Ҳайдовчи текинга элтиб қўйишни таклиф қилди, етиб боргандан сўнг эса капаки (онанизм)...
Ҳайдовчи текинга элтиб қўйишни таклиф қилди, етиб боргандан сўнг эса капаки (онанизм) қилишни бошлади. Қўрқув, жирқанчлик. Шундан бери таксида юришга эҳтиёткорлик билан қарайман.
Икки йил илгари бўлган воқеа. Апрель ойи, кеч соат 7да ҳали қоронғи. Мен ўқишдан қайтиб келаётган...
Икки йил илгари бўлган воқеа. Апрель ойи, кеч соат 7да ҳали қоронғи. Мен ўқишдан қайтиб келаётган эдим ва манзилга етганимда тўхташни сўрадим. Ҳайдовчи тўхтамади ва мен тўрт марта талабимни қайтардим. Мен таксидан сакраб чиқиш учун эшикни очдим ва фақат шундан кейин ҳайдовчи тўхтади. Мен қўлига 10 мингни тутказдимда, қайтимни олмасдан машинадан ирғиб чиқдим. Уйгача тўхтамасдан югурдим. Шифохонадан маълумотнома уюштириб, коллежга ҳам бир неча кун бормадим. Уйга қош қораймасдан жамоат транспортида қайтиш учун курсларим вақтини ўзгартирдим.
Мен, эҳтимол, кўринишим нотўғри бўлган деб, ўзимни айбдордек ҳис қилдим. Шундан кейин бир ярим йил таксига ўтирмадим.
Бундай вазиятни шилқимлик деб баҳоласа бўладими, йўқми билмайман, бироқ бундай ҳолат бир...
Бундай вазиятни шилқимлик деб баҳоласа бўладими, йўқми билмайман, бироқ бундай ҳолат бир неча бор қайтарилди. Сафар олдидан таксист мендан кимимдир борми деб сўради. Бир марта мен йуқ жавобини берганимдан сўнг, у эшикларни кулфлаб, менга ўгирилди ва "оқшомга давра керакмасми", деб сўради. Йўқ деганимга қарамай, оёғимга қўл чўзди ва силашни бошлади. Мен четга силкиниб, милицияга қўнғироқ қиламан деганимдан сўнг, эшикни очиб, аҳмоқ экансан деб, ҳақоратлади. Мен шу такси хизматига шикоят йўлладим. Шундай вазиятлар кўп учрайди ва шикоят ёзиш бефойда деб, ўйлайман. Мен бу ҳолатларга ўрганиб қолдим деса ҳам бўлади. Йигитлар доим таксида, кўчада, шилқимлик қилишганда мен қаршилик кўрсатишга ёки умуман муносабатни билдирмасликка ўрганяпман.
Нима ҳам қилишимиз мумкин? Жамият ҳанузгача йигитлар томонига туриб олади ва бизларни «очиқ кийинганимизда» ёки ўзимизни «нотўғри» тутканимизда айблайди, ўзларинг айбдор дейди.
Дугонам билан уйга шошилганимиз сабабли, биринчи тўхтаган машинага ўтирдик. Йўл давомида...
Дугонам билан уйга шошилганимиз сабабли, биринчи тўхтаган машинага ўтирдик. Йўл давомида ҳайдовчи менга маъноли нигоҳлар ташлаб келди. Қўрққанимдан мен намойишкорона дадамга қўнғироқ қилдим ва бизларни кутиб олишларини илтимос қилдим. Мен ҳайдовчининг орқасида ўтирганлигим учун, унинг қилиқлари ҳақида дугонам айтиб берди. Биз таксидан чиққанимиздан сўнг ҳайдовчиники «туриб кетган»лиги ҳақида айтиб берди. Худога шукр, ҳеч нарса содир бўлмади ва биз омон қолдик.
Вазиятнинг хавфини мен кечроқ, дугонамнинг унинг жисмоний ҳолати ҳақидаги сўзларидан сўнг тушундим. Шундан сўнг шу бузуқнинг қурбони бўлишим мумкинлигидан даҳшатга тушдим. Ҳафта мобайнида ўхшаш вазиятларни изладим ва шунчалик қўрқдимки, ҳатто қалампир пуркагични сотиб олмоқчи эдим.
Катта ёшли киши, мен унга ҳали балоғатга етмаганлигимни...
Катта ёшли киши, мен унга ҳали балоғатга етмаганлигимни айтганимга қарамай, ўнинг рақамини ёзиб олишимни, менга «катта акам» бўлишини қатъият билан таклиф қилди, моддий ёрдам ҳақида гапирди. Оқибатда, уч кун ўзимга келолмай юрдим. Менга ҳеч ким қўл тегизмаган бўлса ҳам, отанг тенги, оилали, хотини, болалари бор одам менга шилқимлик қилганини ҳазм қилолмадим. Бу жуда муракаб...
Мен машинада ёлғиз ўзим эмасдим, опам билан ўтирган эдик. Опам телефон орқали гап билан овора эди...
Мен машинада ёлғиз ўзим эмасдим, опам билан ўтирган эдик. Опам телефон орқали гап билан овора эди. 10 дақиқа сафардан сўнг ҳайдовчи мени сўроққа тутди (сўроқ эканлиги, чунки «ёлғизмисиз, қаерда яшайсиз, уйда неча киши яшайсизлар каби саволлар). Мендан телефон рақамимни сўрай бошлади, мен ҳайдовчига йўқ дейишдан чўчидим ва суқут сақлашга уриндим. Манзилга келиб, машинадан чиқдик ва шу пайтда телефоним машинада тушиб қолганини пайқадим. Машинага қайта киришим билан ҳайдовчи эшикларни қулфлади ва мен машинада ҳайдовчи билан юзма юз, ёлғиз қолдим.
Мени ваҳима босиб, истерия тутқаноғи бошланди, у эса телефон рақамингни бермасанг эшикларни очмайман деди, бироқ опам машина ойналарини уриб, тақиллатгандан сўнг ҳайдовчи хавфсираб, эшикни очди ва мен машинадан отилиб чиқдим.
Ҳа, менинг сочим ёйилган ва кўйлагим узун эмас эди. Лекин мен ўзим хоҳлагандек, қўрқмасдан кийинишга ҳақлиман ва, умуман, таксидан қўрқмаслигим керак.
Аммо, ҳозир мен ниҳоят эҳтиёткорлик билан такси тўхтатаман ва менга қулайми, йўқми, иложи бўлса метро ва автобусда юраман. Ҳа, мен такси ҳайдовчиларидан қўрқаман. Салбий. Бундай вазиятлар кам эмас. Бироқ, бу галдагиси даҳшатли бўлган. Ҳозир мен ундай қўрқмайман, лекин ўша даврда мен истерия ҳолатида эдим ва кўчага чиқишга қўрқар эдим. Мен қиз бола бўлганим – ҳамма нарсага рози эканликни англатмайди, ахир.
Бу нарсаларга аҳамият бермаётган давлат органларидан нафратланаман, ахир бу реал муаммо!
Ҳаммаси одатдагидек эди: ўқишга бориш учун такси ушладим, олдинги ўриндиғга ўтирдим. Рулда спортивка кийган ўрта ёшли, гавдали киши ўтирган эди. Сафар давомида ҳеч қандай ғайриоддий воқеа содир бўлмади. Лекин йўлнинг таҳминан ярмида светофорга тўхтаганда у ўз қўлини менинг тиззамга қўйиб, силаб қўйди, оёқларим қанчалик кучли эканлигини таъкидлаб, спорт билан шуғулланишимни сўради.
Мен ниҳоятда ғазабландим ва англашим билан қўлларини улоқтирдим. У билан битта машинада бўлиш жирканчли эди, аммо ўқишга кеч қолаётганлигим сабабли тушиб, машина алмаштирмадим, ва қилган ишига аҳамият бермасликка қарор қилдим.
Мактабга кеч қолмоқда эдим. Қиш кунлари, ҳали қоронғу эди. 9 синфда биринчи сменада ўқирдим...
Мактабга кеч қолмоқда эдим. Қиш кунлари, ҳали қоронғу эди. 9 синфда биринчи сменада ўқирдим. Такси ушладим (у даврда ҳали такси хизматлари ривожланмаган эди). Рулда ёши 30лар атрофидаги эркак эди. Ёшимни, ўқишимни суриштира бошлади. Атайдан ўзимни кичкина қилиб, 14 ёшлиман дедим. Ростини айтсам, доим ёшимдан кўра кичкина кўринар эдим. Мактабга етиб борганимизда эшикларни ёпиб, телефон рақамимни беришни талаб қила бошлади. Мен унга пулни улоқтирдим, эшикни очиб, машинадан сапчиб чиқиб, мактабга югурдим. Эртаси куни яна кеч қолаётган эдим. Лекин машинасини эслаб қолган эдим. Йўлга чиқсам у мени кутиб турибди. Мўъжиза бўлиб, бошқа машина келиб тўхтади ва тезда унга ўтириб, тезроқ ҳайдашни сўрадим. Жинни ҳайдовчи озгина кетимиздан юрди, сигнал чалди, мени ҳақоратлади, аҳлоқсиз ишоралар кўрсатди. Кейинги ҳафта давомида уйдан эрта чиқиб, автобусда юрдим. Ўша машинани яна бир икки кўрдим, бироқ ҳайдовчиси мен томонга келмади.
Ҳозир фақат такси чақириш хизматларидан фойдаланаман. Ҳайдовчи суҳбат қилишни хоҳламаслигимни кўриши учун, кўпинча мусиқа бўлмаса ҳам минигарнитураларни тақиб оламан. Ҳар дойим йўлни кузатиб бораман. Бир ҳилда Яндекс ҳайдовчилари «телефонимда заряд кам, энди дастурда сафарни тугатиб, харитасиз етиб борсак бўладими?» деб, сўрайдилар. Мен ҳамма вақт қарши чиқаман. Чунки харита ёпилгандан сўнг йўл назоратсиз қолади. Ҳаммага ҳам дастурни ўчиришга қарши бўлишга маслаҳат бераман. Дастур сизнинг розилигингизсиз ёпилса, дарҳол машинани тарк этинг.
Ҳайдовчи кўкрагимни ўлчамини эслаб қолиб, менга лифчик совға қилиш учун уни тегмоқчи...
Ҳайдовчи кўкрагимни ўлчамини эслаб қолиб, менга лифчик совға қилиш учун уни тегмоқчи эканлигини айтди ва қўлини чўзди. Олдинги ўриндиққа ўтиришдан жуда қўрқиб қолдим.
Ўзимни жуда ифлосдек ҳис қилдим ва шундай адолатсизликдан ғазабландим.
Мени йигитим кузатиб қўйди, соат 11лар эди. У ҳайдовчига мени қаерга элтиб қўйишни айтди, таҳминан...
Мени йигитим кузатиб қўйди, соат 11лар эди. У ҳайдовчига мени қаерга элтиб қўйишни айтди, таҳминан 8 минутда етиб борадиган манзил. Ҳайдовчи қандайдир саволлар бера бошлади, мен унга истамай жавоблар қайтардим ва бу сезиларли эди. Бир неча дақиқадан сўнг кофе ичишни таклиф қилди, бундай вақтда ишлайдиган муассаса кам эди, шунинг учун у нимани ва каерни назарда тутганини англамадим. У илтимос қилди, лекин мен уйга кечикяпман деб, рад этдим. Уйимга етиб келганда, тўхтатмай ўтиб кетди ва телефон рақамингни бермасанг машинадан чиқармайман деди. Мен қўрққанимдан ҳаракатланаётган машинанинг эшигини очдим ва у тўхташга улгурмасдан машинадан сакраб чиқдим.
Ростини айтганда бизнинг менталтетимиз шундай эканлигига ўрганиб қоласан, вазият ҳам унчалик жиддий эмасди, бировлар бундан ёмонига учрайди. Бироқ, бундан буён мен ҳам, йигитим ҳам такси танлашда эҳтиёт бўламиз.
Бу кундузи, соат 11-12ларда содир бўлди. Ойим билан элчихонадан чиқдик, улар зудлик билан ишларига...
Бу кундузи, соат 11-12ларда содир бўлди. Ойим билан элчихонадан чиқдик, улар зудлик билан ишларига боришлари керак эди, шу сабабли мен уйга бир ўзим кетдим. Йўловчи машинани ушладим, оқ ласетти тўхтади, манзил ва нарҳларни келишиб олдик. Мен орқа ўриндиғга ўтирдим, ҳайдовчи 35-40 ёшларда эди. Йўл давомида ғалати саволлар бошланди: исмим, ёшим нечада, қаерда ўқийман, у ҳайдовчи эканлигини гапирди, бир ўзим юрганимни, менга ҳайдовчи керакми деган гаплар. Бу менинг диққатимни оширди ва манзилга яқинлашганда у мени ушлаб қолмаслиги учун мен дарҳол пулни тайёрлаб, портфелни эшикка яқинроқ қўйдим. Ичкарига кирмаслик учун катта йўлдаги дўкон олдида тўхташни сўрадим. Тўхташи билан, тез ўгирилди ва мени тиззамдан ушлаб олди, оёғимга тегди. Яхшиям, эшиклар қулфланмаган эди, машинадан отилиб чиқдим. Қувламаслигини билдим, чунки атрофда одамлар кўп эди. Албатта, мен жуда чўчиб кетдим, лекин қутилиб чиққанимдан хурсанд эдим.
Ўшанда менинг омадим келмади ва бундай нарсалар бўлиб турса керак деб ўйлагандим. Ҳамма қизларда ҳам шундай ҳолатлар бўлиши мумкинлиги ва умуман менинг омадим кулиб, у менга ҳеч нарса қилмагани ва қочиб қутилганимдан бахтли эдим. Менга биров қўл текказгани жуда ёқимсиз ва жирканч эди. Бироқ, даҳшатли эмас деб, ўйлагандим. Ота-онамга айтмадим. Бу воқеа энди содир бўлганида албатта машина давлат рақамини эслаб қолиб, милицияга ариза ёзган бўлар эдим.
Мен хижобга кирганман, ўқишга бориш керак эди, йўл ёқасида машина тўхтатдим, оч жигарранг кобальтни...
Мен хижобга кирганман, ўқишга бориш керак эди, йўл ёқасида машина тўхтатдим, оч жигарранг кобальтни, у қандайдир такси рекламаси суратларини ёпиштирган эди, эсимда қолмади. Йўлда иккита эркакка тўхтатди ва олди ўриндиққа ўтиришимни илтимос қилди.
Эркаклар чиқмагунча ҳеч бир нарса ёмонликдан дарак бермаётган эди, кейин эса у, отамдан ёши катта, 50-55 яшар эркак, мен билан умумий мавзуларда гаплаша бошлади. Негадир мени мақтаб, хушомад қила бошлади, мен суқут сақлаб ўтиравердим. Тўсатдан тезлик ўзгартиш дастагида турган қўли тиззамга тегиб кетди, мен оёқларимни четга олдим, лекин у валдирашини давом этиб, қўлини очиқчасига оёғимга қўйди. Бошимда қўрқувдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди, эркак гавдали эди, ундан сассиқ тер ҳиди келарди, мен жирканч ва даҳшат босган эди.
Мен унга қичқира бошладим, шунда қўлини олди, лекин тоғга кетамиз, у ерда уйим бор ва х.к. Мен шу таксининг мен таҳмин қилган идорасига қўнғироқ қила бошладим. Машинадан омон эсон чиқиб, унинг давлат рақамини ёзиб олдим ва турли такси хизматларига қўнғироқ қилдим, лекин биттасида ҳам бу машина рўйхатдан ўтмаган экан. Мен бу воқеани ота-онамга ҳам айтиб бермадим, чунки олдинги ўринди-га ўтирганим учун улар мени койишар эди. Агар милицияга мурожаат қилсам, улар 100% оиламга боришар эди. Ўзбек қизлар учун бу иснод ҳисобланади, ва обрўсини ерга уради.
Ўзимни ожиз ҳис қилдим, кутилмаганда мени таъқиб қилишлари мумкин, ҳатто кундузи ҳам ёлғиз қолиш хавфлилигини англадим. Менда кучли асабийлашиш келиб чиқарган катта стресс остида эдим, шу куни ҳатто ўқишга киролмадим. Энди олдинги ўриндиғга ўтирмайман ва ўзим билан калитлар боғламини олиб юраман. Йўловчи машина тутмайман, синалган Яндкс тизими орқали машина чақираман ва фақат орқада ўтираман. Бироқ, уларда ҳам рўхатдан ўтмаган машиналар бўлиши мумкин, шунинг учун ҳушёрликни пасайтирмайман, эркакларни ўзимга яқинлаштирмайман.
Таксида йигитимникига кетаётган эдим. Ҳайдовчи неча ёшдалигимни, миллатимни, исломга муносабатимни...
Таксида йигитимникига кетаётган эдим. Ҳайдовчи неча ёшдалигимни, миллатимни, исломга муносабатимни сўрай бошлади. Менинг узун тирноқларимда ярқираган маникюр бор эди, уй юмушлари билан шуғулланишимни, овқат тайёрлашни билишим тўғрисида саволлар бера бошлади. Барча саволларга рўйирост жавоб бердим, 17 ёшдаман, уйда овқат пиширмайман, мен мусулмон эмасман ва ҳоказо.
Билмадим, менимча 17 ёшда эрим бор бўлиши нормал ҳолат эмас. Менинг назаримда саволлар жуда ғалати эди.
Ўша даврда мен энди эрга теккан эдим, бир ой бўлса керак. Поликлиникага боришим керак эди. Бизнинг...
Ўша даврда мен энди эрга теккан эдим, бир ой бўлса керак. Поликлиникага боришим керак эди. Бизнинг одатларимизга биноан мен чиройли бўлиб, ясаниб, тақинчоқларимни тақиб юрардим. Машина тўхтатдим, одатда орқада ўтираман, лекин бу гал орқа ўриндиғ қандайдир юкларга тўла эди. Рад этмоқчи эдим, аммо уялдим ва олди ўриндиғга ўтирдим. Унинг нигоҳини сездим, ўзимни ноқулай ҳис қилдим. Бир талай саволлар бериб, шилқимлик қила бошлади, мен унга дарҳол эрим борлигини айтдим, ишонмади, ҳазилга айлантирди, хушомад қилди, телефон рақамимни сўради. Мен бундай гапларни тўхтатишни қатъий талаб қилдим ва яна ўз мақомимни такрорладим. У мени шунчаки дўстим бўлиши мумкунлигига, унинг ўз хотини борлигига ишонтира бошлади, менга шунчаки синглисига бўлгандай муносабатда бўлишини хоҳлашини гапира бошлади.
Мен машинадан чиқмоқчи эдим, лекин шундай пайтларда ўзингни йўқотиб қўясан. Мен қора кўзойнакда эдим, у менга тикилиб, кўзимни кўрмоқчи эканлигини айтди, тусатдан қўлини чўзиб, кўзойнагимни ечди, мен шок ҳолатига тушиб қолдим, кейин оёғимга ифлос қўлини қўйди. Мен бақириб юбордим, у эса оёқларим, қоматим ҳақида гапира бошлади, мен шовқин кўтариб қичқира бшладим, у чўчиб чорраҳанинг ўртасида тўхтади, мен унга пулни улоқтириб, машинадан сапчиб чиқдим. Куни бўйи ўзимга келолмадим, кўнгимда жирканчлик ҳис қилдим. Эримга айтиб бердим, у шу ҳайдовчини топмоқчи бўлди, лекин мен давлат рақамини эслаб қолмадим. Охир-оқибат у мени қўллаб-қувватлаб, тинчлантирди. Аммо шундан бери фақат буюртма орқали такси чақирадиган бўлдим, бегона машиналарга умуман ўтирмайман. Ростини айтсам бундай ҳодисалар кам эмас, қандайдир ғайритабиий деб ҳам ўйламасдим, ҳатто ўзимни айбдор ҳисоблардим. Нега орқага ўтирмадим? У ер банд бўлса, нега рад этишга уялдим? Нега ясаниб кийиндим? Ва ҳоказо. Энди, лойиҳалар туфайли, муаммо менда эмаслигини, афсуски, ўзларига шундай нарсаларни қилишга изн берган одамларда эканлигини тушунаман.
Оддий кун. Дугоналарим билан болалар майдончасида ўйнаяпмиз, қўшни болалар «уруш» ўйини билан машғул. Ҳеч нарса балодан дарак бермаган эди. Жуда чанқадим, сув ичгим келди...
Оддий кун. Дугоналарим билан болалар майдончасида ўйнаяпмиз, қўшни болалар «уруш» ўйини билан машғул. Ҳеч нарса балодан дарак бермаган эди. Жуда чанқадим, сув ичгим келди. Иккинчи қаватда истиқомат қилардик. Зинапоядан кўтарилаётганимда қўшни боланинг бобосини кўрдим. «Салом, неварамни танийсанми»?, - Ассалому алейкум, танийман. Сиз унинг бобосисиз, сизни ҳам танийман. Сиз кеча келдингиз. «Тўғри. Мен уни тополмадим, ёрдам берасанми?», - Майли. Ва у менинг кўлимдан ушлади. Ва мен қандай яхши қизалоқ эканлигимни гапириб, уни силаб-сийпашни бошлади. Кейин бобони бир ўпиб қўйишимни сўради. Мен қалтираб кетдим. Ҳар бир хужайрам даҳшатга тушиб, титрар эди. Мен бу киши ёмон нарсаларни қилаётганини яхши англаган эдим, бироқ юзини ўпишга мажбур бўлдим. «Йўқ, йўқ, бундай эмас», деди у жиддий овоз билан. «Кел, кўрсатаман» деди... У менинг юзимни, қўлларимни ялар эди... Бу жуда жирканч, аммо ундан кўра кўпроқ даҳшатли эди. Ундан кейин нима бўлганлигини яхши эслолмайман, менинг юрагим ўришини бутун подъезд эшитгандай туюлар эди. Нега ҳеч ким ёрдамга келмаяпти? 6 яшар бола ўзини қўлга олишга ҳаракат қилди. Вазиятни тез баҳоладим. Мен қичқирсам мени уриши, ҳатто ўлдириши мумкин. У менга ёпишмоқда эди, қўллари бутун баданимни пайпаслаётган эди. Шу вақтнинг ўзида қаерда яшашимни сўраётган эди. Хонада фақат бувим бор эдилар. Эшикни кўрсатсам, у кириб, бувимни ўлдиради деб, қўрқдим. Мен бошқа ерда истиқомат қиламан, бу ерга дугонамникига меҳмонга келдим деб, уни алдадим. Шу пайтда миямга ялт этиб, бир фикр келди. Мен унга панд бердим. «Келинг, мен дугонамни чақириб келаман ва шу ўйинни бирга ўйнаймиз?» дедим. «У ҳам шу подъезда яшайди». - Майли, тезроқ қайтинглар деди ва мени қўйиб юборди. Мени кучим борича югурдим. Яхши, эшигимиз ланг очиқ экан, бувим уйни тозалаш билан овора эди.
Югуриб кириб, талвасада эшикни ёпдим, бувим эшикни очмаслигини, бизнинг кираверишимизда манъяк борлигини ва у бизни ўлдиришини айтдим. Табиийки, бувим қўрқиб кетди ва ҳеч нарсани тушунмасдан, бориб нима бўлганлигини билиб келмоқчи бўлди. Мен кўз ёшим билан бормасликни илтимос қилдим. Йиғлаб, бўлган ҳодисани айтиб бердим, менинг жасур бувим подъездни текширишга чиқиб кетди. Албатта, ҳеч ким йўқ эди. Менинг талвасам икки соат давом этди. «Ўзи у ким эди?» деган саволга ёшларимни ютиб: «У анави боланинг дадасининг дадаси» дедим, лекин бувим нотўғри тушуниб, дадаси деб ўйлади. Кейин нима бўлди? Менинг дадам уни дўппослади... Айбсиз одамни. Шундан кейин мен дадамга ўша педофил чол тўғрисида айтишга қўрқдим. Агар дадам чолни уриб ўлдириб қўйса, уларни қамайдику... Кейин мен ўша қўшни бола билан алоқа қилмадим, бобосини кўришим билан қочиб кетардим.
Мен фақат энди бундай нарсалар тўғрисида суқут сақламасдан очиқ айтиш кераклигини англадим. Олдинроқ тушунганимда, уни қамалиши мумкин эди. Мумкин, ифлос режасини бошқа қизча билан амалга оширган бўлсачи? Билмайман. Ва ҳеч қачон билолмайман ҳам.
Менинг қизим бор. Ҳар гал шу ҳодисани эсласам, ундан хавотирдаман. Шунинг учун шу ҳикояни охиригача ўқиганлардан илтимос қиламан, зўравонлик, таъкиблар, шилқимлик тўғрисида суқут сақламанг. Ҳамма нарсада икир-чикиригача таҳлил қилиб, тагигача етинг.
Болаларингиз билан суҳбатлашинг, уларни энди шунчалик содда бўлмасликка ўргатинг. Ва ҳеч қандай ҳолатда, ҳатто қўшнингизнинг бобоси билан, ёлғиз қолманг...
Биз дугонамиз билан метрога тушдик. Ўқишнинг биринчи кунлари. Одамлар одатдагидан кўп. Бундай...
Биз дугонамиз билан метрога тушдик. Ўқишнинг биринчи кунлари. Одамлар одатдагидан кўп. Бундай оломонни илгари кўрмаган эдим. Биз дугонамиз билан шу зич оломон ичкарисидамиз. Кимдир думбамга тегди. Дугонамга карадим, у жилмайди ва мен у шундай ҳазиллашган бўлса керак деб ўйладим. Бу ҳаракат икки-уч марта қайтарилди ва ҳар гал дугонамга қараганимда юзида табассум эди. Устимдан шундай куляптимикан деб ўйладим. Фақат вагондан чиқаётканимизда мен дугонам эмаслигини тушундим, чунки у менинг сўл томонимдан келаетган эди, бошқа биров эса орқадан думбамга тегиб келаётган эди.
Мен ғазабландим, бироқ орқага ўгирилишга имкон йўқ эди, чунки оқим ҳатто озгина бурилишга бермасди. Одам камайганда ўгирилиб, ким эканлигини билмоқчи эдим, лекин бефойда эди, ахир бошимни орқасида кўзларим йуқку.
Эрта тонг. Куз. Коллежга кечиккканим учун такси тўхтатишга тўғри келди. У пайтда Яндекс йўқ эди...
Эрта тонг. Куз. Коллежга кечиккканим учун такси тўхтатишга тўғри келди. У пайтда Яндекс йўқ эди. Йўловчи машиналарни ёқтирмайман, лекин бошқа иложим йўқ. Кўринишидан одобли, 50-55 ёшдаги эркак тухтатди, асосан ўзбек тилида гапирар эди, рус тилида кучли талаффузи сезилар эди. Мен икки тилни ҳам яхши биламан, уни бинойидек тушунар эдим. Нарҳига келишдик, олдинги ўринди-га ўтиришни қунт билан сўради, чунки менинг айтган нарҳа рози бўлгандан кейин йўловчи олшига ҳақли эканлигини баҳона қилди. Бу одатий ҳолат. Аста-секин гап бошланди, сўнгра саволлар: қаерга кетяпсиз? Қаерда яшайсиз? Қачон қайтасиз? Мен унга ёлғон жавоблар бердим, борган сари вазият хавфлироқ бўла бошлади. Кейинги савол жуда қўрқинчли суҳбатнинг бошланиши эди. - Йигитинг борми? - Ҳа.. - Яқин бўлганмисанлар? (мен маданиятли ёзаяпман, сизлар суҳбат ифлос жаргон орқали бўлганлигини тушунган бўлсангиз керак). Мен ростини айтдим - биз ҳали яқин эмас эдик. У давом этди: Кеча орқа ўриндиқда эҳтирос билан ўпишган бир жуфтликни оборган эдим. Йигит қизнинг кўкрагини эзди, у эса йигитнинг асбобини силади. Мен ҳаяжоландим, гапини бўлмоқчи эдим, лекин қўрқдим. Яна ғазабланса, нима қилиши мумкин, ахир? Мен индамадим. У яна давом этди: - улар шундай эҳтиросли ўпишишдики, мен мазза қилиб кузатдим, ўзимни силадим, менга жуда ёқди. Қиз чиқиб кетгандан сўнг йигит билан гаплашдик, у қизни уйигача кузатган экан. Улар ҳам охиригача яқин эмас экан, лекин кўп нарсалар қилиб, синашган экан. Қўркув ва жирканганимдан кўнглим айнади. У ушбу жуфтликнинг ноодатий жинсий ҳаёти, «бошқа тешик» ва оғиз билан алоқа қилишларни батафсил гапира бошлади. Бу вазиятни қандай қилиб маданиятли тушунтиришни ҳам билмайман. Эҳтимол, ўзингиз тушундингиз.
Мен секингина: «менга қизиқ эмас. давом этманг», дедим. У писанд ҳам қилмасдан, ўзини мақтаб кетди, асбобини ушлаб кўришни таклиф қилди. - Бошлашинг керак, бу жуда ёқимли деб ишонтира бошлади. «Сенга ёқади, рози бўл.... Ёки мен бошлайми? Шу, пайтда, бахтимга, тўхтатиб, бошқа қизни олди. Шу пайтда менга дугонам қўнғироқ қилди (Сал олдинроқ менга қўнғироқ қилишни илтимос килиб СМС юборган эдим). Мен у билан худди дадам билан гаплашгандек сўзлашдим, таксистга дадам келишимни кутиб турганлигини айтдим ва гапнинг охирида оқ матизда келяпман дедим. Ниҳоят етиб келдик, мен индамасдан пулини бердим ва машинадан чиқишга шошилдим. Бошқа қиз ҳам омон-эсон етиб борганлигига умид қиламан.
Афсус, бу биринчи марта эмас. Жамоат транспортида ҳам шилқимлик қилишган. Мисол учун, автобусда тиқилинч бўлса, кўтингни биров атайлаб тегдими йўқми, билмайсан. Угирилиб қарасанг ҳам тушуниш қийин - одамлар зич. Жойни алмаштириш ҳам қийин. Бир марта кимлигини пайқаб қолиб, жанжал қилган эдим, у тезда автобусни тарк этди, чунки айнан шу пайтда автобус тўхтаб, эшикларини очди. Шундай ҳолат ҳам бўлганки, бўм-бўш автобусда бир йигит кўкрагимга тегмоқчи бўлиб, менга ҳамла қилган.
Бу Тошкентда менга нисбатан содир бўлган таъкибларнинг атиги бир қисми, халос...
Ҳамма нарса ойим хорижга ишга кетишидан бошланди. Мен ҳолам билан қолдим. Ота-онам мен...
Ҳамма нарса ойим хорижга ишга кетишидан бошланди. Мен ҳолам билан қолдим. Ота-онам мен гўдаклигимда ажрашган эди, шундан бери дадамни кўрмаганман. Онам кетганидан кўп вақт ўтмасдан, дадам пайдо бўлди ва биз тез-тез гаплашиб турадиган бўлдик. Мен ҳамма вақт тўлақонли оила ҳақида орзу қилганлигим учун жуда хурсанд эдим. Ёлғиз бўлганим учун ҳимоячим бўлишини орзу қилардим.
Олдинига ҳаммаси аъло эди, бироқ бир гал ўзимни ёмон ҳис қилдим, дадамдан дори олиб беришни сўрадим, у эса яхши дориси борлигини айтди ва менга таблетка берди. Кейин билсам у гиёҳванд дори экан. У менга дорини тезғтез бера бошлади, мен унга ўрганиб ҳам қолдим, у эса - бу доривор ўсимликлардан қилинади, ҳеч зиёни йўқ деб, ишонтирарди.
Бир кун тоғдан келаётган эдик, қўлини сонимга қўйди ва мен қандай келишган қиз бўлиб улғайганимни айтиб, силай бошлади. Мен қўлини олиб ташлашга ҳаракат қилдим, бироқ...
Бир кун тоғдан келаётган эдик, қўлини сонимга қўйди ва мен қандай келишган қиз бўлиб улғайганимни айтиб, силай бошлади. Мен қўлини олиб ташлашга ҳаракат қилдим, бироқ у тўхтамади ва безбетлик билан кўлини шортам ичига тиқишга уринди. Мен шундай қўрқиб кетдимки, машинанинг эшигини очиб, ундан отилиб чиқдим ва югурдим. Мен талвасага тушиб қолдим, ҳатто қўлларим увишиб қолди, йўлга барибир пулим йўқ эди, ҳамма нарса машинада қолган эди. У кетимдан машинада келарди, охири машинага ўтириб, уйгача келишга мажбур бўлдим. Шундай ҳолатдан тилим айланмай қолди.
Шундан кейин мен у билан алоқани умуман узиб ташладим. Бироқ, бир йил ўтгач у менинг ойимдан ва ҳоламдан алоқаларимизни тиклашга кўмаклашишларини илтимос қила бошлади, улар ҳеч нарсадан хабарлари бўлмаганлиги учун мендан унга яна бир имкон беришни илтимос қилишди. Мени уларнинг ҳурмати учун алоқани тикладим. У мени яна турли дориларга ўргатиб қўйди, шилқимлик қилди, дўстлари билан пул эвазига жинсий алоқа қилишга ундади, рад қилсам, онамга мен гиёҳванд моддалар қабул қилишимни айтиб бераман деб, таҳдид қилди.
Қутилиш иложини тополмай, қўрқув исканжасида яшардим. Вақт ўтган сари аҳволим оғирлашди, менга шилқимлиги кучайиб борди, бир неча бор, хушимни йўқотганимда опам ва дугонам мени қутқариб қолганлар. Уларга ҳам шилқимлик қилган. Унинг томонидан кўпинча «агар бировга айтсанг, қаматиб юбораман, зўрлайман» деган таҳдидлар одатий эди.
У одамнинг яна икки қизи бор, уларнинг ҳоли нималар кечяпти деган фикрлар мени қийнайди. Бултурги кузда онам қайтиб келди ва телефондаги ёзишмаларни ўқиб, ҳаммасини билди, лекин ғазабланганлигидан телефонни улоқтирганда, у синиб кетди ва мен йиғиб келган далиллар йўқ бўлди. Ойим айбни менга юклади, ўзинг айбдорсан деди. Психологга бормоқчи бўлганимда, уларга жиннилар мурожаат қилади, сен соппа-соғсан деди. Мен жонимга қасд ҳам қилдим, ўзимнинг баданимдан, ҳаётимдан нафратда эдим. Гиёҳвандликдан ўзим қутилдим, бир йилдан ортиқ дорилар ичмайман. Агар бу ҳикоямни ўқиётган бўлсангиз, ёрдам сўрайман.
Менга ҳаётнинг гашти қолмади, ўзимни севмайман, қалбимда бўшлик, ким билан ҳасратлашишни билмайман, кунда кунга ичимдан ёниб, тамом бўляпман. Одамларга ишончим қолмади, мендан ҳамма фақат жинсий алоқа кутмоқда деб, ўйлайман, ҳамма менга таъна билан қарагандай туюлади. Онам ҳам мени қўллаб-қувватламади, милицияга мурожаат қилмадик, чунки мен билан бирга мамлакатни тарк этишни режелаштирган эди, турли суд жараёнлари туфайли, узоқ қолиб кетамиз деб, таҳмин қилди. Лекин, вирус сабали чегаралар ёпилди ва мен ичимдаги дардим билан уйда яшаб келяпман.
Ассалому алайкум. Менинг ҳаётимда таксидаги шилқимликлар кўп бўлган, охиргисини айтиб бераман. 2019 йилнинг декабр ойи, мен Макрога озиқ-овқат олишга йўл олдим...
Ассалому алайкум. Менинг ҳаётимда таксидаги шилқимликлар кўп бўлган, охиргисини айтиб бераман. 2019 йилнинг декабр ойи, мен Макрога озиқ-овқат олишга йўл олдим, 7-8 ойлик ҳомилам бор эди, лекин жуссам иҳчамлиги учун кўзга унчалик ташланмас эди. Ҳайдовчи қаерга кетаётганимни билиб, ҳамма харажатларни қоплашини таклиф қилди.
Мен унга дарҳол рад жавобини бердим, чунки, биринчидан, мен ўзимни ўзим яхши таъминлайман (кичик бизнесим бор), иккинчидан, бундай таклифлар нима билан тугашини яхши биламан. "Мен сенинг харажатингни қоплайман, кейин бирга дам оламиз" билан тугайди.
Шундай вазиятларда бўлганлигим учун, асабийлашмасдан, индамасдан кетавердим. Машина тўхтатиши билан, ундан чиқдим ва бор кучим билан эшикни ёпдим. Менинг важоҳатимдан чўчиб, машинани тез ҳайдаб, йўқ бўлди.
Машина давлат рақамини суратга олишга ҳам улгурмадим....
Оқшомда таксига ўтирдим, ҳайдовчи ёши катта одам эди. Бирданига тирбандликни баҳонасида рулни йўлдан...
Оқшомда таксига ўтирдим, ҳайдовчи ёши катта одам эди. Бирданига тирбандликни баҳонасида рулни йўлдан бошқа тарафга бурди. Йўлда ёшим нечада, ота-онам ким бўлиб ишлайди, қаердан кўчиб келганлимизни батафсил суриштириб келди.
Ёшим 16, ота-онам рост гапиришга ўргатишган, борини айтиб келдим, лекин ўзимни роса ноқулай сездим. У менга биргаликда кечки овқат қилишни таклиф қилди. Яхшиям, ана, дадам автобус тўхташ жойида мени кутиб турибди дейишга ақлим етди ва манзилга етмасдан машинадан тушиб қолдим. Кучим борича манзил томон югурдим. Шундан кейин ҳамма таксистларга отам куч ишлатиш органида ишлайди дейдиган бўлдим. Шундан бери менга катта, ғишт каби Нокия олиб беришди ва алоқа узилмаслиги учун бир талай пул тўлашар эди.
Мен таксидаги шилқимликларга кўп учраганман: танишишга безбет интилиш, очиқ тикилишлар, телефон...
Мен таксидаги шилқимликларга кўп учраганман: танишишга безбет интилиш, очиқ тикилишлар, телефон рақамни бериш/ҳайдовчининг рақамини ёзиб олиш талаблари. Менинг ёдимда чуқур из қолдирган воқеа янги ТашМИ олдида, кундузи, соат учларда содир бўлди. Олдимда 01 Y625TA рақамли оқ кобальт тўхтади. Унинг хизмати нарҳни келишаётганимизда гаплари тутилаётганини, нигоҳи ғалати эканлигига эътибор бердим, лекин унинг хусусий жиҳатлари шундай бўлса керакм деб, катта аҳамият бермадим ва орқа йўловчилар ўриндиғига ўтирдим. Таҳминан 5 дақиқадан сўнг, кўзимнинг чети билан ҳайдовчи менга тез-тез ўгирилиб қараётганини сездим.
Эътибор берсам, у рулда бўлишига қарамай, онанизм билан шуғулланаётган экан. Машинани тўхтатишни сўрадим ва унда ҳаракатларим ҳеч нарсани провокация қилмаслиги ниятида қўрққанлигим ёки ғазабланлигимни кўрсатмасликка ҳаракат қилиб, индамай машинасини тарк этдим. Курсдошларим билан гаплашганимда улар ҳам шу машинани билишларини ва машинани тўхтатиб, қизларга қараб онанизм қилган ҳайдовчини кўрганликларини билдим. Кейин биз гуруҳдошларим билан бошқа ўқув бинога кетаётганда уни кўрдим, у машинада аста-секин орқамиздан эргашиб келмоқда эди. Мен уни телефоним камерасига суратга туширишни бошлашим билан, тезда машинани бурдида, қочиб кетди. Уни на мен, на менинг дўстларим қайта қўрмадик.
Аввалига мен жирканчлик ва қўрқув ҳис қилдим. Сўнгра қўрқув ўрнини ғазаб эгаллади. Мен унданам кўпроқ эҳтиёт бўлдим. Таксида юриш қоидаларига, олдинги ўринди-га ўтирмаслик ва давлат рақамларини эслаб қолишдан ташқари, ҳайдовчини диққат билан кўриб чиқиш ва унинг қиёфаси/хатти-ҳаракати ғалати туюлса, машинага ўтирмаслик.
Иложи борича, автостопдан воз кечиб, такси чақириш хизматларидан фойдаланаман. Ўйлайманки, агар мен яна шундай вазиятга тушиб қолсам, қандай қилиб қаршилик кўрсатиш ва ўзимни таъқиблардан ҳимоя қилишни биламан.
Мен биз квартирада турган уй ойналари олдида сайр қилардим. Бу ҳолат бир неча бор қайтарилди – 20 ёшли, баланд бўйли...
Мен биз квартирада турган уй ойналари олдида сайр қилардим. Бу ҳолат бир неча бор қайтарилди – 20 ёшли, баланд бўйли, жуда ёқимтой йигит мени кунда бир неча марта кўзлари билан кузатарди. У ҳатто олдимга келиб, бир нарсаларни гапирар эди, қандайдир нарсаларни сўрашга интиларди, ҳозир ёдимдан кўтарилган.
Кунлардан бирида дугонам билан бирга мактабдан келаётганимда уйимизнинг олдида турган эди, кейин кетимиздан эргашди, мен қадамларимни тезлаштирдим, лекин у мендан тезроқ эди, кейин қўшни уйнинг иккинчи қаватидан бизларни кузатди, нигоҳи ёқимсиз туюлди. Мен югуриб бориб, ойимга айтдим, у югуриб чиқиб уни топмоқчи эди, лекин икки дақиқа ўтганига қарамай, қочиб кетишга улгурган эди.
Яна бир куни мактабдан қайтаётган эдик, у менинг подъездимда кутиб турган экан. Зинапоядан тушиб келиб, дугонам орамиздан ўтди ва кўтимга уриб, қочиб кетди. Мен юбкада эдим, турган жойимда қотиб қолдим. Шундай кузатиб, кузатиб, ғойиб бўлди.
2019 йилда биз бошқа ерга кўчиб кетдик, илгариги уйимиздан узоқ эди. У яна учради, нигоҳларимиз тўқнашди, мен уни танидим, у эса мени танимаган бўлса керак деб ўйлайман, чунки мен қаттиқ ўзгариб кетган эдим. Лекин мен уни танидим ва жуда қўрқиб кетдим, ва уйим томонига югурдим, у эса менга қараб тураверди. Менда эса кейин васваса бошланди.
Эрта тонгда дўстларим мени таксига ўтказиб юборишди, биз уйимдан 10 минут наридаги ресторанда ўтирган эдик, мени чарчоқ босиб, уйқим келаётган эди, кечаси билан суҳбатлашиб...
Эрта тонгда дўстларим мени таксига ўтказиб юборишди, биз уйимдан 10 минут наридаги ресторанда ўтирган эдик, мени чарчоқ босиб, уйқим келаётган эди, кечаси билан суҳбатлашиб, кулишиб ўтирган эдик, менинг чарчаган ҳолатим мастликка ўхшаши мумкинлигини энди англаяпман. Мени таксигача кузатиб, қучоқлашиб ҳайрлашишди, мен ёлғиз эмаслигимни тушунса бўларди. Машина кетаверди, - вой, уйимнинг олдида тўхтамасдан кетдизку, дедим. - Майли, ҳозир буриламан, энди парк билан келиш қулайроқ, деди. Мен у пайтларда олдинги ўриниғга ўтиришга қўрқмас эдим, чунки йўловчи олганда орқага утирсин деб, ўйлардим (у пайтларда Яндекс йўқ эди). Кўзларим кетиб қолаяпти, у нималарнидир валдираяпти, парк олдига боришимиз билан, менга ташланди, гавдаси билан босиб, 100 доллар чўзиб, нималарнидир гапирар эди. Мени зўрлашага уринди ва мен бақириб, йиғлай бошладим. Бу аҳмоқнинг кайфияти бузилди, шекилли, майли, нима бўпти, қўйсангчи деди.Кейин уйга кўтарилаётганимда, ҳар бир қават билан бутун даҳшатни англай бошладим. Милиция ёрдам бермади, бир икки марта ўзимни шаллақи дейишди.
У 50 ёшларда эди, диндорлар дўпписида эди. Ва йўлкирани ҳам олди мендан, албатта...
Ёз кунлари, соат 17. Салондан чиқиб такси ушладим. Орқа ўриндиғда бир қиз ўтирган эди. Кейинчалик пайқадимки, рулда ўтирган йигит, вазмин юз билан жинсий олатини чиқариб, онанизм билан шуғулланмоқда. Мени ваҳима босди, қиздан нима бўлаётганини биладими деб сўрадим, - у соғми ёки нима деб, бақирдим. Қўрқанимдан қичқириб юбордим ва машинадан чиқиб кетдим. Афтидан қиз рус тилини тушунмаган бўлса керак. Мен чалкашиб кетиб, уни машинадан тортиб чиқармаганим учун узоқ вақт ўзимни айбдор ҳис қилдим.
Биз онам билан Тошкентдан Навоига сафар қилмоқда эдик. Ойим олдинги ўринди-да эди, орқада мен ва яна...
Биз онам билан Тошкентдан Навоига сафар қилмоқда эдик. Ойим олдинги ўринди-да эди, орқада мен ва яна икки киши (ака-сингил) ўтирган эдик. Ёзнинг жазирама кунлари бўлганлиги учун мен шортада эдим. Кўзим уйқуга кетган эди, биров оёғимни силаганини сездим. Ёнимда 20-23 ёшли йигит ўтирган эди.
У ўзини ухлаётганга солишга ҳаракат қилди, қўли оёғимда қотиб қолди. Мен қўлини улоқтирдим ва мени яна мудроқ босди. У қунт билан оёғимни силашни давом этаётганини сездим. Мени қўрқув босди. Яна худди 6 ёшдаман... бақирсам, ҳаммамизни ўлдирсачи? Ҳар гал қўлини улоқтирганимда, ўзини ухлаётгандай кўрсатарди. Уйқу мени бутунлай тарк этди. Аммо, албатта, мен бундай безбетликни кутмаган эдим, мен юз ўгирганимда ҳам, қўлини оёғимга қўярди. Энг даҳшатлиси бу манзарани унинг таҳминан 20 яшар синглиси кўриб ўтирган эди. Негауни тўхтатмади? Нега индамади? Бу бошимга сиғмасди... Биласизми, синглиси ҳамма нарсани кўрганлигини қаердан билдим? Ҳозир тушунасиз...
Ниҳоят, ёкилғи қуйиш шаҳобчасига келганимизда мен унинг синглиси билан алмашиб, ундан нарида, синглисининг ёнига ўтирдим. Энди шилқимлик қилмайди деб ўйладим. Таажуб...Менинг кўзим уйқуга кетганда, яна унинг қўлларини сездим. Кўзимни очсам, у синглисининг оёғи устидан қўлини чўзган, синглиси эса буни кўраяпти, бироқ лом-мим демаяпти. Бу гал мен «ҳой!» дедим ва у яна ўзини ухлаганликка солди. Навоигача шундай бордик.
Ўша пайтда биз икки йилки, қишлоққа кўчиб келган эдик. Ва мени икки уй наридаги қўшниникига сутга юборишди...
Ўша пайтда биз икки йилки, қишлоққа кўчиб келган эдик. Ва мени икки уй наридаги қўшниникига сутга юборишди. Мен уларникига кирдим, эшикни эри очди ва хотини ҳозир келишини айтди. Ва мен қандай улғайганимни, чиройли бўлганлигимни гапира бошлади. У мени қучоқлади ва оркам билан ўзига буриб олди. Ва менга ёпишганда, думбам билан бир мустаҳкам нарсани сездим. У эса ёпишиб, суркалишни давом этарди. Бу менинг болалигимдаги биринчи шилқимлик эмаслиги сабабли, нима бўлаётганини англадим, лекин ҳатто қимирлашга журъат этмадим.
Ниҳоят унинг хотини чиқди ва у мени чўчиб, қўйиб юборди. Бошқа уларникига бормадим, ва у мени қучоқлагани, шу сабабдан ундан қўрқишимни ота-онамга айтдим.