ҚИРҒИЗИСТОН
Биз кейинроқ қайта ишлаш ҳақида ӯйлаймиз
Қирғизистонда йилдан-йилга электромобиллар кӯпайиб бормоқда. Бу шуни англатадики, яқин келажакда ишлатилган батареяларни қайта ишлаш муаммоси пайдо бӯлади. Ҳукумат кун тартибида бу масала борми ва у қандай чора-тадбирларни таклиф қилади?

Камчиликлардан кӯра ижобий томонлари кӯпроқ

Бизнес-маслаҳатчи Азамат Аттокуровнинг ойласи 2023-йилда электромобилга эга бӯлди ва шу вақт ичида у унинг афзалликлари: ёқилғини тежаш, атроф-муҳитга зарар етказмаслик, уйда қувват олиш имкониятини қадрлашга муваффақ бӯлди.
«Бизнинг бюжетимиз 18 минг АҚШ доллари эди, бу пулга 2010-йилда ишлаб чиқарилган, ёқилғи сарфи жуда ёқори бӯлган Lexus RX сотиб олишимиз мумкин эди. Аммо Қирғизистон нефт маҳсулотлари бӯйича Россияга жуда қарам бӯлгани ва бензин доимий равишда қимматлашиб бораётгани сабабли биз Хитойнинг Weltmeister 2019 электромобилини танладик», деди у CABAR.asia’га.
Унинг сӯзларига кӯра, тӯрт кунлик қувват олиш атиги 100 сӯм (1, 13 АҚШ доллари) туради, авваллари автомобилга ёқилғи қуйиш учун ҳафтасига 2 минг сӯм (22,6 АҚШ доллари) сарфланган. Бошқа афзалликлар – янги интерер ва мумкин бӯлган бузилиш ҳолатларида эҳтиёт қисмлар мавжудлиги.
Аттокуровлар ойласи Қирғизистон пойтахтидан 15 километр узоқликда жойлашган хусусий уйда яшайди.

«Қурилиш жараёнида мен дарҳол гаражда электр розеткаларини ясадим. Зарядлаш 12 соат давом этади. Бишкекда тез зарядловчи қурилмалар мавжуд (80 квт), кейин у фақат 40 дақиқа давом этади. Албатта, агар сиз квартирада яшасангиз, зарядловчини топиш қийин бӯлиши мумкин, станцияларда навбатлар мавжуд. Бу хусусий уй учун мӯжалланган ва қисқа масофага ҳайдаш учун мӯжалланган машина», деди Азамат Аттокуров.

Фото шахсий архивдан

Шу боис, у электр заряд станцияларида (ЕКС) навбатлар пайдо бӯлмаслиги учун сайёҳлик мавсими қизғин паллада Иссиқкӯлга, ундан ҳам кӯпроқ Ӯш шаҳрига электромобилда бормайди. Аммо бу ишни ечими ҳам бор-акаси билан машиналарни вақтинча алмаштиради.

Рағбатлантириш учун имтиёзлар

“Унаа” давлат муассисаси маълумотларига кӯра, 2024-йил 15 апрел ҳоллатига биноан, Қирғизистонда 3 миндан ортиқ электромобил рӯйхатга олинган. Гарчи, Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги (ИСВ) маълумотларига кӯра, биргина 2023 йилнинг ӯзида ушбу автомобилларнинг деярли 10 мингтаси мамлакатга, асосан, Хитойдан олиб келинган. Мутахассислар бу фарқни кӯпчилик электромобилларни мамлакатга олиб кириши, лекин уларни рӯйхатдан ӯтказмай, дарҳол реэкспортга жӯнатиши билан изоҳламоқда.

Иқтисодиёт вазирлигининг стратегик режалаштириш бошқармаси маълумотларига кӯра, атиги беш йил ичида (2019-2023-йилларда) Қирғизистонга 12 мингга яқин электромобил олиб келинган. Хитойдан ташқари, Миллий статистика қӯмитасининг статистик маълумотларига биноан, автомобиллар Литва, АҚШ, Корея, Япония, Грузия, Эстония ва Германиядан ҳам олиб келинади.
Атмосфера ҳавосини кучли ифлослантирувчи манбалардан бири ички ёнув двигателли транспорт воситалари эканлигини инобатга олган мутасаддилар мамлакатда электр транспортини кӯпайтириш, тегишли инфратузилмани яратиш зарурлиги ҳақида бир неча бор гапирган.

Давлат вазирликлар учун электромобиллар сотиб олишни бошлади; Бишкекдаги жамоат транспорти тармоғини янгилаш учун 120 та электробус харид қилинди; пойтахтда шаҳар электр таксисини яратиш лойҳаси ишга туширилди; Чуй вилоятининг Сӯқулуқ туманида электромобилларни йиғувчи завод қурилиши бошланди. Электромобиллар учун махсус яшил давлат рӯйхатидан ӯтказиш белгисидан фойдаланишда имтиёзлар бериш тӯғрисидаги қонун қабул қилинди.

CABAR.asia’га Иқтисодиёт вазирлигининг табақалаштириш бошқармасидан маълум қилишларича, электромобиллардан фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ӯзгартиришлар киритилди. Жумладан, ишлаб чиқарилган йили 5 йилгача бӯлган электромобиллар ҳамда улар учун бутловчи қисмлар етказиб бериш ҚҚС (НДС) дан, электромобиллар эса мол-мулк солиғидан озод этилди. 2021-2025 йилларга мӯжалланган электр энергиясининг ӯрта муддатли тариф сиёсатида электромобиллар аккумляторини зарядлаш учун махсус тариф белгиланди.

УеЭК Кенгаши қарори билан 2022-2025 йилларда Қирғизистон Республикаси ҳудудига электр транспорт воситаларини божсиз олиб кириш кӯринишида ҳар йили 10 минг дона миқдорида тариф квотаси ажратилди.

Темирбек Шабданалиев
Ташувчилар ва логистика ассосацияси раиси, ҚДТУ қошидаги Халқаро логистика олий мактаби профессори Темирбек Шабданалиевнинг фикрича, электр транспорт воситаларининг жамоат транспорти учун ажратилган (сариқ) бӯлак бӯйлаб ҳаракатланишини таъминлаш, тӯхташ жойи ва парковкада чегирмалар бериш орқали уни рағбатлантириш мумкин.
Ташувчилар ва логистика ассосацияси раиси, ҚДТУ қошидаги Халқаро логистика олий мактаби профессори Темирбек Шабданалиевнинг фикрича, электр транспорт воситаларининг жамоат транспорти учун ажратилган (сариқ) бӯлак бӯйлаб ҳаракатланишини таъминлаш, тӯхташ жойи ва парковкада чегирмалар бериш орқали уни рағбатлантириш мумкин.

Сурат: Cabar.asia

Электромобилларнинг тобора оммалашиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, Бишкек-Қоракӯл (7 та жой) ва Бишкек-Ӯш (1 жой) автомобил йӯлларида станциялар ӯрнатилди. Жанубий пойтахтда ӯрнатилган 10 га яқин ЭЗС жойлари мавжуд. Иккинчи босқич-мамлакатнинг бошқа шаҳарларида станцияларни ӯрнатишни ривожлантириш. Икки йил ичида, айниқса, машҳур сайёҳлик ёналишлари бӯйлаб камида 100 та қӯшимча ЭЗС пунктларини ӯрнатиш режалаштирилган.

Атроф-муҳит ҳақида ӯйлаб кӯрдингизми?

Электр транспорт воситаларига ӯтиш шароитида батареяларни утилизация қилиш масаласи вақти-вақти билан кӯтарилади. Бироқ, ҳозирча аниқ чора-тадбирлар таклиф қилинмаган.
«Нега телефон батареялари қаерга кетиши ҳақида ҳеч ким ташвишланмайди? Ахир, уларнинг кӯп қисми тарих давомида ишлаб чиқарилган. Улар электр транспорт воситаларининг аккумляторлари каби аллақачон қайта ишланмоқда. Норвегия бу соҳада етакчи ҳисобланади. Шунчаки, ҳозирда хизмат муддати тугаган батериялар сони жуда оз», - дейди Азамат Аттокулов.
Унинг қайд этишича, электромобиллар тарихи максимал 20 йил. Яъни, аввал бирон бир жойда кӯп миқдордаги батареяларни тӯпланиш керак ва шундан кейингина уларни утилизация қилиш фойдали бӯлади. Унинг тушунтиришича, батареялар дарҳол тугамайди, бу аста-секин содир бӯлади, кассеталар алмаштирилади. Айтайлик, бирлик 24 та кассетадан иборат бӯлса, биттаси муваффақиятиз бӯлса, фақат уни алмаштириш лозим.
«300 минг км масофада батарея атиги 3 фоизга ёмонлашади. Тахминан 10 йил ичида мен фақат битта кассетани алмаштираман, жами 24 таси бор», - дея таъкидлади қирғизистонлик.
У аккумляторларни қайта ишлаш учун пул тӯлашга ва қайта ишловчиларга фойдали бӯлиши учун кассеталарни текинга беришга тайёрлигини таъкидлади.
Табиий ресурслар, экология ва техника назорати вазирлиги чиқиндиларни қайта ишлаш бошқармаси мутахассиси Элвира Токтоболотованинг айтишича, бугунги кунда электромобиллар аккумляторларини қайта ишлаш масаласи дунё миқёсида долзарб бӯлиб турибди.

«Ҳатто илғор мамлакатлар ҳам бу аккумляторларни қайта ишлаш механизмини ишлаб чиқмаган. Ҳозирда биз Япония, Германия, Россия тажрибасини ӯрганмоқдамиз, шунингдек, қайта ишлаш механизмини янада ривожлантиш мақсадида меъёрий ҳужжатларни тайёрлаяпмиз. Бироқ, аккумляторларни 100 фоиз қайта ишлай оламизми ёки йӯқми, ҳозирча айта олмаймиз», - деди у ва қайта ишлаш учун тӯлов тӯланиши лозим бӯлган товарлар рӯйхатини тасдиқлаш бӯйича Президент маъмуриятига қарор лойҳаси юборилганини таъкидлади.

Элвира Токтоболотова 2023-йилда Қирғизистон Республикасининг “Ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари тӯғрисида”ги қонуни янги таҳрирда қабул қилинганини эслатди. Айни пайтда бир қанча қонуности ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда, жумладан, товарларни декларациялаш, қайта ишлаш тӯловлари ва қайта ишлаш корхоналари учун учун ҳисобот бериш қойдалари.

Темирбек Шабданалиев ҳам охирги пайтларда электромобил ҳайдаб юрган. Унинг сӯзларига кӯра, алмаштириш, таъмирлаш ёки техник хизмат кӯрсатиш масаласи ҳали кӯтарилмаган, бироқ Қирғизистонда бундай инфратузилма зарур.
«Хитойликлар бундай автомобилларни етказиб бериш билан бирга, ҳалигача электромобилларга хизмат кӯрсатиши мумкин бӯлган ихтисослаштирилган сервис марказларини яратиш билан шуғлланмади. Эҳтиёт қисмлар етказиб бериш ҳам ташкил этилмаган. Яъни, биз йӯлнинг бошида турибмиз», - деди у аккумляторларни қайта ишлаш осон иш эмаслигини, технология бор, лекин бу жуда қиммат эканлигини таъкидлади.
«Афтидан, биз, қирғизистонликлар, ӯзимиз қайта ишлаш ҳақида ӯйлашимиз керак бӯлади. Назаримда, бу ишни Транспорт вазирлиги ёки Иқтисодиёт вазирлиги бошланиши ёки ҳеч бӯлмаганда Вазирлар Маҳкамаси шундай инфратузилма яратиш буйруғини бериши лозим эди. Ҳозирча зарядлаш шохобчаларидан ташқари ҳеч нарса қурилмаган ёки қилингани йӯқ», - дея қӯшимча қилди Темирбек Шабданалиев.

Саволлар ҳалигача жавобсиз

“Мустақил экологик экспертиза” нодавлат ташкилоти директори Олег Печенюкнинг сӯзларига кӯра, Қирғизистонда аккумляторларни қайта ишлаш билан шуғлланадиган бирорта ҳам компания йӯқ. Истеъмолчилар ҳатто оддий аккумляторларни исталган жойда қайта ишлай олмайди.

Шу муносабат билан эксперт электр транспорт воситаларининг ишлатилган аккумляторлари асосан чиқиндихонага тушиб қолиши ва Қирғизистон Республикасидаги кескин континентал иқлими ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарувчилар айтганидан анча тезроқ фойдаланишдан чиқиб кетишидан хавотирда.
«Бизда янги ва ишлатилган электр транспорт воситаларининг катта ҳажми бор, шунинг учун муаммони ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳал қилиш керак. Биринчидан, зарядлаш режими ҳақида савол туғилади - тез ёки узоқ. Бугун станциялар бутун мамлакат бӯйлаб талаб қилиниши аниқ, аммо бундай иш режими энг юқори соатлардан қочиш учун керак, акс ҳолда истеъмолчилар сонининг кӯпайиши билан энергия тизимини шунчаки “портлатади”», - деди Олег Печенюк. Энергетика вазирлиги аллақачон зарядлаш станциялари учун ӯз тарифини ишлаб чиқилганлигини қӯшимча қилди.
Иккинчидан, электр транспорт воситаларининг бутловчи қисмларига қайта ишлаш тӯловини жорий этиш масаласини ҳал қилиш керак ва бу янги автомобилларга қараганда эски автомобиллар учун юқори бӯлиши лозим.
Ишлатилган батареялар хавфли чиқиндилар сифатида таснифланади, улар таркибида инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга зарарли кимёвий бирикмалар мавжуд.

Уларни Қирғизистонда қайта ишлаш имкони бӯлмагани учун уларни бошқа давлатларга, масалан, Хитойга экспорт қилишнинг ягона йӯли қолган. Аммо бунинг учун экспортнинг мақсадга мувофиқлиги учун керакли ҳажмни йиғадиган статсионар йиғиш пунктларини аниқлаш керак.
Қирғистон Республикасида атроф-муҳитни ифлослантирганлиг учун тӯловларни аниқлаш методологиясига кӯра, чиқиндиларни вақтинча сақлаш учун пул тӯлаш керак.
«Бу омбор эгаси учун фойдали эмас. Энди аккумляторларни қабул қилиш ва сақлаш учун статсионар пунктга пул тӯламасликка имкон берадиган механизмлар лозим, - таъкидлайди Олег Печенюк. – Яъни, ҳар қандай маҳсулотни сотиб олиш/импорт қилиш бӯйича битта қарорнинг ӯзи етарли эмаслигини тушунишимиз керак, биз унинг қандай ишлаши ва фойдаланишдан чиқарилиши ҳақида ӯйлашимиз керак. Ҳозирча давлатда бундай қарорлар ва амалга ошириш механизмлари мавжуд эмас».
МДҲ ва Грузиядаги электрон чиқиндиларнинг минтақавий мониторинги маълумотларига кӯра, 2019-йилда Қирғистонда 10 минг тонна ёки бир киши бошига 1,5 кг электрон чиқиндилар ҳосил бӯлган. Бироқ, электрон чиқиндиларни расмий йиғиш ва қайта ишлаш даражаси жуда паст, тахминан 0,1 фоизни ташкил этади.

Электрон чиқиндилар вақт ӯтиши билан парчаланмайди ва токсик моддаларни ӯз ичига олади, улар қайта ишлаш жараёнининг мураккаблиги ва ундан кейинги фойдаланиш бӯйича биринчи ӯринлардан бирини эгаллайди.

Олег Печенюкнинг сӯзларига кӯра, бугунги кун учун тегишли статистик маълумотлар йӯқ.
«Қайта ишлаб чиқариш соҳаси асосан ноқонуний ҳисобланади, шунинг учун Қирғизистон Республикасида йилига қанча электрон чиқинди ҳосил бӯлиши ҳақида статистик маълумотлар йӯқ ва уни кузатиш тизимлари ҳам мавжуд эмас. Чиқиндиларни қайта ишлаш бизнесини соядан олиб чиқиб, ҳалол тадбиркорларни рағбатлантиришимиз керак», - деди у.
Олег Печенюк мамлакатда чиқиндиларни утилизация қилиш муаммоси сӯнгги бир неча йил ичида кескин бӯлганини таъкидлади. Унинг сӯзларига кӯра, мамлакат бӯйича 405 та тест синовлари ӯтказилаётган майдонлардан бирортаси ҳам миллий қонунчиликка тӯлиқ мос келадигани йӯқ.

Муаллифлар:

Анастасия Бенгард (Қирғизистон)
Элина Бекназарова (Ӯзбекистон)
CABAR.asia

Таҳрирловчилар:

Наталия Ли
Татяна Трубачева
Лола Олимова
Гулафшон Соқиева
Марат Мамадшоев

Иллюстратсиялар:

Насиба Каримова


Тартиб:

Манижа Бабакулова


© 2024