семиз) киши, эшикларни очиб, мени уйғотар эди, биз манзилда эмас эдик, қаердадир, шаҳардан ташқарида тўхтаган эдик.
У мени уйғотди ва тўғридан тўғри мени хоҳлашини ва у учун мен онгимда бўлишим муҳимлигини айтди. Мен жуда қўрқиб кетдим, автомобиль давлат рақамларини ёдлаб қолдим, улар орқали уни аниқлайман ва дарҳол милицияга мурожаат қиламан деб бақира бошладим; қамалгиси келмаса дарҳол шаҳарга қайтариб олиб боргин дедим.
Эҳтимол, бу таъсир қилди, мени шаҳарга элтиб қўйди. Йўл бўйи кечирим сўради, мен эса деярли додлаб йиғладим. Ёдимда рақамларини ноаниқ, шаҳарга келишимиз билан, мен югуриб чиқдим, қочиб кетдим деса ҳам бўлади. Шундан бери, ўзим чақирмаган бўлсам, таксига ўтирмайман. Енгиб ўтиш учун вақт керак бўлди, психолгни ёрдамисиз ҳам бўлмади.