Тожикистонда 2022-йилда Солиқ кодексига ӯзгаришлар киритилди, унга кӯра, электромобиллар импорти кейинги 10 йил давомида солиқ, божхона тӯловлари ва аксиз солиғидан озод қилинади.
Ӯтган йили Тожикистон Хитой билан йилига 1500 та электромобил ишлаб чиқариш қувватига эга автомобил заводи қуриш бӯйича шартнома
имзолаган эди. Тожикистонда электр автобуслар ишлаб чиқарадиган Akia Avesto Automatic Industry компанияси ҳам бор.