Қирғизистон:
«Будто грязью облили»
Виктория 24 ёшда, у Бишкекдаги дўконларнинг бирида маслаҳатчи бўлиб меҳнат қилади. Бугун у яна ишда ушланиб қолмоқда. Унинг машинаси йўқ, шунинг учун бундай вазиятларда у уйигача таксида боришга мажбур.
«Бу кеч оқшомда иш жадвали бетартиб жамоат транспортини кутишдан кўра хавфсизроқ», - дейди у.

Шундай кунларнинг бирида у, одаттагидек, такси хизматига қўнғироқ қилган ва машина юборишни сўраган.

«Таксичи катта ёшдаги одам эди, сафарни бошиданоы у жуда суҳбатлашишни хоҳлаши тушунарли эди. Мен ҳамма вақт таксида индамасдан кетиш тарафдориман. Натижада у мениг ёшим нечада, нима учун шундай ёш кўринишимни сўрай бошлади. Мен ёшроқ бўлганимда эди, мен.... каби қандайдир ноўрин гапларни бошлади. Кейин ноурин мақтовларга ўтди, кейин танқидга бурди ва менинг кўринишимни суриштиришни бошлади. Натижада мен суқут сақлаб уйгача етиб олдим, машинадан индамай чиқдим ва менга худди менга лой чаплаганидек туюлди»,- деб, сўзлаб берди Виктория.

Унинг сўзларига қараганда бу таксида ҳайдовчилар томонидан унинг шахсий чегаралари бузилганлигини ягона воқеаси эмас.

«Улар менга нималарни ва қандай гапирганлигини аниқ эслолмайман, лекин ҳиссиётлар, эмоционал тарзда менга жуда ноқулай эди», - деб, эслайди Виктория.
Мен кўз олдимга энг ёмон интиҳони келтирдим
«Бир марта, ҳамкасбларим билан ўтиришдан кейин, кечқурун такси чақирдим деб, айтади Айдай. - Кеч бўлган эди, лекин ҳали кўчада машиналар бор эди, одамлар юрар эди. Менинг ҳамкасбим мени кузатмоқчи бўлди. Такси келганида, машина рақамини эслаб қолганини айтди ва уйга етганимда ёзиб юборишимни сўради. Биринчи светофорда тўхташимиз билан, ҳайдовчи ўгирилдида ва «Нега рақамни эслаб қолди? » деб сўради. «Мен сизни ўлдираман деб ўйлайдими?» деган иккинчи саволни берди. Ўша пайтда мен нима дейшимни билмай қолдим ва мени ҳақиқатан дахшат қоплади».
Ушбу ҳодисадан сўнг, агар у кечгача ишласа, Айдай доим яқинларига қўнғироқ қилиб, кутиб олишларини илтимос қилади.

«Ўша оқшом ҳайдовчи бошқа гаплашмади, мен ҳам. Афтидан, у ҳеч нарса қилмади – ҳақорат қилмади, таҳдид қилмади, - лекин шу саволидан кейин мен ўзим учун энг ёмон натижани аниқ тасаввур қилдим, бу менинг ҳаловатимни бузуб юборди», - деб, ҳикоя қилади Айдай.
Шикоят қилишмайди, чунки уяладилар
Таксида ўзларининг хавфсизлигидан хавотирда бўлиш жиноят хроникаларда аёлларга нисбатан содир этилган хужумлар билан тасдиқланади.

2018 йилда ижтимоий тармоқларда иккита йигит шашкали Honda Fit таксидан 49 ёшли эркак томонидан зўравонлик билан ушлаб турилган ҳижобдаги қизни қутқарганлиги акс эттирилган видео тарқалди. Ҳодиса кечаси, қиз уйга қайтиб келаётганида, Бишкекда содир бўлган – ёнида машина тўхтаган ва ҳайдовчи уйгача элтиб қўйишни таклиф қилган.

Совуқ ва қоронғи бўлган ва қиз, ҳеч нарсадан шубҳланмасдан машинашга ўтирган. Эркак унга ҳамла қилган, ечинтириб, зўрламоқчи бўлган. Гувоҳлар ёрдам бериш ҳақидаги қийқириқларни эшитиб, машина олдига югуриб келишган ва қизни қутқаришган. Бир неча кундан сўнг милиция таксичини ҳибсга олган ва фақат шундан кейин жабрланган ариза ёзган.

Милиция хабар беришича, олдинига у уялганидан ариза ёзишдан бош тортган. Аммо таксичини 2 ойга ҳибсга олинганидан сўнг ва бу ҳикояни ОАВ ёритишни бошлашганидан ва милицияга яна иккита аёл мурожаат қилганидан кейин ёзган.

Худди шу таксичи биринчи марта зўрлашга уринишдан икки кундан ўтгач ўз машинасида 29 ёшли қизни шаҳарни чекасида зўрлашга урингани маълум бўлди.

Бошқа жабрланувчи худди ўша ҳайдовчи уни 2018 йил февралида зўрлашга урингани ҳақида айтиб берди.

«Ўшанда аёл эркак топилмайди деб ўйлаган ва милицияга мурожаат қилиш фикридан воз кечган. Ноябр ойи охирида янгиликларни кўриб, такси ҳайдовчисини таниганидан кейингина у эркакка қарши ариза ёзишга қарор қилган», - деб, хабар беришди милицияда.

Ушбу ҳикоялар шуни кўрсатадики, айрим аёллар, у қонун билан жазоланишига қарамай, зўрлашга уринишлар ҳақида ариза бермасликни афзал кўришади. Айни пайтда таксидаги шилқимликлар ва ноўрин ноз-қарашмалар буларга дуч келган қизларнинг ўзларидан бошқа ҳеч ким томонидан рўйхатга олинмайди.
2019 йилда Қирғизистон судья аёллар Ассоциацияси университетларда ва иш жойларида содир этиладиган шилқимликлар тўғрисида тадқиқот ўтказишди.

Шундай қилиб, шилқимликка дуч келган аёллар ёрдам ва маслаҳат сўраб дугоналар, дўстлар, оилага, яқинларга мурожаат қилишади. Шу билан бирга тадқиқот натижаларига биноан ҳуқуқни муҳофаза қилиш оргнларга ёзилган битта ҳам ариза аниқланмади.

«Сўровга жавоб берганлар фикрига кўра, жинсий шилқимлик тўғрисидаги шикоят билан мурожаат қилинганда, кўпинча жабрланганнинг ўзини унинг ўзи шилқимликка сабаб бўлган ва ўзининг хатти-ҳаракатлари билан ушбу ҳодисани сабабчиси деб, бу ҳодисада айблашади. Шу жабрланганлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилмаслигининг асосий сабаби», - дейилади тадқиқотда.

Айнан жинсий шилқимлик жамоатга ошкор бўлишидан қўрқув ва аёлнинг ўзи айбдор деб шаклланган жамоат фикри жиноятчини жазолашга қизиқиш йўқлигига сабаб бўлади.
Алия Чалакеева, Бишкекнинг «Намба Такси» хизмати молия директори шу фикр билан рози. Унинг сўзларига кўра, мижозлар асосан айрим ҳайдовчиларнинг кўпол муомаласига шикоят қилишади, охирги уч йил ичида шилкимлик тўғрисидаги шикоятлар сони 3-4.

Алия Чалакеева
Фото: шахсий архив
«Аёллар бундай фактлар ҳақида сукут сақлашлари ва уларни овоза қилмасликларини истисно қилиш мумкин эмас. Шундай мижозлар борки, озгина кўполчиликка дуч келса, диспетчерга қўнғироқ қилишади, уларнинг қўнғироғи сифат назорати бўлимига йўналтирилади, у эса шикоятга муносабат қилади. Шилқимликларга келсак, эҳтимол бу ерда менталитет фактори роль ўйнайди ва кўпчилик бундай ҳодисалар тўғрисида гапирмасликни афзал кўришади», - дейди Чалакеева.
Ҳозирги кунда «Би Такси» номи билан маълум бўлган «Намба Такси» Қирғизистон бозорида 8 йилдан бери ишлайди, Бишкек шаҳрида эса хизматнинг 10 минг ҳайдовчиси мавжуд.

«Бизнинг паркимиз машиналарининг ҳаммаси GPS-трекерлари билан жиҳозланганлиги машина қайси йўлдан юрганлигини аниқлашга имкон беради. Ҳайдовчилар танлови билан транспорт бўлими шуғулланади. Одам бизларга тўғри келса, менеджерлар уни ўргатадилар, бизларда иловадан қандай фойдаланиш кераклигини, йўловчиларга нима дейиш мумкин, нима дейиш мумкин эмаслигини батафсил тушунтирадиган брошюралар мавжуд. Шунингдек, бизларнинг доимий мижозларимиз ўз шикоятлари билан мурожаат қилишлари мумкин бўлган сифат назорат бўлими борлигини билишади», - дейди Чалакеева.

Унинг таъкидлашича кўпинча шикоятларнинг кўпроғи, эркакларга қарагандан аёллардан тушади, зиддиятли вазиятлар эса пик-соатларида - эрталаб соат 8дан 10 гача ва оқшомда соат 4дан 8 гача пайдо бўлади.

«Бу пайтда ҳамма такси хизматлари банд, ҳайдовчида буюртмалар кўп, узоқ кутган мижознинг кайфияти таранг бўлиши мумкин. Шу сабабдан айни шу даврда зиддиятлар келиб чиқади», - дейди Чалакеева.

«Шанс» инқироз маркази бошлиғи Елена Ткачева бу йил таксидаги шилқимлик тўғрисида мурожаатлар бўлмаганлигини, лекин бир-икки йил илгари бундай ҳодисалар кўп марта қайд этилганлигини таъкидлайди.

Елена Ткачева
Фото интернетдан олинган
«Такси хизматлари «ичмайди, чекмайди, машина бор» мезонига кўра ишга олишлари керак эмас, балки ўз ходимларига аниқ кўрсатмалар беришлари керак. Ҳайдовчи ўз хизматини бажариш ҳолатида йўловчилар турли хил бўлиши мумкин, лекин ҳар қандай вазиятда у бир текисда ва ҳиссиётсиз бўлиши мажбур», - дейди Ткачева.

Унинг сўзларига кўра ҳайдовчиларни нафақат ахлоқ қоидаларига, балки гендер сезгирлигига ҳам ўргатиш керак, чунки улар шилқимлик қилишларидан ташқари сўкинишлари, кўпол бўлишлари мумкин.
«Шилқимликнинг олдини олиш учун қила оладиган энг муҳим нарса – ҳайдовчиларни синчковлик билан танлашни кучайтириш, шунингдек уларнинг ўқитишга эътибор қаратиш, чунки биз йўловчиларнинг қулай сафарлари учун жавобгармиз», - дейди такси хизмати директори Чалакеева.

Унинг таъкидлашича, ижтимоий тармоқларда такси хизматининг саҳифалари бор ва ҳар бир фуқаро у ерга ўз шикоятини ёзиши мумкин.

Алия Чалакеева
Фото: шахсий архив
«Агар сиз ҳайдовчининг ноўрин хатти-ҳаракатларига дуч келсангиз ва зиддиятли вазиятни яратишни исттамасангиз, у ҳолда сафар тугаганидан кейин диспетчерга қўнғироқ қилишингиз мумкин. Шахсан ўз номимдан провокацияларга йўл қўймасликни маслаҳат бераман, ҳайдовчининг нотўғри саволларига жавоб қайтармаслик ва ҳайдовчининг ноўрин хатти-ҳаракатлари аниқланиши билан, дарҳол бизнинг диспетчерлик хизматига мурожаат қилишни маслаҳат қилган бўлардим», - деб, тавсия беради Алия Чалакеева.
Шилқимликдан ўзингизни қандай ҳимоя қилиш керак?
Жинсий шилқимлик фактини исботлаш мураккаб. Агар таксида ёлғиз бўлган бўлсангиз, демак гувоҳлар йўқ, шилқимликнинг ашёвий далиллари йўқ, аудиоёзувлар ва видео ҳам йўқ.

Юрист Эльвира Тилек қизининг таъкидлашича, «шилқимлик» тушунчаси Қирғизистон қонунчилигида тўлиқ очиб берилмаган.

Мисол учун «Эркаклар ва аёллар учун баравар ҳуқуқлар ва баравар имкониятларнинг давлат кафолатлари тўғрисида»ги қонунда «жинсий шилқимлик» тилга олинган.
Жинсий шилқимлик — мехнат, хизмат, моддий, оилавий ёки бошқа қарамликда бўлган одамни камситадиган ва ҳақорат қиладиган, оғзаки ёки жисмоний ифодаланган жинсий ҳарактердаги ҳаракатлар.
«Таксидаги шилқимликларни олса, шундай фактлар ушбу таърифга унчалик тўғри келмаслиги мумкин. У ҳамма ерда содир этиладиган кўчадаги шилқимликларни ҳам қамраб олмайди», - деб, таъкидлайди Тилек қизи.

Бундан ташқари, Қирғизистон Жиноят кодексида жинсий характердаги ҳаракатларга мажбурлаш тўғрисидаги 163 модда мавжуд:

«Жабрланувчининг жиноят аломатлари бўлмаган тақдирда, шантаж қилиш ёки моддий ёки бошқа қарамлигидан фойдаланиш орқали одамни жинсий алоқада бўлишга, содомликка, лезбиянликка ёки бошқа жинсий характердаги ҳаракатларни қилишга мажбурлаш».

Ушбу жиноят муайан лавозимларни эгаллаш ёки муайан фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан 4 йилдан 5 йилгача маҳрум қилиш ёки 280 соатдан 360 соатгача ахлоқни тузатиш ишлари, ёки жисмоний шахслар учун 125 АҚШ доллари, юридик шахсларга 350 АҚШ долларига тенг жарима, ёки 2.5 йилга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

«Агар таксидаги мисолни олсак, фақат таксичи жинсий алоқани таклиф қилгани, кийимини ечгани, эшикларни қулфлагани ҳаракатга мажбурлаш бўлиши мумкин. Фақатгина жинсий характерга эга бўлган ҳаракатларга мажбурлаш бузилиш деб тан олинади, унга 1 тоифадаги қамоқ жазоси (таҳр: 2.6 йилгача) шаклида жазо қўлланилади, бу жуда кам.
Қонунларнинг самарасизлиги омилларидан бири деб, Эльвира Тилек қизи «шилқимлик» тушунчаси мавжуд эмаслиги ва шилқимлик жинсий шилқимликдан нима билан фарқланиши тушутирилиши йўқлиги деб ҳисоблайди.

Эльвира
Тилек кызы
Фото: шахсий архив
«Бизнинг қонунимизда шилқимлик деб бошлиқ ёки бошқа, ундан одам иқтисодий қарамликда бўлган шахс томонидан жинсий характердаги ҳаракатлар ҳисобланади, лекин шилқимликлар бошқа ҳамкасблар, кўчадаги бегона шахслар, таксида содир этилиши ҳисобга олинмайди. Ҳозир биз бу муаммони ечолмаймиз, шунинг учун қонунчилигимизни қайта кўриб чиқишимиз керак», - дейди Эльвира Тилек қизи.
Унинг сўзларига кўра, турли хил хусусиятлар, жумладан жинси бўйича камситишга қарши кураш механизмлари батафсил кўрсатилган қонунни қабул қилиш керак.

Бундан ташқари, у бундай ишларни кўриб чиқиш амалиётини ўзгартириш амалиётини ўзгартириш зарурлигини таъкидлайди.

Шилқимлик қурбонлари турли сабабларга кўра ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилмайдилар

Шилқимликдан жабрланганлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига турли хил сабабларга кўра мурожаат қилмайдилар, лекин, юристлар сўзларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ўзлари ҳам бундай ишларни текширишдан манфаатдор эмаслар.
«Шанс» инқироз маркази директори Елена Ткачева таксида хавфсизлик учун расмий такси хизматлари машиналарига буюртма беришни тавсия қилади.

Елена Ткачева
Фото интернетдан олинган
«Улар сафарни кузатишади ва белгиланган манзилга етиб келишни белгилайдилар. Қандайдир ҳодиса содир бўлса, сиз операторларга қўнғироқ қилиб, шикоят қилишингиз мумкин», - дейди Ткачева.

Шунингдек, хавфсизлик учун ҳайдовчининг орқасидаги ўриндиғга ўтириш тавсия қилинади.

«Агар ҳайдовчи сиз билан сухбат бошласа, сиз уни огоҳлантириб, «тўхтатинг», дейишингиз керак. Ушбу сўз билан биз ўзимизга ишонч ҳолатидан чиқиб, қандай ҳаракатлар қилиш учун тайёр ҳолатга ўтаётганимизни кўрсатамиз. Агар ҳайдовчи гапиришдан тўхтамаса, унинг ҳаракатлари бизнинг шахсий чегараларимизни бузаётганини айтамиз», - дейди Ткачева.

Унинг таъкидлашича, инсоннинг шахсий чегараларини бузадиган ҳаракатлар зўравонлик билан боғлиқ бўлиши мумкин.

«Одамлар таксига таксичи билан танишиш учун эмас, қаергадир етиб олиш учун ўтиришади. Ва ҳайдовчи гапни тугатмаса, милицияга қўнғироқ қилишингизни айтасиз. 102 га қўнғироқ қилиб, сиз қаерда эканлигингизни ва ҳайдовчи томонидан зўравонлик содир қилинаётганини айтиб берасиз», - деб тавсия беради Елена Ткачева.
Лонгридни тайёрлашда ишлаганлар:
Муаллифлар:
Зульфия Раисова,
Назигуль Жусупова,
Мазхаб Джумъа,
Ирина Матвиенко
Лонгрид муҳаррири:
Наталья Ли

Ғоя муаллифи:
Зульфия Раисова
Дастан Аккожа
Ҳикояларни тўплаганлар:
Исмаил Карыпов,
Фарангис Давронова,
Вера Сухина,
Анастасия Черепанова,
Дастан Аккожа,
Кирилл Флаймен,
Молдир Албан
Иллюстрациялар:
Насиба Каримова

Макет тайёрлаш:
Карина Толмачева
Лонгрид Сabar.asia томонидан «Марказий Осиёда таксидаги хавфсизлик» ахборот кампанияси доирасида чиқарилган.