Айтиш жоизки, Ӯзбекистон ҳукумати мавжуд вазиятдан хавотирланиб, атроф-муҳитга зарарли чиқиндиларни утулизация қилишни тартибга солиш чораларини кӯрмоқда. 2023-йил май ойида Президент
қарори қабул қилинган бӯлиб, унда кимёвий энергия манбаларини ишлаб чиқарувчиларнинг масъулияти кенгайтириш ҳамда уларнинг айланиши ва утулизациясини назорат қилиш тизимини яратишни назарда тутувчи ҳужжат лойҳасини ишлаб чиқиш топширилган эди.
Ушбу қарор дойрасида Экология вазирлиги томонидан бир қанча ҳужжатлар ишлаб чиқилди.
«Чиқиндилар тӯғрисида
»ги қонун лойҳаси,
«Чиқиндилар ишлаш соҳасида иқтисодий механизмларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тӯғрисида»ги Президент қарори лойҳаси ва
«Атроф-муҳит муҳофазасини таъминлашнинг иқтисодий тартиб-таомилларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тӯғрисида»ги Президент қарори лойҳаси.
Ҳозир вазирлик Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим ва тадқиқот институти (UNITAR) ва Барқарор ривожланиш маркази (Қозоғистон) билан биргаликда мамлакатда электрон чиқиндиларни бошқариш бӯйича меъёрий-ҳуқуқий базани ӯрганишни режалаштирмоқда.