Қозоғистон:
Зўрлаш йўқ
жазолаш
«Эшикни қулфлаб қўйди »
Театрдан уйга қайтаётган эдим. Одатда мен дугонам ва унинг онаси билан уйга автобусда қайтардик, лекин бу гал уларнинг йўллари бошқа эди ва улар менга машина тўхтатишди. Йўлда ҳаммаси тинч эди. Менинг театрим, унинг оиласи ҳақида гаплашдик. Манзилга етиб келгач, таксичи пулни олишга ўгирилди ва менинг юзимни кўриб қолди (менинг терим муаммоли, ҳуснбузарларим кўп). Ва шу ердан бошланди:

Ҳайдовчи: - ҳуснбузарларинг кўп экан;
Мен: - Ҳа, биламан;
Ҳайдовчи: - Биласанми уларни даволаш мумкин? Мен сенга бир йўлини маслаҳат беришим мумкин;
Мен: - Майли, беринг;
Ҳайдовчи: - Биласанми, эркак ва аёл қўшилганларида ва эркак аёлга келганда, гормонлар алмашинуви содир бўлади ва бу тери учун жуда катта фойда беради, - деди ҳайдовчи.

Мен чиқишга ҳаракат қилиб, эшик дастагини тортдим, лекин натижа бўлмади. У эшикни қулфлаб қўйди.

Ҳайдовчи: - Хоҳласанг, ёрдам беришим мумкин;
Мен: - Йўқ, раҳмат. Керак эмас - деб, ёрдамини рад қилдим.
Ҳайдовчи: - Қўйсангчи, дарров енгил тортасан, - деди ҳайдовчи.

У мени фақат унинг телефонини ёзиб олганимдан сўнг чиқариб юборди. Мен уни дарҳол ўчириб ташладим. Мен ота онамга айтсам, телефон рақамини олиб ташламасам, милицияга мурожаат қилишимиз мумкин бўлишини энди англаб етдим.
Бу Марказий Осиёда таксилардаги шилқимлик тўғрисидаги ахборот кампанияси пайтида анкеталарнинг бирида аноним равишда айтиб берилган юзлаб ҳикоялардан бири.
Қозоғистонда жамоат жойларидаги шилқимлик қандай жазоланади?
Қизлар таксидаги харрасментга ҳар куни дуч келишади. Лекин, буни исботлаш мураккаб бўлганлиги учун қизлар полицияга мурожаат қилишни хуш кўрмайдилар, мурожаат қилганда ҳам далиллар йўқлиги сабабли айбдорни жавобгарликка тортолмайдилар.

Аяжан Ойратова
Фото: шахсий архив
«Йўловчилар полицияга мурожаат қилсалар ҳам, таксидаги шилқмликлар «Майда безорилик» моддасига базўр тўғри келади. Чунки, Есенжулова Клавдиянинг фикрига биноан, фақат йўналишли такси жамоат жойи ҳисобланади. Қонунларда жамоат жойи тушунчасининг аниқ таърифи йўқ, шу сабабдан шундай мурожаатлар қабул қилинмайди. Ундан ташқари жабрланганларда уларга шилқимлик қилинганлигини тасдиқловчи далиллар йўқ. Таксига одамлар шилқимликка дуч келиш, видеотасвирга тушириш ниятида эмас, балки керакли жойга етиб бориш учун ўтирадилар», - деб, таъкидлайди Аяжан Ойратова, «Ҳуқуқий сиёсатни тадқиқот маркази» ЖФ лойиҳалари координатори.
Маъмурий жавобгарлик кодексининг 434 моддасига биноан, ҳақоратловчи шилқимлик «Майда безорилик» сифатида таърифланади ва уни бузиш учун 5 ОҲК (32,26 АҚШ долл) хажмида жарима ёки 10 кунлик ҳибсга олиш қўлланилади. Инсон ҳуқуқлари бўйича юристи юрист Халида Ажигулова фикрига кўра натижалари шунчалик катта фарқланадиган қилмишларни бир каторга қўйиш мумкин эмас – мисол учун кичик хожатни дарвозахонада амалга оширишни ва тирик одамга жинсий шилқимлик қилишни.

Халида Ажигулова
Фото: express-k.kz/news
«Ахир жинсий шилқимлик – бу оддий майда безорилик эмас, балки жабрланувчининг жинсий эркинлигига қасддан қилинган тажовуз, бу жабрланувчиларга психологик жароҳат етказадиган психологик зўравонлик», - деб, ҳисоблайди Ажигулова.
Муаммо шундаки, амалдаги қонунчилик вояга етганларни жинсий шилқимликдан ҳимоя қилмайди, агар:
  • 1
    уларга нисбатан куч ишлатилмаган ҳолда
  • 2
    уларда тажовузккорга боғлиқлик, бўйсуниши бўлмаса
  • 3
    шантаж ишлатилмаган бўлса
  • 4
    Оғзаки таҳдидлар қилинмаган бўлса
Бошқа сўз билан айтганда биров жилмайиб, мунтазам равишда жинсий яқинликни таклиф қилса, уни кузатса, жинсий яқинлик таклифларини хиралик билан телефон қўнғироқлар билан безор қилса, тананинг самимий (интим) жойларига тегмоқчи бўлса, автобусда ишқаланса, доим беодоб мазмунли ёқимсиз сўзлашса –шундай тажовузкорга нисбатан самарали қонуний таъсир услублари деярли йўқ.

Инсон ҳуқуқлари бўйича юрист Халида Ажигулованинг сўзларига кўра, бир томондан жинсий шилқимлик – бу жинсий зўравонлик, инсоннинг шахсий қадр-қиммати даҳлсизлиги ҳуқуқини бузиш ва камсититшнинг бир тури. Бошқа тарафдан Қозоғистон давлат органлари бу муаммони анчадан бери писанд қилмайди, ва жамоатчилик жойларида ёки иш жойида жинсий шилқимлик учун муносиб жазо йўқ. Амалда ҳар бир киши шилқимликка, таъкибга дуч келиши мумкин: эркаклар ва аёллар, катталар ва болалар; ишхонада, мактабда, университетда, касалхонада; давлат хизматида ва шахсий компанияда; кўчада, таксида, поездда, жамоат транспортида.

Жангельды Сулейманов
Фото: otyrar.kz
«Гарчи ҳар сонияда иш жойида ёки жамоат жойида жинсий зўравонлик содир бўлсада, бугунги кунда шилқимлик учун жавобгарлик йўқ».
Адвокат Жангельды Сулейманов таъкидлашича, 2006 йилда эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқлар ва имкониятлар тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, унда 14 модда бор эди ва унда қуйидагилар ёзилган эди: «Жинсий шилқимлик – бу бошқа одамни ҳақоратловчи жинсий характердаги хатти-ҳаракатлар».

«Қонун қабул қилинди, у ҳаракат қилмоқда, лекин жинсий алоқалар тўғрисида ҳеч нарса дейилмаган. Қонунчилик сабаби менга номаълум. Эҳтимол, парламент нормани бизнинг, козоғистонлик ҳаётимизга киритишга тайёр эмас. Ғарбий қонунчиликда сал бошқа таъриф берилган, у кенгроқ – ҳар қандай ноқулайлик яратадиган хатти-ҳаракат. Агар одамга бировнинг қарагани, гапиргани ёқмаса, бошқача туюлса, тегинишлар тўғрисида умуман гапирмаса ҳам бўлади – бу жуда қаттиқ таъқиб қилинади. Биз тўғри йўналишда ҳаракатландик, лекин модда йўқ. Эҳтимол, ҳар сонияда иш ёки жамоат жойларида шилқимликлар мавжуд бўлсада, шилқимлик учун жавобгарлик йўқ», - дейди Сулейманов.
Козоғистонда на МҲКо, на ЖК жинсий шилқимлик учун модда йўқ ва полицияда ҳам жинсий шилқимликни тергов қилиш ва жавобгарликка тортиш учун самарали услублар мавжуд эмас. Амалиётда, тажовузкорни жазолашнинг имкони йўқ бўлиб чиқмоқда. Натижада тажовузкорлир жазо йўқлигидан фойдаланишмоқда, фуқаролар эса бу турдаги жинсий зўравонлик олдида ҳимоясиз қолмоқда.
2020 йил февраль ойида Парламент Мажилиси депутатлари Қозоғистонда жинсий зўравонлик учун жиноий жазони жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини илгари суришди. Бундан олдин ҳуқуқ ҳимоячилари бир неча бор депутатлар ва ички ишлар вазирлигининг эътиборини жинсий зўравонлик тез-тез зўрлашнинг дастлабки босқичи деб жалб қилишган.

Халида Ажигулованинг сўзларига кўра, қонун лойиҳасининг ишчи гуруҳдаги муҳокамаси муҳокамаси 2020 йилнинг баҳорида бошланиши керак эди. Лекин, пандемия сабабли, ишчи гуруҳ фаолияти қолдирилган эди. Ўз навбатида, «НеМолчи.Kz» («Жим бўлманг.Kz») жамғармаси раҳбари Дина Тансари қонун чиқарувчилар нимадан қўрқишини ва нима учун жинсий зўравонлик тўғрисидаги қонун ҳали кучга киритилмаганлигини тушунмайди.

Дина Тансари
Фото: lubimec.kz
«Мен учун битта шубҳасиз қоида мавжуд – жазоланмаган шилқимликлар зўрлаш билан тугайди. Зўрлашнинг жазоланмаганлиги котиллик билан тугайди, чунки ҳар бир жиноятчи жиноят содир қилганидан сўнг жазосиз қолса, уни иккинчи, учинчи ва тўртинчи марта ҳам амалга ошираверади. Ва биринчи марта унинг тажрибаси бўлмаганлиги учун из қолдирса, иккинчи марта у ҳаммасини ўйлаб қилади, учинчи марта эса шундай қиладики жазосиз қолади. Жиноятнинг ўзи эса янада шафқатсиз бўлади. У жиноий жавобгарликка тортилмаслиги учун жиноятни қандай содир этишни пуҳта ўйлайди. Бу ерда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар айби, чунки улар жуда кўп сонли жиноятларни жазосиз қолдиришмоқда», - дейди «НеМолчи.Kz» жамғармаси етакчиси Дина Тансари.
Аяжан Ойратова, «Ҳуқуқий сиёсатни ўрганиш маркази» ЖФ лойиҳалари координатори таъкидлашича, таксида содир этилган шилқимлик учун жавобгарликни кўриб чиқишда, авваламбор, қандай ҳаракатлар шилқимлик эканлигини аниқлаб олиш ва уларни шартли равишда «оғирлиги» нуқтаи назаридан тақсимлаш керак. Агар бу Жиноят кодексига тузатишлар киритилаётганда дарҳол амалга оширилмаса, унда кейинчалик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари учун далиллар тўплаш, суд учун эса қарор қабул қилиш (ҳукм чиқариш) мураккаблашади. Бу эса коррупция хавфини оширади. Бундан ташқари, соғлиққа зарар етказиш, таҳдид қилиш, эркинликдан ноқонуний айириш (қамоқ), жамоат жойларида шилқимлик (майда безорилик) ва зўрлаш учун жавобгарликни назарда тутадиган жиноий моддалар, шунингдек бошқа ҳуқуқбузарликлар учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда айримлари мавжуд эканлигини ёдда тутиш керак.

«Бу шуни англатадики, жиддий оқибатларсиз шилқимлик учун жавобгарлик жуда қаттиқ бўлмаслиги керак. Шу сабабли, шилқимликлар оқибатларини таққослаб, улар жамоатчилик учун катта хавф тўғдирмайди ва жиноий хато деб, таърифланиши мумкин деб ҳисоблайман. Шунга кўра, жарималар, ахлоқ тузатиш ишлари, жамоат ишлари ва ҳибсга олиш каби жазо турлари қўлланилиши мумкин. Шунингдек «муайан лавозимни эгаллаш ёки муайан фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш» ва ҳуқуқбузарликни махсус реестрга киритиш каби қўшимча жазо турларини албатта назарда тутиш керак. Чунки жиноий ҳуқуқбузарликлар судланганлик гувоҳномасида акс эттирилмайди», - деб, ҳисоблайди Аяжан Ойратова.

Адвокат Жангельды Сулейманов ҳам ўхшаш фикрда бўла туриб, шилқимлик тушунчаларини ажратиш зарурлигини таъкидлади.

«Шилқимлик деганда нимани назарда тутишимизни англаб етиш керак. Агар такси ҳайдовчиси йўловчига (аёлга) унинг хоҳишига қарши қўли билан тегса, бу сўзни юридик таърифи нуқтаи назардан шилқимлик эмас, бу энди зўравонлик, ёки зўрлашга қаратилган ҳаракат, ёки жинсий характердаги ҳаракат бўлади. Булар учун жиноий жавобгарлик мавжуд. Агар таксичи шунчаки ҳазиллашса ёки жинсий ишоралари бор анекдотлар айтиб берса, бунинг учун уни жалб этиш мумкин эмас. Ва ҳеч ким бундай мурожааталрни кўриб чиқмайди. Бироқ, таксичи аёлга қўлларини тегказса, бу энди жинсий даҳлсизликка бўлган тажовуз, бунинг учун жинсий жавобгарлик назарда тутилган», - дейди адвокат.
Қандай қилиб такси хизматлари ўзларининг йўловчиларининг хавфсизлигини таъминлайдилар?
Жуда кўп зўрлашлар таксиларда содир этилади, деб таъкидлайди «НеМолчи.Kz» жамғармаси раҳбари Дина Тансари.

«Биз таксиларда содир бўлаётган зўрлашларга тез-тез дуч келамиз. Айниқса InDriverда, бизда InDriver ҳайдовчилари қизларни зўрлаган ҳодисалари бир неча бор учраган. Яна бир ҳодиса уйга етказмага буюртма берилганида содир бўлган. Таксичи аёл ёлғизлигидан фойдаланиб, уни зўрлаган», — дейди Тансари.

Ўз навбатида, Indriver матбуот хизмати, шунингдек «4 регион» такси хизмати каби CABAR.asia журналистларининг таксилар хизматида хавфсизлик масалаларини ёритиш билан боғлик саволларга жавоб бермай, сўровларини эътиборсиз қолдирди.
CABAR.asia журналистларининг таксидаги хавфсизлик масалаларини ёритиш тўғрисидаги сўровларига биноан «Яндекс.Такси» матбуот хизмати Yandex Go дастурида 24/7 онлайн қўллаб-қувватлаш хизмати мавжуд, бу қўллаб-қувватлаш хизматига дарҳол мурожаат қилиш имконини беради ва унга тез ёрдам беришади. Шунингдек, сафар пайтида сиз ўзингизнинг яқинларингизга маршрутингизни юборишингиз мумкин – ва улар сизнинг ҳаракатланишингизни реал вақтда кузатадилар.

«Ва «Хавфсизлик» бўлимидасиз ўзингизнинг манзиллар китобингиздан ишончли контактларни қўшишингиз мумкин. Агар «Мен билан боғланинг» тугмасини боссангиз, ушбу одамлар геолокациянгиз ва сафарингиз ҳақида маълумот олишади. Худди шу бўлим орқали кутилмаган вазият юзага келганда фавқулодда хизматларига мурожаат қилишингиз мумкин», — деб, жавоб берди «Яндекс.Такси»нинг матбуот хизмати CABAR.asiaнинг сўровига.

Бундан ташқари, хизмат сифати назоратига рейтинг тизими ва фойдаланувчилар баҳолари таъсир кўрсатади. Сафар тугаганидан сўнг илова 1дан 5гача бўлган шкала бўйича уни баҳолашни сўрайди. Шу йўл билан рейтинг шаклланади ва тизим ўзини ўзи бошқаради: у қанча баланд бўлса, тизим ҳайдовчига шунчалик кўп буюртмалар йўллайди ва аксинча. Рейтинги мумкин бўлган чегарадан паст бўлган ҳайдовчилар буюрмалардан автоматик равишда ўчирилади. Фойдаланувчилардан ҳайдовчилар хатти-ҳаракатларига нисбатан жиддий эътирозлар билдирилганда, ҳайдовчиларга сервис буюртмаларидан фойдаланиш чекланади.

Шунга қарамасдан, тадқиқот давомида олинган анкеталардан маълум бўлдики, йўловчиларга нисбатан шилқимликни лицензияланган такси ҳайдовчилари ҳам қилишади, шу қаторда «Яндекс Go».
16 ноябрда қозоғистонлик ОАВда Олмаотада «Яндекс Go» иловаси орқали ишлайдиган ҳайдовчи аёлга ҳужум қилганлиги тўғрисида янгилик пайдо бўлди.

Олмаотада яшовчи Куралай Галиева Facebookdaги гуруҳларидан бирида ҳужум ҳақида ёзди. Унинг таъкидлашича, воқеа уч ҳафта олдин содир бўлган ва ҳужум қилган таксичи айбини тан олмаётганини, шунингдек аниқловчи ишларни олиб бориш учун полиция бўлимига келишни рад этмоқда:

«Мен бу одам ижтимоий жиҳатдан хавфли демоқчиман. У мени манзилгача олиб бормади. Мен аҳмоқлигим ва соддалигимдан дарҳол нақд пулни бошидан бериб қуйдим. У мени жойгача элтиб қўймади, менинг ғазабимга жавобан менга қўл кўтарди ва кесиши мумкин деб ўйлади. Афсуски, ҳозир мен ҳаракат қилолмайман ва нима қилишни тушунмаяпман», — деб ёзади жабрланувчи.
Олмаота полиция департаменти матбуот хизмати ушбу факт судгача тергов реестрида ҚР ЖК 107 моддасига (Соғлиққа қасддан ўрта оғирликдаги зарар етказиш) биноан рўйхатга олинганлигини хабар қилди. Натижалари асосида процессуал қарор қабул қилинадиган барча зарур экспертизалар тайинланган.

«Яндекс Go» қўллаб-қувватлаш хизмати хабар беришича, ҳайдовчи иловада блоклаб қўйилган:

«Қўллаб-қувватлаш хизмати фойданувчи билан доимий алоқада. Ҳайдовчи тизимда блокланган, аммо тизим кўрсатгичларига кўра, у қизни иловада белгиланган жойгача элтиб қўйганлигини таъкидлаймиз. Йўловчининг кўрсатмаларига кўра салонда қурол ҳеч кимда бўлмаган. Ушбу ҳодисанинг айби ва ҳолатини ҳуқуқни муҳофаза қиладиган идоралар томонидан аниқланиши керак», - деб, иқтибос келтиради компания баёнатидан Zakon.kz.

Олий тоифали психолог Зарина Штеер фикрича, таксистлар шахсий чегараларни бузишни ўзларига эп кўрадилар, чунки бир-иккита ноўрин сўзлар ёки ишоралар учун улар жазоланмаслигини билишади.
Таксидаги шилқимликлар муаммосини
қандай ҳал қилиш мумкин?

Зарина Штеер
Фото: шахсий архив
«Айнан бизнинг жамиятимизнинг муаммоси шундаки, онгли одамлар ҳеч қандай қонунга муҳтож эмаслар, уларнинг ўзларининг ички қонунлари, маънавий қадриятлари мавжуд, улар ёмонлиқ нима эканлигини билишади ва унга йўл қўймайдилар. Аммо шунга қарамай, ижтимоий масъулияти паст одамлар жуда кўп, уларнинг хатти-ҳаракатлари фақат қонун билан тартибга солиниши мумкин, бироқ бу ҳам ҳали ҳақиқат эмас», – дейди Зарина Штеер.
Ҳар бир расмий таксида мижозга нисбатан жинсий шилқимликка, жинсий эксплуатацияга ва зўравонликка қарши кодекслар бўлиши керак, деб ҳисоблайди Аяжан Ойратова. Бундай ички сиёсат барча йўловчилар учун очиқ бўлиши керак, шунингдек ҳайдовчиларга улар бўйича тўлиқ ўқиш ўтказиш керак. Ҳар ҳолда йўловчи иссиқ линияга қўнғироқ қилиш имкониятига эга бўлиши керак. Такси операторлари эса ҳайдовчиларга нисбатан, йўловчи ёлғон хабар берганда эса йўловчига нисбатан чора кўришлари керак.

Аяжан Ойратова
Фото: шахсий архив
«Иккинчидан, таксиларга видеокамералар қўйишни рағбатлантириш керак. Видеокамералар бўлмаса сиёсатлар ишламайди, чунки йўловчининг сўзи ҳайдовчига қарши. Буни исботлаб бўлмайди. Харажатлар расмий таксилар зиммасига тушганлиги учун бундай таклифлар яхши кутиб олинмайди. Бу шундай таксилар хизматлари нарҳи кўтарилишига олиб келиши мумкин. Нима бўлганда ҳам, давлат шундай компанияларга улар тезроқ камералар қўйишлари ва сиёсатларни жорий этишлари учун солиқ таътиллари таклиф этиши мумкин эди. «Яндекс.Такси» билан ҳолат мураккаброқ кечиши мумкин. Уларга иссиқ линия кераклиги аниқ, чунки қўллаб-қувватлаш хизмати ҳозир тезкор жавоб бермаяпти», - дейди Аяжан Ойратова.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ҳамма ҳам расмий таксидан фойдаланмайди. Шунинг учун, экспертнинг сўзларига кўра, расмий таксилардан фойдаланиш муҳимлигига бағишланган кенг кўламли медиа кампания ўтказиш керак. Ва давлат норасмий таксиларга мутлақо тоқат қилмаслиги ва шу билан бирга тарифларни кузатиши керак. Трансмиллий компаниялар нарҳларни кескин паст қилиши ҳеч кимга керак эмас, чунки маҳаллий компаниялар банкрот бўлса, ҳукуматлар ва фуқаролик жамияти биз муҳокама қилаётган сиёсатларни амалга ошириши янада қийинлашади.

Агар шилқимликка учраган кўпчилик одамлар расмий таксилардан фойдаланса ва шилқимликлар тўғрисида хабар беришмаса, эҳтимол бу операторларнинг бехабарлиги ёки эътиборсизлигидан келиб чиқади. Шунинг учун одамларга маълумот бериш керак, хорижда қилинганидек, таксиларнинг ичидаги наклейкалар орқали амалга ошириш мумкин. Ва ўз навбатида, давлат расмий таксиларга илгари зўрлаш ёки шунга ўхшаш жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган ҳайдовчиларни ёлламасликлари учун уларга шундай талаблар қўйиши керак. Гарчи катта жанжал бўлган бўлса ва иш берувчи ходимини Меҳнат кодексига биноан ишдан бўшатишга қонуний ҳуқуқига эга бўлган бўлсада, Қозоғистонда кўпинча одамлар ишдан «Ўз хоҳишига кўра» кетишади.
«НеМолчи.Kz» хамғармаси раҳбари Дина Тансари сўзларига кўра, аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликкақарши кураш миллий ғояга айланиши керак. Барча тизмларда зўравонликка нисбатан ноль бағрикенглик тарғиб қилиниши бошланмагунича, ҳар бир аким ўз қишлоғида, туманида, вилоятида чиқиб, зўравонларни, тажовузкорларни оммавий равишда очиқча қораламагунича, бу ҳеч қачон тўхтамайди.
Психолог Зарина Штеер ўхшаш фикрда. У шундай вазиятлар ҳуқуқий қонунчилик билан тартибга солинмагунча ва одамлар бу ҳақда гапиришга уялгунича, вазият ўзгармайди деб, ҳисоблайди.

«Постсовет ҳудудларида қўрқув билан бирга баробар етакчи туйғу бу уят. Одамлар ўзларининг заиф нуқталарини ва заиф жойларини билдиришга қўрқадилар, чунки жамият уларни қоралайди: «нотўғри кийинган эди», «нотўғри сўзлашган», «Ўзи айбдор»», – деб, ҳулоса қилади Штеер.
Лонгридни тайёрлашда ишлаганлар:
Муаллифлар:
Зульфия Раисова,
Назигуль Жусупова,
Мазхаб Джумъа,
Ирина Матвиенко
Лонгрид муҳаррири:
Наталья Ли

Ғоя муаллифи:
Зульфия Раисова
Дастан Аккожа
Ҳикояларни тўплаганлар:
Исмаил Карыпов,
Фарангис Давронова,
Вера Сухина,
Анастасия Черепанова,
Дастан Аккожа,
Кирилл Флаймен,
Молдир Албан
Иллюстрациялар:
Насиба Каримова

Макет тайёрлаш:
Карина Толмачева
Лонгрид Сabar.asia томонидан «Марказий Осиёда таксидаги хавфсизлик» ахборот кампанияси доирасида чиқарилган.